К содержанию
РецензированоRU2026

ТАҚИҚЛАНГАН ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Суюнов Шахзодбек Шавкатович · Тожиёқубов Абдулазиз Эргаш ўғли (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси)

Молодые ученые · 2026

Аннотация

Тақиқланган экинларни етиштириш жинояти – бу қонуний қоидаларга хилоф равишда, муҳитига зарар етказиш ва ижтимоий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган фаолият ҳисобланади. Ушбу мақолада, мазкур жиноятнинг терговини такомиллаштириш, унинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали усуллари муҳокама қилинади. Ҳозирги кунда қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг хизматлари соҳага оид қонунларнинг мукаммал амалга оширилишига қаратилган ҳолда жиноятларни аниқлаш, профилактика қилиш ва жавобгарликка тортиш механизмларини ривожлантириш учун керакли қадамлар олиб борилмоқда. Маълумотларни аниқлаш, далилларни тўплаш ва фаҳмлаш учун замонавий техникалар ва усулларни жорий қилиш ушбу жараённи такомиллаштиришнинг муҳим қисми бўлиб хизмат қилади. Калит сўзлар Тақиқланган экинлар, жиноят, тергов, профилактика, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, қонунчилик, экология, тергов усуллари. Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятини тергов қилиш масаласи, жиноятчиликка қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, экологик хавфсизлик ва қонунни ҳимоя қилиш соҳасида энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Тақиқланган экинларни етиштириш нафақат табиий ресурсларнинг оқилона фойдаланилишига, балки аҳоли саломатлигига ҳам жиддий таҳдид солади. Бундай жиноятларни тергов қилишнинг самарадорлиги, жиноятларнинг олдини олиш ва муҳокамасини таъминлаш учун янги усуллар ва методикаларни ишлаб чиқиш зарур1. Етиштирилиши тақиқланган экин экиш деганда, бундай экинлар уруғини тегишли рухсатсиз ҳар қандай ер майдонига, шу жумладан, бўш ётган ерларга ёки мослаштирилган идишларга уруғини сепиш ёки кўчатини ўтқазиш тушунилиши лозим. Ушбу жиноят ўсимлик униб чиққан-чиқмаганлиги ёки ўсган-ўсмаганлигидан қатъи назар, экин экилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Айбдорнинг ҳаракатлари экин майдони ўлчамидан келиб чиққан ҳолда ЖК 270-моддасининг тегишли қисмлари билан квалификация қилинади, бунда қилмишни ушбу модданинг биринчи қисми билан квалификация қилиш учун экин майдонининг ўлчами 250 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69. 126 квадрат метрдан кам бўлиши керак2. Тақиқланган экинларни етиштириш деганда, униб чиққан ёки ўтқазилган кўчатларни уларнинг пишиш босқичигача бўлган давр ичида парвариш қилишни тушуниш керак. Агар шахс етиштирилиши тақиқланган экинни турли майдонларда ўстираётган бўлса, қилмишни квалификация қилишда амалда экилган умумий майдонлар ўлчамидан келиб чиқиш лозим. Агар етиштирилиши тақиқланган экинларни экиш ёки етиштириш келгусида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ёки кўзламай тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, шунингдек, ўтказиш (сотиш) билан боғлиқ бўлса, бундай ҳаракатлар ЖК 270-моддаси ва ЖК тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши керак3. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларга оид ишлар бўйича суд-кимёвий экспертиза ўтказиш айбдорликни исботлашнинг муқим шартларидан бири ҳисобланади. (31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) Олдинги таҳрирга қаранг. Бундай турдаги экспертиза олдига ҳал этиш учун қуйидаги саволларни қўйиш мақсадга мувофиқ: - олинган восита ёки модда гиёҳвандлик, унинг аналоги, психотроп ҳисобланадими, агар ҳисобланса, унинг тури, актив моддасининг миқдори ва соф оғирлиги қанча; - олинган объектда гиёҳвандлик воситаси, унинг аналоги, психотроп моддаси қолдиқлари (микрозарралари) ёки излари борми; - муайян ер майдонидан олинган ўсимлик қайси турга мансуб ва у таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимлик ҳисобланадими; - олинган воситалар ёки моддалар бир хил ҳисобланадими, улар тайёрлаш усули (технологияси), сақлаш шароити, фойдаланилган бошланғич хом ашёси, кўкариб турган жойи бўйича келиб чиқиши жиҳатидан умумий манбага эгами. (31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) - олинган восита ёки модда гиёҳвандлик, психотроп ҳисобланадими, агар ҳисобланса, унинг тури, актив моддасининг миқдори ва соф оғирлиги қанча; - олинган объектда гиёҳвандлик воситаси, психотроп моддаси қолдиқлари (микрозарралари) ёки излари борми; - муайян ер майдонидан олинган ўсимлик қайси турга мансуб ва у таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимлик ҳисобланадими; - олинган воситалар ёки моддалар бир хил ҳисобланадими, улар тайёрлаш усули (технологияси), сақлаш шароити, фойдаланилган бошланғич хом ашёси, кўкариб турган жойи бўйича келиб чиқиши жиҳатидан умумий манбага эгами. 2 Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР

Доказательный фрагмент

«Тақиқланган экинларни етиштириш жинояти – бу қонуний қоидаларга хилоф равишда, муҳитига зарар етказиш ва ижтимоий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган фаолият ҳисобланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Тақиқланган экинларни етиштириш жинояти – бу қонуний қоидаларга хилоф равишда, муҳитига зарар етказиш ва ижтимоий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган фаолият ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Тақиқланган экинлар, жиноят, тергов, профилактика, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, экология, қонунчилик, тергов усуллари.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники