Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШДА ҲУДУДИЙ ЁНДАШУВЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
Erkinova M.L · Assistant Professor
Образовательные инновации и интеграция · 2025
Аннотация
This article discusses the rational and targeted use of agricultural land, which is important in land management. The authors substantiated the effective use of available land plots on the example of the Mubarak district of the Kashkadarya region. Key words: Kashkadarya region, Mubarak district, agricultural land, population, efficient use of land resources. https://scientific-jl.com 2 8 9 47-son_3-to’plam_Iyun -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi Кириш. Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг ерга оид тегишли 68-ва 1-моддаларида келтириб ўтилганидек, ер умуммиллий бойликдир, улардан оқилона ва самапали фойдаланишни тадқиқ қилиш лозимдир. Ер ресурсларидан самарали фойдаланишда ҳар бир ҳудуднинг ҳар бир ер фонди тоифаларининг турларидан келиб чиқиб, аҳолисининг сони, майдони, аҳоли жон бошига қанча ер майдони тўғри келиши, муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш орқалигина амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бу борада ер баланси тўғри ташкил қилиниши лозим. Бундай масалалар юзасидан Ҳукуматимиз томонидан ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президетининг 2020-йил 7- сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини мисол қилиб келтириш ўринли. Бу борада биз томондан ҳам ер қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобини юритишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ўрганилди. Тадқиқот объекти ва услублари. Тадқиқот объекти сифатида Қашқадарё вилояти Муборак туманининг ер фондининг биринчи таркибий қисми бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ташкил этади. Тадқиқотлар жараёнида иқтисодий-статистик, статистик гуруҳлаш ва таққослаш, функционал ёндашув ва солиштирма усулларидан фойдаланилган. Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси. Қашқадарё вилояти муборак туманининг жами ер майдони 307013 минг га ни, шундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 3754 минг га ни ташкил қилиб, бунда жами ер майдонига нисбатан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар – 43% ни, аҳоли пунктлари – 0,63% ни, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар – 4,6% ни, тарихий маданий аҳамиятга молик ерлар – 0,35% ни, ўрмон фонди ерлари – 0,62% ни, сув фонди ерлари – 6,05% ни, ва ниҳоят захира ерлар эса 0,28% ни ташкил қилади. Туманда табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар мавжуд эмас. Захира ерлар кўрсаткичи паст фоизда эканлиги бу ижобий ҳолат. Ўрганилган туманда умумий ҳисобда 19 та массив мавжуд бўлиб, ердан фойдаланувчилар сони туман аҳоли сонига нисбатан олиб қаралганда кам сонли миқдорни ташкил қилади. Шундан мавжуд массивларнинг 19 тадан 18 тасининг барчаси пахтачиликка, битта массиви боғдорчиликка ихтисослаштирилган. Бу эса ернинг сифат жиҳатдан ўзгаришига олиб келади. Қишлоқ хўжалик ерлари https://scientific-jl.com 2 9 0 47-son_3-to’plam_Iyun -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi ҳисоби юритилаётганда, айнан ерларнинг фойдаланиш ихтисосликлари ҳам айнан келтириб ўтилиши мақсадга мувофиқдир. Aҳоли сонининг ортишига оид статистик таҳлилларга кўра, туманда 1991- йилда 136000 минг кишини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2018-йилда 189700 минг кишига етган (расм). Бунда: 189700 - 136000 = 53700 (минг киши); 2018 - 1991 = 27 йил; 53700 : 27 = 1988 (минг киши); Демак, ўртача 27 йилда 1988 минг кишидан ошиб борган ва кўпайиш даражаси 53700 минг кишига етган. Бугунги кунда аҳоли сони 153000 (минг кишини) ташкил қилади. 184622 187297 187300 189700 174643 157043 136000 1991-yil 2000-yil 2010-yil 2015-yil 2016-yil 2017-yil 2018-yil Расм. Қашқадарё вилояти Муборак туман аҳолиси сони Маълумки, ижтимоий ҳаёт албатта инсонлар билан, бунда аҳоли сони, уларнинг эҳтиёжлари ҳамда уй-жойга бўлган талаби бу муҳим ижтимоий кўрсаткич саналади. Бунда, ижтимоий кўрсаткич талаблари иқтисодий омиллар асосида қондирилади. Ер ресурсларидан фойдаланиш ҳамда уларга бўлган инсониятнинг талаби бошқа ресурсларга бўлган талабдан жуда катта фарқ қилади. Яъни, бир инсон дунёга келиши билан унинг яшаш учун ҳаётий зарур эҳтиёжлари пайдо бўлади. Булардан энг муҳимлари албатта ер ва сувга бўлган эҳтиёжи бўлиб, бу доимий зарур эҳтиёж ҳисобланади. Бу ерда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, миқдор жиҳатдан ер майдони ўзгармас ҳисобланади ва у кенгаймади. Демак, аҳоли сони ортиб бораётган бир пайтда табиийки, уй-жойга бўлган эҳтиёжи ҳам қондирилиши керак. Маълумки, туманларда аҳоли пунктлари эгаллаган майдонлари атрофида ва бўш турган ерларда уй-жойлар барпо этилади. Мазкур туманда аҳоли пунктлари ер майдони эса бор йўғи туман умумий ер фондининг 271 минг гектарини ташкил қилади. Бу кўрсаткич 0,63%и ни ёки туманнинг умумий ер фонди миқдорига нисбатан олиб қаралганда атиги 1% ни ҳам ташкил қилмайди. Аҳоли сони эса йилдан-йилга ўсиб бораётган бир пайтда, биз фақат бир киши 1 https://scientific-jl.com 2 9 1 47-son_3-to’plam_Iyun -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyas
Доказательный фрагмент
«This article discusses the rational and targeted use of agricultural land, which is important in land management.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article discusses the rational and targeted use of agricultural land, which is important in land management. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Kashkadarya region, Mubarak district, agricultural land, population, ер ресурсларидан самарали фойдланиш., Ўрта чирчиқ тумани, аҳоли сони, Калит сўзлар: Тошкент вилояти, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026