Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МАХАЛЛИЙ, ХОРИЖИЙ НАВЛАРИНИНГ ЎСИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ФАЗАЛАРИ
Примқулов Авазбек Умматқулович · Норбутаева Бегойим Хусан қизи
Исследователь · 12 · 2022
Аннотация
Мазкур мақолада Сирдарё вилояти шароитида соянинг махаллий ва хорижий навларини ўсиши,ривожланиши, фазаларини ўзаро боғликларини ўрганиш, Вегетация фазаларининг давомийлиги ўртасидаги ўзаро корреляцион боғланишлар бўйича Тўмарис Ман ва Селекта-302 навлари ўзаро ўхшаш натижани қайд этган бўлса Вилана нави улардан фарқ қилди. Тўмарис Ман ва Селекта-302 навларида вегетация даврининг давомийлиги барча фазаларга, Вилана навида кўпроқ униш куни ва пишиш фазаларига боғлиқлиги бўйича қисқача маьлумотлар келтирилган. Калит сўзлар:Нав,ўсимлик, хорижий,махаллий,уч барг, шоналаш, гуллаш,дуккаклаш, пишиш, кореллетция, кун, Кириш: Ўзбекистон Республикасининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” да қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожланиш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 барабар ошириш, мазкур соҳанинг йиллик ўсишини 5 фоизга етказиш, тупрок унумдорлигини ошириш ҳамда мухофаза қилиш асосий мақсадлардан этиб белгилаб қўйилган. Бу ўринда қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, соя аҳолини озиқ- овқатга бўлган талабини қондиришда, чорва озуқа базасини янада мустаҳкамлашда ва тупроқ унумдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан кейинги йилларда соя ўсимлигини Республикамиз шароитида етиштиришга катта аҳамият берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832- сонли ва 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли қарорларида соя навлари экин майдонларини кенгайтириш, унинг юқори оқсилли ва мойли навларини танлаш, етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш устувор вазифалардан этиб белгиланган. Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда турли тупроқ шароитларига чидамли соя экини навларини экилиши етиштириладиган соя https://scientific-jl.com 3 1 64-son_5-to’plam_Iyun-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali дони маҳсулотларини кўпайишига олиб келади. Бу албатта ўсиб бораётган аҳолини оқсилли маҳсулотларга бўлган талабини янада тўлароқ қондиришга ҳизмат қилади. Ўз ўрнида шуни қайд этиш керакки, Сирдарё вилояти шароитида соя ўсимлигининг имкониятларидан ҳали тўлиқ фойдаланилганича йўқ. Бу биринчидан, соянинг шўрга чидамли ўсимлик сифатида эътироф этилиши билан боғлиқдир. Чунки Сирдарё вилоятининг 90% экин майдонлари турли даражада шўрланган. Қайд этилишича соя қишлоқ хўжалик экинлари: арпа, шоли, жадвар, жўхори, тариқ, маккажўхори, нўхат, ясмиқ, хашаки нўхатга нисбатан шўрга чидамсиз экин сифатида эътироф этилган. Иккинчидан, шўрланган тупроқ шароитида соя навларини танлаш ва уларни етиштириш агротехнологияларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар ўз ечимини тўлиқ топмаган. Тадқиқот мақсади: Соя экинининг маҳаллий Тўмарис Ман-60 ва хориждан келтирилган Селекта-302 ва Вилана навларини Сирдарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида турли экиш муддатлари, экиш меъёрларини соянинг ўсиши, ривожланиши ҳамда дон ҳосилдорлигига таъсирини ўрганишдан иборат. Тадқиқот натижалари: Дала тажрибалари 2020-2022 йилларда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Сирдарё илмий-тажриба станциясида кам шўрланган тупроқ шароитида ўтказилди. Тажрибада соянинг Тўмарис Ман-60, Селекта-302, Вилана навлари Сирдарё вилоятининг кам шўрланган суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқ шароитида асосий майдонларда 4 та экиш муддатида (1.04.; 10.04.; 20.04.; 30.04.) экиб ўрганилди. Тадқиқот объекти сифатида соянинг Glycine hispida турига мансуб Тўмарис Ман-60, Селекта-302, Вилана навлари олинди. Барча фенологик кузатувлар ва ҳисоблаш ишлари ЎзПИТИ томонидан чиқарилган услубий қўлланма асосида бажарилди. 2020-2022 йилларда ўтказилган илмий тадқиқотларда олинган натижалар шуни кўрсатадики 1-жадвал, Сирдарё вилояти шароитида соя навларининг икки йилликда ўртача ўсув даврида навлар ва экиш муддатлари орасида олинган натижаларда фарқлар кузатилди. Ўсиш ва ривожланиш фазаларининг давомийлиги навларнинг биологик хусусиятларига ҳам боғлиқ. Буни қуйтдаги 1-жадвал маълумотларидан ҳам кўриш мумкин. Униб чиқиши навлар кесимида 10 - 11 кунни ташкил этди. Ушбу маълумотлардан Тўмарис-Ман ва Селекта 302- навларида униб чиқиши 10 кун, Вилана навида эса 11 кунни ташкил этди. Соянинг Тўмарис-Ман навида 3 та барг ҳосил қилиш 7.58 кунда, Селекта -302 да-7.50 кун ва Вилана навида 7.41 кун сарфланди. Шоналаш, гуллаш ва дуккаклар ҳосил бўлиш фазаларида навлар ўртасида фарқ қайд https://scientific-jl.com 3 2 64-son_5-to’plam_Iyun-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali этилмади. Буни жадвалдаги маълумотларнинг статистик кўрсаткичларидан ҳам кўриш мумкин. Пишиш фазаси Тўмарис-Ман навида 89 кунни, Селекта навида -86 кунни ва Вилан навида ҳам 86 кунни ташкил этди. Вегетация даври(экилган кундан пишишгача) Тўмарис-Ман навида 140 кунни, 302 навида 136 кунни Вилана навида 134 кунни ташкил этди. Ушбу маълумотлардан Вилана нави эртапишар нав эканлиги қайд этилди. Соя навларининг ўсиш ва ривожланиш фазалари (1-жадвал) 3 та барг Униб Вегетаци ҳосил Шоналаш, Гуллаш, Дуккаклаш, Пишиш чиқиш, я бўлиш, кун кун кун кун кун даври(эк кун ҳисоб
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада Сирдарё вилояти шароитида соянинг махаллий ва хорижий навларини ўсиши,ривожланиши, фазаларини ўзаро боғликларини ўрганиш, Вегетация фазаларининг давомийлиги ўртасидаги ўзаро корреляцион боғланишлар бўй…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада Сирдарё вилояти шароитида соянинг махаллий ва хорижий навларини ўсиши,ривожланиши, фазаларини ўзаро боғликларини ўрганиш, Вегетация фазаларининг давомийлиги ўртасидаги ўзаро корреляцион боғланишлар бўй… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Нав, ўсимлик, хорижий, махаллий, уч барг, шоналаш, кореллетция, гуллаш, пишиш, Калит сўзлар:Нав, кун, дуккаклаш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014