К содержанию
РецензированоRU2020

Орзиқиб кутаман эртани

Шелдон Сидни

Учебная литература · 2020

Аннотация

Америка ёзувчиси Сидни Шелдон 1917 йилда Чикагода туғилган. У Иккинчи жаҳон урушидан олдиноқ Голливудда киносценарист сифатида шухрат топди. Дарвоқе, С.Шелдон урушда АҚШ Ҳарбий Хаво Кучлари учувчиси сифатида иштирок этди. У урушдан кейин ҳам кинода ишлашни давом эттирди. Унинг қаламига мансуб олти пьеса Бродвейдаги театрлар репертуаридан жой олиб, шов-шувларга ҳам сабаб бўлди. Ёзувчи 1963 йилда ЭЙ-БИ-СИ корпорацияси билан ҳамкорликни бошлаб, икки юздан зиёд телевизион сценарийлар яратди. Бироқ С.Шелдонга жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратни китоблари келтирди. Унинг асарлари бир юз саксондан ортиқ мамлакатда элликдан ортиқ тилда нашр этилди. Адибнинг к;аламига мансуб элликдан ортиқ ўткир мавзули асарлари орасида «Ярим туннинг орқа томони», «Қонли қадам», «Фаришталар қаҳри», «Кўзгудаги дарбадар», «Тонг, кун, тун» каби романлари алоҳида ўрин тутади. С.Шелдон кўпдан-кўп адабий ва кино санъати соҳасида бериладиган нуфузли совринларнинг, жумладан, Эдгар По номли ва Оскар мукофотининг соҳиби бўлган. Адиб умрининг охирига қадар самарали ижод билан банд бўлган.

Доказательный фрагмент

«Америка ёзувчиси Сидни Шелдон 1917 йилда Чикагода туғилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Америка ёзувчиси Сидни Шелдон 1917 йилда Чикагода туғилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники