К содержанию
РецензированоRU2026

ЖИНОЯТЛАРНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ АҲАМИЯТИ

Агоев Шукрулло Сафарбоевич · Бозоров Тўрахон Юсуф ўғли (кафедраси ўқитувчиси)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

Мазкур мақола жиноятларни квалификация қилиш, жиноят ҳуқуқида қонуннинг умумий ва махсус нормаларини қўллаш, шунингдек, квалификация қилиш қоидаларини ўрганишга асосланади. Калит сўзлар Жиноий-ҳуқуқий нормалар, жиноятларни квалификация қилишда жиноят таркиби ва квалификация қилиш қоидалари, умумий қоидалар, махсус қоидалар, ягона қоидалар ҳамда Жиноят кодекси принципларидан келиб чиқувчи қоидалар. Жиноятлар ҳар бир жамиятнинг қонуний тартибини бузган, инсон ҳуқуқларига ва эркинликларига хатар солган жамиятга зид ҳаракатлардир. Ушбу ҳаракатлар жиноят ҳуқуқи томонидан аниқланган ва қонунда белгиланган жазо чоралари билан жазоланади. Жиноятларни аниқлаш ва уларни ҳуқуқий нуқтаи назардан тўғри квалификация қилиш, жиноятчига нисбатан адолатли қарор қабул қилиш ва жазо чораларини белгилаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган жараён "жиноятларни квалификация қилиш" деб аталади. Жиноятларни квалификация қилишда1 ЖК Умумий қисм нормаларидан фойдаланиш фақат процессуал ҳужжатларда Умумий қисм нормасига мурожаат қилганликни акс эттириш ҳолатлари учун керак эмас, балки бу муаммога кенгроқ қараш керак, яъни Умумий қисм нормаларидан фойдаланиш деганда, квалификация қилиш жараёнида ЖК Умумий қисм нормаларига ҳавола қилмасдан жиноят таркибининг белгиларини аниқлаш ва ёритиш учун ЖК Умумий қисм нормаларига мурожаат қилишнинг барча ҳолатларини тушуниш лозим. Масалан, ЖКнинг 17, 18, ва 19-моддаларида барча жиноят таркиблари учун зарур бўлган жиноят субъектининг белгилари акс эттирилган, ЖК 27, 28, 29-моддаларида жиноятда иштирокчилик тушунчаси, иштирокчилик шакллари ва уларнинг турлари кўрсатилган, 30-моддасида эса иштирокчиликда содир этилган жиноятларнинг квалификациясига қаратилган қоидалар мужассамлаштирилган2. Жиноятларни жиноий ҳуқуқий квалификация қилиш ЖК Махсус қисмининг нормасини танлаш ва уни ҳавола этишни назарда тутади. Бу жараёнда жиноятларни квалификация қилишнинг бир қатор қоидалари қўлланилади3. 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175. 2 Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69. 3 Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109. 58 Жиноят қонунида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раҳбарий қарорларида, шунингдек, суд амалиёти ва жиноят ҳуқуқи назариясида ишлаб чиқилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда жиноят қонунини қўллашнинг усул ва услублари ҳисобланади. Жиноятларни квалификация қилиш қоидаларининг ҳусусияти шундан иборатки, улар жиноят қонунчилигида ёки жиноят ҳуқуқи назариясининг мустақил бўлимларида жамланган ҳолда назарда тутилмаган бўлиб, бу турдаги юридик соҳанинг алоҳида ҳолатига тегишлича кўринади4. Жиноятларни квалификация қилиш қоидаларининг мазмунини содир этилган қилмишга жиноий-ҳуқуқий баҳо беришда жиноят қонунини қўллаш шартлари ва технологиясига оид ҳолатлар ташкил қилади. Бу қоидалар жиноят қонунини қандай тарзда қўллаш кераклигини тушунтириб, жиноятларни аниқ ва тўлиқ квалификация қилишни таъминлайди5. Жиноятларни квалификация қилиш қоидаларини умумий, махсус ва ягона(якка) каби турларга бўлиш мумкин. Жиноятларни квалификация қилишнинг умумий қоидалари жиноят қонунининг прициплари ва бошқа умумий ҳолатларига асосланган бўлиб барча турдаги жиноятларни квалификация қилишда қўлланилади. Махсус қоидалар содир этилган қилмишнинг алоҳида типик вазиятларига жиноят ҳуқуқининг турли хил локал(чекланган)масалаларини ҳал қилишда қўлланилади6. Жиноятларни квалификация қилишнинг ягона қоидалари муайян жиноят таркибларини юридик таҳлил қилиш жараёнида аниқланиб, алоҳида турдаги жиноятларни квалификация қилишда, уларни ўҳшаш жиноятлардан фарқлашда қўлланиладиган қоидалар ҳисобланади. Жиноятларни квалификация қилишнинг умумий қоидалари унча кўп эмас. Уларни сифат мезонлари асосида икки гуруҳга ажратиш мумкин: - Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Жиноят кодекси принципларидан келиб чиқалиган қоидалар; - Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг умумий қоидаларида белгиланган қоидалар; - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Жиноят кодекси принципларидан келиб чиқувчи умумий қоидаларнинг уч тури мавжуд. Биринчи қоиданинг мазмуни содир этилган ҳар қандай қилмиш жиноят қонунида бевосита жиноят сифатида белгиланган бўлиши кераклигидан иборат. Бу қоида ЖКнинг 4-моддасида белгиланган қонунийлик принципига асосланади. ЖК 4-моддаси 4 Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш х

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақола жиноятларни квалификация қилиш, жиноят ҳуқуқида қонуннинг умумий ва махсус нормаларини қўллаш, шунингдек, квалификация қилиш қоидаларини ўрганишга асосланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақола жиноятларни квалификация қилиш, жиноят ҳуқуқида қонуннинг умумий ва махсус нормаларини қўллаш, шунингдек, квалификация қилиш қоидаларини ўрганишга асосланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Жиноий-ҳуқуқий нормалар, жиноятларни квалификация қилишда жиноят, квалификация қилиш тушунчаси, квалификация қилишнинг асосий манбалари ва аҳамияти., норасмий (доктранал) квалификация, юридик баҳо бериш, расмий (легал) квалификация, квалификация қилиш турлари, ҳуқуқий баҳо бериш, Жиноятлар
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники