Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Развитие банковской деятельности в Узбекистане на основе цифровых технологий
Aziza AZLAROVA · June -/© in Science LLC. (Tashkent State University of Economics)
Общество и инновации · 6 · 104-111 · 2025
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада Ўзбекистонда банклар фаолиятида молия банк, технологиялардан фойдаланишининг замонавий молиявий технологиялар, ҳолати ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш депозит, масалалари ўрганилган. Олиб борилган тадқиқот юзасидан кредит, онлайн микроқарз, иқтисожий кўрсаткичлар тахлил қилинган, ҳамда тадқиқот рақамли трансформация, юзасидан амалий таклиф ва илмий тавсиялар ишлаб мижоз, чиқилган. молиявий саводхонлик, мобил технологиялар. 1 Candidate of Economic Sciences, Professor, Department of Banking, Tashkent State University of Economics. E-mail: aziza.azlarova@ mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415 Развитие банковской деятельности в Узбекистане на основе цифровых технологий АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье рассматриваются вопросы внедрения банковское дело, финансовых технологий в деятельность коммерческих финансовые технологии, банков. Проанализировано, в каких сферах банковской финансовая популярность, деятельности используются современные финансовые банковское дело, депозит, технологии. На основе проведенных исследований были кредит, разработаны практические предложения и научные онлайн-микрозайм, рекомендации. цифровая трансформация, клиент, финансовая грамотность, мобильные технологии. КИРИШ Банк ишида юқори технологияли ишлаб чиқариш, иқтисодий фаолият, молиявий хизматлар – интернет форматида ахборот ва коммуникация технологиялари ва шахсий ҳисоблаш қурилмалар, бизнес моделини ва бугунги иқтисодиётда истеъмолчилар нафақат ўзгарди, балки ижтимоий жараёнларни кенг ўзгартириш учун асос таълим концепциялари ва стандартлари, кўнгилочар ва дам олиш, электрон ўзаро асосланган, бу инфратузилмани, рақамли технологиялар асосида иқтисодий фаолият рақамли мақомга эга бўлган глобал иқтисодиётнинг янги тараққиёт вектори ҳисобланади. МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАХЛИЛИ Ўзбекистон банклари катта ўзгаришлар бўсағасида турибди: тизим аста- секин давлатдан хусусий секторга ўтмоқда. Ушбу йўлда энг муҳим босқичлардан бири мижозларга хизмат кўрсатишга ёндашувни ўзгартириш ҳисобланади. Шу жихатдан банк фаолиятига молиявий технологияларни жорий этиш долзарб масала ҳисобланади. Бу жараёнда юзага келадиган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш орқали бугунги рақобат шароитида банкнинг нуфузи, даромадлилигини ва мижозга ёўналтирилган стратегиясини амалга оширишда дастак вазифасини бажаради. Хорижлик иқтисодчи олим Кронк Дж.[3]нинг фикрича, рақамли трансформация молия тизимининг “қутқарув айланаси” ҳисобланиб, банк мижозларининг банк хизматларидан қониқмасликлари муаммосини хал қилишда алоҳида аҳамият касб этадии. Банк секторига янги банк хизматларини жорий этиш ҳамда тижорат банкларининг мижозларга кўрсатаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, масалалари юзасидан бир қатор иқтисодчи олимлар, Бобоқулов Т.И., Тоймухамедов И.Р., Бердияров Б.Т., Абдурахманова М.М., Мамадияров З.Т. [4;7]. ва бошқа олимларнинг илмий ишларида тадқиқ қилинган. Давлатимиз рахбари Ш.М. Мирзиёев, “Янги Ўзбекистонда янги банк тизими бўлади. 2025 йилга бориб, давлат улушини 70 фоиздан 40 фоизга туширишимиз керак,” деб таъкидлаб ўтганлари ҳам алоҳида эътиборга молик [5]. Тадқиқот мавзуси доирасида, Тоймухамедов И.Р. [6] банк хизматларини кўламини кенгайтириш аҳоли томонидан молиявий хизматларга бўлган талаб ва молия институтларининг таклифига мос келиши керак деб таърифлаган. 105 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415 Шу билан бирга, бугунги рақамли трансформациялашув шароитида банк фаолиятига молиявий технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланишда юзага келадиган камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш муаммоси долзарб масалалардан ҳисобланади. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ Ушбу мақоланинг назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий адабиёт ҳамда илмий мақолалар, иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари, замонавий босқичда банк секторининг трансформацияси ва ривожланишини такомиллаштиришда олимлар ва соҳа вакилларининг иқтисодий қарашлари, уларнинг фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган. ТАХЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР Истеъмолчиларнинг кенг доираси учун мўлжалланган одатий банк маҳсулоти ёки хизмати ўтмишда қолди. Замонавий мижозга кредитлар, бадаллар ва бошқа хизматлар учун индивидуал шартлар керак. Буни индивидуал ёндашувсиз амалга ошириш мумкин эмас. Ҳар бир янгилик банк хатарларини оширади ва мураккаблаштиради, банкларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини пасайтиради. Ахборот технологияларининг ривожланиши ва банк соҳасида тармоқ усулларининг ривожланиши кредит ташкилотлари капиталини таваккалчиликка тақсимлаш нуқтаи назаридан бошқаришда сифатли ўзгаришларга олиб келади. Банк тизимида давлатнинг устун мавқеи, банкларнинг турли давлат дастурлари ва корхоналарини молиялаштириш учун воситачи сифати
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада Ўзбекистонда банклар фаолиятида молия банк, технологиялардан фойдаланишининг замонавий молиявий технологиялар, ҳолати ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш депозит, масалалари ўрганилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада Ўзбекистонда банклар фаолиятида молия банк, технологиялардан фойдаланишининг замонавий молиявий технологиялар, ҳолати ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш депозит, масалалари ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, финансовая грамотность, финансовая популярность, credit, digital transformation, рақамли трансформация, онлайн-микрозайм, mobile technologies, клиент, deposit, мижоз, молиявий саводхонлик, банковское дело, цифровая трансформация, financial technologies, онлайн микроқарз, молиявий технологиялар, кредит, финансовые технологии, banking, мобил технологиялар, банк, депозит, мобильные технологии, financial popularity, financial literacy, client, online microloan
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024