Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСНИ ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Суюнов Шахзодбек Шовкатович (in-academy.uz/index.php/yo) · Умидуллаев Фахриддин Фарходович (кафедраси ўқитувчиси)
Молодые ученые · 2026
Аннотация
Мақолада вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга жалб қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг ҳуқуқий, психологик ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинади. Шунингдек, ушбу муаммонинг ижтимоий омиллари, халқаро тажриба ва профилактика чоралари ўрганилади. Мақолада ёшларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмлари ва жиноятларнинг олдини олиш йўллари бўйича тавсиялар келтирилади. Калит сўзлар: Вояга етмаган шахс, гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар, жиноят тергови, жиноятни аниқлаш, ёшларнинг ҳуқуқий ҳимояси, қонуний чоралар, жиноятнинг олдини олиш, жиноятқа жалб қилиш, гиёхвандликка қарши курашиш, ёшлар бўйича ҳуқуқий таълим, тасирчан тадбирлар. Гиёҳвандлик глобал муаммо сифатида инсониятнинг саломатлигига ва жамият барқарорлигига катта таҳдид солмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёдаги 15-64 ёшдагиларнинг тахминан 5% гиёҳванд моддалардан фойдаланмоқда. Хусусан, вояга етмаган ёшлар орасидаги гиёҳвандлик балоси айниқса хавфли бўлиб, уларнинг руҳий ва жисмоний ривожланишига салбий таъсир кўрсатади1. Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу глобал муаммога жавобан қатор қонунлар қабул қилган, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида вояга етмаганларни гиёҳвандликка жалб қилишга қарши чоралар белгилаб берилган. Шу билан бирга, бундай жиноятларни тергов қилишда махсус ҳуқуқий ва психологик ёндашув талаб этилади2. Вояга етмаган шахсларни гиёҳвандликка жалб қилишнинг ижтимоий-иқтисодий ва психологик сабаблари: Вояга етмаганларни гиёҳвандлик воситаларига жалб қилишнинг турли сабаблари бор. Биринчи навбатда, оилавий муҳитнинг беқарорлиги ёки ота-онанинг эътиборсизлиги ёшларни салбий таъсирларга осонроқ мойил қилади. Ёшларнинг 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69. 2 Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175. 92 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo дўстлари ёки атроф муҳитидаги салбий одатларга мойил бўлганлар уларни гиёҳвандликка жалб қилишга ҳаракат қилади3. Иккинчидан, таълим муассасаларидаги тарбиянинг самарасизлиги ёки ёшларнинг билими, ҳуқуқий ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билимлари етарли бўлмаслиги сабабли, улар осонгина салбий одатларга мойил бўлади. Шунингдек, ёшларнинг руҳий саломатлигига зарар етказадиган стресслар, ижтимоий адолатсизлик ва иқтисодий қийинчиликлар ҳам ушбу муаммонинг асосий омилларидандир4. Учинчи сабаб сифатида, оммавий ахборот воситалари ва интернетдаги салбий контент, ёшлар орасидаги салбий тенденцияларни тарқатиш ҳам эътиборга лойиқдир. Ёшлар кўп вақтини интернетда ўтказиши, уларни носоғлом маълумотлар таъсирига остида қолиши хавфини оширади5. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларга жалб қилиш омиллари кўпқиррали бўлиб, улар орасида оилавий муаммолар, иқтисодий қийнчиликлар, нотўғри тарбия, паст ижтимоий маданият ва салбий муҳит катта аҳамиятга эга. Гиёҳвандлик ёшларнинг жисмоний саломатлигига салбий таъсир қилиб, жиноятчилик, ижтимоий изоляция ва бошқа ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Шунингдек, ёшлардаги гиёҳвандлик ижтимоий барқарорликни сусайтиради ва мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади. Тергов жараёнидаги ҳуқуқий ва амалиётдаги муаммолар: Жиноят тергови жараёнида вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Терговчиларга вояга етмаганларнинг психофизиологик хусусиятларини инобатга олиш, улар билан мулоқот қилишда малакали психолог ёрдами билан таъминлаш зарур. Амалиётда эса, тергов жараёнида вояга етмаганларнинг исботлаш қобилияти пастлиги, ўз ҳақиқий ҳолатларини айтиб беришдан қўрқиши ва жиноятни яширишга мойиллиги муаммоларни келтириб чиқаради. Шунингдек, тергов органларининг етарлича психологик ва ҳуқуқий тайёргарликка эга бўлмаслиги ҳолатлари учрайди. Вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга жалб қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда махсус ҳуқуқий нормалар ва талаблар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси вояга етмаган шахсларни ушбу жиноятларга жалб қилишни қатъий жазолашни назарда тутади. Тергов жараёнида вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари максимал даражада ҳимоя қилиниши лозим. Улар билан суҳбатлар махсус шарт- шароитларда, психолог ёрдамида ўтказилиши зарур. Тергов органлари малакали психологлар ва ҳуқуқшунослар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Шунингдек, 3 Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим
Доказательный фрагмент
«Мақолада вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга жалб қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг ҳуқуқий, психологик ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга жалб қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг ҳуқуқий, психологик ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Вояга етмаган шахс, гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар, жиноят, жиноятни аниқлаш, жиноят тергови, жиноятнинг олдини олиш, ёшлар бўйича ҳуқуқий таълим, жиноятқа жалб қилиш, тасирчан тадбирлар., ёшларнинг ҳуқуқий ҳимояси, қонуний чоралар, гиёхвандликка қарши курашиш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026