American Journal Of Social Sciences And Humanity ResearchRo’zmetova Farangiz Azamatovna2024
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ГУВОХНИНГ ХАФВСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ
Суюнов Шахзодбек Шавкатович · Суюндикова Мунира Шухрат қизи (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси)
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2022
Аннотация
Мазкур мақолада, одил судловни амалга оширишда жиноят процессининг муҳим иштирокчиси ҳисобланган гувоҳнинг процессуал мақоми, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашда қонуний, адолатли ва асосли қарор қабул қилишнинг муҳим кафолати ҳисобланган гувоҳларнинг кўрсатувлари ишончлилигини таъминлаш мақсадида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қонун нормаларини қўллашдаги айрим муаммолар таҳлили юритилган. Калит сўзлар Гувоҳ, гувоҳнинг ҳуқуқий мақоми, шахснинг ҳуқуқ ва манфаатлари, жиноят процесси, процесс иштирокчиларининг хавфсизлиги, хавфсизлик чоралари. Бугунги кунда мамлакатимиз ўзига хос ва мос одил судлов институтини шакллантириш йўлида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари изчиллик билан амалга оширилиб келинмоқда. Президент Ш.М.Мирзиёев ўз вазифасига киришган вақтдан бошлаб, суд- ҳуқуқ ислоҳотлари инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш ва кафолатлаш янги босқичга кўтарилди. Президент томонидан илгари сурилган “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт стратегияси” нинг йўналишидан бири ҳам айнан “мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш” деб номланиб , бу борада яқин келажакда амалга оширилиши лозим бўлган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар белгиланган1. Суд ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши, аввалом мамлакатимиз тараққиётига ҳамда халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини оширишда муҳим саналган тинчлик ва барқарорликка эришиш, шахснинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишнинг механизмини шакллантиришни, одил судловга кўмаклашувчи шахсларнинг хавфсизлигини амалда ишончли таъминлаш орқали иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш орқали адолатли, асосли ва қонуний қарор қабул қилиш имконини беради. Ҳақиқатни аниқлаш жиноят процессининг муҳим принципларидан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 22-моддасида “Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69. 119 шарт” эканлиги белгилаб қўйилган2. Ушбу Кодекснинг 82-моддасида исботланиши шарт бўлган ҳолатлар доираси белгиланган ҳамда уларнинг мазмунини далиллар ва уларни аниқлаш, баҳолаш ва расмийлаштириш жараёнини ўз ичига олувчи исботлаш фаолияти ташкил этади. Исботлаш ишнинг ҳолатларини тўғри ва тўлиқ аниқлаш орқали ҳақиқатни рўёбга чиқаришнинг асосий шарти ҳисобланади. Одил судловни амалга оширишга ёрдам берувчи муҳим процесс иштирокчиси хисобланган гувоҳнинг кўрсатувлари жиноят ишларини судда юритишдаги исбот қилиш фаолиятининг муҳим элементи ҳисобланади3. Гувоҳнинг асосий вазифаси ҳаққоний кўрсатув беришдир. Гувоҳнинг кўрсатувлари энг кенг тарқалган далил тури ҳисобланади: барча кўрсатувларнинг 54,5 фоиз улушини ташкил қилади . Ишнинг ҳолатлари ҳақидаги бошқа ахборот манбалари орасида гувоҳнинг кўрсатувлари аҳамияти жиҳатидан биринчи ўринни эгаллайди. Жиноят процессидаги гувоҳнинг мақоми ва унинг юридик белгиларини уч гуруҳга ажратиш мумкин. Булар: а) жиноят иши бўйича аниқланиши зарур бўлган ҳолат ҳақида маълумотга эгалик; б) судда, суриштирувда ёки терговда кўрсатув бериш иқтидорининг мавжудлиги; в) кўрсатув бериш иқтидорини бевосита амалга ошириш. Ўзбекистон Республикаси ЖПК га шарҳларнинг 128-моддасига берилган шарҳида гувоҳнинг икки тури мавжуд эканлиги таъкидланади, булар: а) ихтиѐрий гувоҳ; б) мажбурий гувоҳ. Муаллифларнинг фикрича, биринчи гуруҳга – вояга етмаган ва гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг яқинлари киритилиши лозим. Мажбурий гувоҳ турига эса, берилган гувоҳликни ўз имзолари билан тасдиқлайдиган шахслар киради. Ўзбекистон Республикаси ЖПКда гувоҳнинг процессуал-ҳуқуқий мақоми масаласида қуйидаги қоидалар белгиланган4: а) гувоҳ фақат жисмоний шахс бўлиши мумкин; б) гувоҳнинг мақоми доимо у эга бўлган маълумот яъни, жиноят ҳодисаси ва унга тааллуқли ҳолатлар билан боғлиқ; в) гувоҳнинг мақоми жиноят-процессуал муносабатларда у амалга оширадиган функциялар (ЖПК нинг 65-моддаси). Демак гувоҳнинг мақоми бир қанча элементларнинг йиғиндисидан ташкил топган тизимли процессуал-ҳуқуқий ҳодиса ҳисобланади. Ушбу элементлар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо этади. Шундай экан, фақат инсон–жисмоний шахс ўзининг ақлий имконияти туфайли, муқаддам содир бўлган ижтимоий ҳодиса ҳақида 2 Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40. 3 Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услу
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада, одил судловни амалга оширишда жиноят процессининг муҳим иштирокчиси ҳисобланган гувоҳнинг процессуал мақоми, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашда қонуний, адолатли ва асосли қарор қабул қилишнинг муҳим кафол…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада, одил судловни амалга оширишда жиноят процессининг муҳим иштирокчиси ҳисобланган гувоҳнинг процессуал мақоми, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашда қонуний, адолатли ва асосли қарор қабул қилишнинг муҳим кафол… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Гувоҳ, гувоҳнинг ҳуқуқий мақоми, шахснинг ҳуқуқ ва манфаатлари, жиноят, хавфсизлик чоралари., процесс иштирокчиларининг хавфсизлиги, жиноят процесси
Смежные источники
Журнал Основы социальных и гуманитарных исследованийPAGE NO. -, Ethnographic Insights Into +62025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021