К содержанию
РецензированоRU2021

ИЛГАРИ СУДЛАНГАН ШАХСЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИНИ · Баҳронов Алишер Санжар ўғли (Муаллифлар: ИИВ Академияси курсанти) · Нарзиев Шаҳзод Зойирович (ИИВ Академияси ҲПФ кафедраси ўқитувчиси майор)

Исследователь · 2021

Аннотация

Ушбу мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш фаолиятининг тушунчаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари, чора-тадбирлари, бу чора-тадбирларни ташкил этиш тартиби, бугунги кундаги ҳолати ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари, бундан ташқари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тартибга солувчи ҳуқуқий асослар, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан ишлашдаги муаммо ва камчиликлар, шунингдек айрим турдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклифлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти бўйича бошқа хорижий давлатларнинг илғор хорижий тажрибаси ҳамда миллий вонунчилигимиздан фарқли ва ўхшаш томонлари, шунингдек, юқорида келтириб ўтилган жиҳатлардан фойдаланган ҳолда ушбу фаолиятни такомиллаштириш йўналишлари ёритилган. Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири, бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахснинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир. Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасида ички ишлар органларининг фаолияти замон талабларига жавоб бера оладиган даражада, мазмун-моҳиятига кўра кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш сохасида Ички ишлар органлари фаолиятини сифат жихатдан янги босқичга кўтариш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармонига асосан ИИВ Ҳуқуқбузарликлар Профилактикаси Бош Бошқармаси янги ташил етилган Жамоат хавфсизлиги Департаменти таркибига киритилди ва унинг таркибий тузилиши, функция ва https://scientific-jl.com 6 9 64-son_4-to’plam_Iyun-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali вазифалари ва ушбу фаолиятнинг ҳуқуқий асослари замон талаблари даражасига жавоб бера оладиган даражада шакллантирилди. Бу эса, ўз навбатида, ички ишлар органларининг жамиятдаги роли ва мавқеъини кўтариш, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда жамоатчилик ва аҳоли билан бўладиган алоқасини мустаҳкамлаш имконини берди Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ҳар бир маҳалла энг олис, чекка қишлоқ ва овулларимизгача халқ билан ишлайдиган унинг дарди ғамига ҳамдард, қувонч, ташвишига шерик ва ҳамнафас бўлишга маънавий жиҳатдан қодир профилактика инспекторлари фаолият кўрсатишига керакли шарт-шароитлар яратилди. Профилактика инспекторларининг хуқуқ тартибот масканларида жамоатчилик аъзолари билан бир бинода фаолият олиб боришларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги муҳим аҳамиятга этадир. Хозирги кунда ички ишлар органларининг профилактика хизматлари томонидан кенг жамоатчилик ёрдамига таянган холда маъмурий ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, хукукбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишни таъминлашга эришилмоқда. Жамиятда янгича махаллабай, оилабай ва фуқаробай ишлаш тизими жорий этилди. Ички ишлар органларининг энг қуйи тизими ҳисобланган хуқуқ тартибот масканларида хизмат олиб борувчи профилактика инспекторларининг фаолияти ривожланган давлатлар тажрибалари ва махалла институтини инобатга олган холда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда жамиятда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш каби бир қанча вазифаларни бажариб келмоқда. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасидир. Профилактика (катта) инспектори ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-тадбирларини ИИВнинг ва ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари асосида “Назорат”, “Ижро”, “Тозалаш-Антитеррор” ва бошқа махсус ва тезкор профилактик тадбирлар доирасида амалга оширади. Илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-тадбирларини манзилли, ҳар бир шахснинг ижтимоий https://scientific-jl.com 7 0 64-son_4-to’plam_Iyun-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali хавфлилик ҳолати, у муқаддам содир этган жиноят таснифи, тури ҳисобга олинган ҳолда самарали амалга ошириш учун профилактика (катта) инспектори ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда яшайдиган илгари судланган шахслар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 13, 34, 78, 79, 80-моддалари асосида тоифаларга ажратган ҳолда юритиши керак. Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқл

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш фаолиятининг тушунчаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари, чора-тадбирлари, бу чора-тадбирларни ташкил этиш тартиби, бугунги кундаги ҳолати ва ҳу…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш фаолиятининг тушунчаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари, чора-тадбирлари, бу чора-тадбирларни ташкил этиш тартиби, бугунги кундаги ҳолати ва ҳу… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тажриба
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники