К содержанию
РецензированоRU2026

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИДА СУДЛАНГАНЛИК ИНСТИТУТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Агоев Шукрулло Сафарбоевич (ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИДА СУДЛАНГАНЛИК ИНСТИТУТИНИНГ ЎЗИГА ХОС) · Азимжонов Файзулло Рустамжон ўғли (кафедраси ўқитувчиси)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада судланганлик институтининг тушунчаси ва таърифи, судланганликнинг ҳуқуқий таъсири ва оқибатлари, судланганликнинг тугалланиши ва олиб ташлаш механизмлари ҳақида маълумотлар келтириб ўтилиган. Калит сўзлар Судланганлик ҳолати, судланувчи, махкум, судланганликни олиб ташлаш, ребилитатция, ҳукм. Мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёни ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатъий ва изчил тус олгани, одамларимиз ўзгариб, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошаётгани, онгу тафаккури юксалиб, ён-атрофда бўлаётган барча воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғуси, эртанги кунга ишончи ортиб бораётганини кўриш кишида фахр, ифтихор туйғусини уйғотиши табиий1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги олий қадрият ҳисобланиши ҳуқуқий жихатдан мустахкамланган. Бу эса жамият хаётининг барча жабхаларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг самарали механизмини такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш хамда шахс ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш учун қўшимча кафолатлар яратилишини тақазо этади2. Қонунчилигимизда кўра, судланганлик — бу шахснинг жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва суд ҳукми билан белгиланган жазо тури бўйича жавобгарлиги бекор қилинмаган ҳолатини билдирувчи ҳуқуқий институтдир. Ушбу институт жиноят ҳуқуқи тизимида муҳим ўрин эгаллаб, жиноят ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда алоҳида аҳамиятга эга3. Судланганлик, аввало, давлат томонидан жиноят содир этган шахсга нисбатан белгиланган жазо чораларини амалга ошириш механизмини ифодалайди. Бу институт қуйидаги асосий вазифаларни бажаради: 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69. 2 Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил 3 Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40. 97 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si 1. Жиноят содир этган шахснинг ижтимоий хавфлилигини белгилаш: Судланганлик шахснинг жиноятчилик ҳолати ва хавфлилик даражасини ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқлайди. 2. Жиноий жавобгарликни кучайтириш: Агар шахс судланган бўлса ва қайта жиноят содир этса, судланганлик ҳолати янги жиноят учун жазо белгилашда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътиборга олинади. 3. Ижтимоий назоратни кучайтириш: Судланган шахслар устидан ҳуқуқий назорат ўрнатилиб, уларнинг ижтимоий муҳитга қайта интегратсияси назорат қилинади.Дастлабки терговда Гувоҳлантириш утказишнинг процессуал ва тактик харакатларини батафсил караб чикамиз4. Судланганлик шахсга бир қатор ҳуқуқий чекловларни келтириб чиқаради. Жумладан: Ҳуқуқий чекловлар: Баъзи лавозимларда ишлаш, давлат хизматига кириш ёки қурол сақлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш. Жиноят қонунчилигидаги таъсир: Судланган шахс қайта жиноят содир этса, унга нисбатан оғирроқ жазо қўлланилиши мумкин. Ижтимоий таъсир: Судланганлик ҳолати шахснинг ижтимоий обрўсига таъсир қилади ва жамиятдаги муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин5. Судланганликни олиб ташлаш жиноят-ҳуқуқий нормалар асосида амалга оширилади. Одатда, судланганлик: 1. Жазо муддати тугаши билан автоматик равишда олиб ташланади. 2. Суд қарори билан муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин. Бу жараён шахснинг тузалганлигини ва жамиятга хавф солмайдиган даражада ўзини тутишини кўрсатади. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, судланганлик институти жиноят-ҳуқуқий тизимда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у жиноятларнинг олдини олиш, жиноий жавобгарликни белгилаш ва жиноятчиликка қарши курашда давлатнинг самарали воситаларидан биридир. Ушбу институт жиноят қонунчилигида шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасини тартибга солиш орқали адолатни таъминлашга хизмат қилади. Шу сабабли судланганлик институти нафақат жазо механизми, балки ижтимоий адолатни тиклаш воситаси сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Судланганлик жиноят-ҳуқуқий тизимнинг муҳим институти бўлиб, унинг вазифаси нафақат жиноятчиларни жазолаш, балки уларни ижтимоий ҳаётга қайта мослаштириш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш ва жамиятда адолатни таъминлашдан иборатдир. Судланганлик тушунчаси, унинг ҳуқуқий асослари, оқибатлари ва жиноий-ҳуқуқий аҳамияти ҳақида чуқурроқ тушунча олиш учун қуйидаги жиҳатларни кўриб чиқамиз. Судланганлик жиноят содир этган шахснинг давлат томонидан жиноий жавобгарликка тортилганлигини ва суд ҳукми билан жазо тайинланганлигини ифодалайди. Бу институт қуйидаги жиҳатларда намоён бўлади: 4 Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятла

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада судланганлик институтининг тушунчаси ва таърифи, судланганликнинг ҳуқуқий таъсири ва оқибатлари, судланганликнинг тугалланиши ва олиб ташлаш механизмлари ҳақида маълумотлар келтириб ўтилиган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада судланганлик институтининг тушунчаси ва таърифи, судланганликнинг ҳуқуқий таъсири ва оқибатлари, судланганликнинг тугалланиши ва олиб ташлаш механизмлари ҳақида маълумотлар келтириб ўтилиган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Судланганлик ҳолати, судланувчи, махкум, судланганликни олиб ташлаш, ребилитатция, ҳукм.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники