Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ
ЭГАМОВ АБДУМАЛИК АДИХАМОВИЧ
Исследователь · 2026
Аннотация
Uzbek scientists have done a lot of work in all areas of Islamic Science. In our country, along with Hadith, aqidah, Islamic Fiqh, tafsir and other fields, the science of mysticism has developed. This article provides information about the great muhaddis scientist of our country, Hakim at-Termiziy, his life, scientific m'rosi and interpretation of philosophy. Keywords: Quran, tafsir, Hadith, Creed, fiqh, Sufism, history, mufassir, philosophy, tavil, sura, verse. Ҳаким Ат-Термизий таваллуд топган сана хусусида хам ёзилган манбалар ва адабиётларда турли йиллар келтирилган. Одатда, ўрта асрларга оид ёзма манбаларда аксар ҳолларда муаллифнинг факат вафот этган йили кўрсатилиб, таваллуд этган санаси келтирилмайди. Жумладан, таникли олим Ҳожи Халифа ўзининг "Кашф уз-зунун" номли машхур асарининг бир неча ўринларида ал- Ҳаким ат-Термизий вафотини хижрий 255 (мелодий 869) йил деб кўрсатган. Шунингдек, алломанинг Термиз шахри якинида жойлашган макбараси устида ўрнатилган кабртошдаги битикларда хам унинг хаёти хакида баъзи маълумотлар келтирилиб, вафот этган санаси хижрий 255 (мелодий 869) деб ёзилган[1]. Бошка баъзи манбаларда хам унинг мазкур санада вафот этганлиги кайд этилади. Айни вактда баъзи замонавий тадкикот таваллуди ва вафоти хакида батамом бошка саналарни кўрсатганлар. Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг хаёти ва унинг таълимотини чуқур ўрганган мисрлик таникли олим Абдулфаттоҳ Абдуллох Барака ал-Ҳаким ат-Термизийни хижрий 205 (мелодий 820) йилда Термиз шахрида таваллуд топиб, узок умр кўриб, ҳижрий 320 (мелодий 932) йилда 112 ёшида вафот этганлиги хакида ёзади. Унинг макбараси Термиз шаҳрининг якинида Амударё бўйида жойлашган. Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг болалик ва ёшлик йиллари хакида манбаларда аниқ маълумотлар учратмадик. Унинг ота-онаси хакидаги баъзи хабарлардан маълум бўлишича, унинг отаси Али ибн ал-Ҳасан ўз даврида ҳадис илмининг кўзга кўринган олимларидан бири сифатида машхур булган. Араб тарихчиси ал- Хатиб ал-Бағдодий ўзининг машхур "Тарихи Бағдод" ("Багдод тарихи") номли асарида ёзишича, у мусулмон оламининг энг йирик марказларидан саналган https://scientific-jl.com 2 1 64-son_4-to’plam_Iyun-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali Бағдод шахрида бўлиб, ўша даврнинг машҳур олиму уламолари билан хадис илмининг турли масалалари бўйича қизғин бахс ва мунозараларда иштирок этган. Ал-Ҳаким ат-Термизий ўзининг автобиографик рисоласи "Бадъу шаъни Абу Абдуллох" ва "Ар- Радд аълол-муаттила" каби асарларида ёзишича, унинг онаси ва бобоси хам ўз даврида ҳадис илмининг етук билимдонларидан бўлган. Бу маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, ал-Ҳаким ат-Термизий илм-маърифат юксак кадрланадиган, зиёли бир хонадонда дунёга келиб, мана шу илмий-маънавий мухитда ўсиб улғайган. Охир окибатда мазкур омиллар таъсирида унинг маънавий дунёси ва илмий тафаккури шаклланиб, камолга етган. Айни вақтда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ал-Ҳаким ат- Термизийнинг илмий камолотида унинг отаси Али ибн ал- Ҳасаннинг хизматлари бенихоя катта. Чунончи, у ўз фарзанди учун нафакат мехрибон ва ғамхўр ота, балки унга нисбатан талабчан мураббий ва маърифатли устоз макомида хам бўлган. Отаси вафотидан кейин ал-Ҳаким ат-Термизий ўз шахридаги етук олимлардан асосан тафсир, ҳадис ва фиқҳ илмларидан сабок олади. Унинг термизлик муҳаддислар Абу Муҳаммад Солиҳ ибн Абдуллох ат- Термизийдан ҳадис илмини ўрганганлиги хакида манбаъларда аниқ маълумотлар келтирилган[2]. Шундан сўнгра аллома Фаридуддин ал-Атторнинг ёзишича, ёши йигирма еттига етганда ал-Ҳаким ат-Термизий икки ўртоги билан ўша пайтда бутун Шаркда илму маърифатнинг энг йирик марказларидан бири саналган Бағдодга бориб илм олишни ният килганда бирдан онаси бетоб бўлиб коладива унга: "Эй ўғлим, мен бир муштипар, заифа аёл бўлсам, менга сендан бўлак бошпанох булиб ёрдам берадиган бирор кимса бўлмаса, менинг бутун борлигим факат сен билан боғлиқ бўлса. Сен мени кимга ташлаб кетмокчисан?" деб унга илтижо килади. Волидасининг бу сўзлари ал-Ҳаким ат-Термизийга каттик таъсир қилиб, у илм талабидаги ушбу сафаридан воз кечади. Унинг икки ўртоғи эса ўз сафарларига отланиб йўлга тушадилар. Сўнгра, ушбу вокеадан кейин талай вакт ўтгач, ал-Ҳаким ат-Термизий Бағдодга боролмаганлиги учун гоятда афсусланиб, мақбаралардан бирининг ёнида йиглаб хафа бўлиб турганида унинг ёнида юзидан нур ёгилиб турган бир шайх пайдо бўлиб, ундан йиглашининг сабабини сурайди. Ал-Ҳаким унга юз берган вокеани бирма-бир айтиб беради. Шунда шайх: Истасанг, мен сенга хар куни турли илмлардан сабоқ бериб, сени ўкитаман, дейди. Ал-Ҳаким унинг бу сўзига дарҳол рози бўлади. Бу хол бир неча йил давом этади. Сўнгра у билса, бу киши Хизр алайхиссалом эканлар. Унинг бу саодатли марҳаматга эришиши волидаи мушфикасининг дуоси барокотидан бўлган эди. Айни шу вокеа бошқа манбаларда бироз бошкачарок тарзда хикоя килинади... Бу хикоя ҳақиқатми ёки афсонавий ривоятми, кандай бўлмасин унинг оиласи хакида муайян даражада тасаввур беради. Чунончи, ушбу ҳикоядан https://scientific-jl.com 2 2 64-son_4-to’plam_Iyun-20
Доказательный фрагмент
«Uzbek scientists have done a lot of work in all areas of Islamic Science.»
Образец извлечения
Демо-превьюUzbek scientists have done a lot of work in all areas of Islamic Science. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Quran, tafsir, Hadith, Creed, fiqh, Sufism, history, mufassir, tavil, philosophy, sura, Keywords: Quran, verse.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026