Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ХАРОБОТИЙНИНГ УЙҒОҚ СЎЗЛАРИ
ХАРОБОТИЙНИНГ УЙҒОҚ СЎЗЛАРИ · Зоҳидов Рашид Фозилович · Юсупов Адхам Ахадович
Современная наука и исследования · 4 · 2025
Аннотация
Ушбу мақола олий таълим институтлари, академик лицей ва коллежлар ҳамда умумтаълим мактабларида матншунослик ва адабий манбушунослик алоқадор фанлар ўқитувчилари ва адабиётга қизиққан ҳар бир киши учун ХVII асрнинг иккинчи ярмида Тошкентда таваллуд топган машҳур файласуф шоир ва мутасаввуф олим-Мавлоно Хароботий ҳақида, унинг бизгача етиб келган “Куллиёт”, “Маснавийи Хароботий” ва “Рисолаи фақрийя” асарларида шариатнинг фиқҳга оид масалалари, тасаввуфнинг асосий қоидалари, одоб-ахлоқ ҳамда ҳаётга нисбатан бўлган фалсафий муносабатлари маснавий усулида баён этилгани ва комил инсонни тарбиялаш йўлидаги аҳамияти ҳақида маълумот беради. Калит сўзлар: Куллиёт, маснавий, рисола, тасаввуф, бурҳони қотиъ, ғиёс ул- луғат, фақрийя, қўлёзма, тошбосма, мударрис. Ўзбек халқи жаҳонга не-не забардаст алломаларни, шоиру фузалоларни етиштириб бермаган. Даврлар ўзгариб, айрим номлар тарих саҳифалари ичра яширинган бўлса, бошқалари мозий қирғин баротларида буткул унутилиб кетган. Лекин юрт тараққиётига улкан хизмати синган заҳматкаш инсонларнинг қилган ишлари, ижодий мероси халқ хотирасида абадий муҳрланиб, замонлар ўтиши билан яна қалқиб юзага чиқавераркан. Абдуқайюм Махсум Хайробод (Хароботий ҳазратлари — “Хайробод эшон”) ҳам шундай улуғ зотлардан бири эди. Мавлоно Хароботий ХVII асрнинг иккинчи ярмида Тошкентда таваллуд топган машҳур файласуф шоир ва мутасаввуф олимдир. Унинг бизгача етиб келган “Куллиёт”, “Маснавийи Хароботий” ва “Рисолаи фақрийя” асарларида шариатнинг фиқҳга оид масалалари, тасаввуфнинг асосий қоидалари, одоб-ахлоқ ҳамда ҳаётга нисбатан бўлган фалсафий муносабатлари маснавий усулида баён этилган ва комил инсонни тарбиялаш йўлида хизмат қилган. 1917 йилгача Марказий Осиёда Хароботийнинг қўлёзма ва босма асарлари кенг тарқалган бўлса-да, бироқ, ҳаёти ва мероси ҳақида ҳеч қандай мақола эълон қилинмаган. Тошкентда тошбосма усулда етти марта чоп этилган китобларда ҳам, қўлёзма ҳолидаги манбаларда ҳам шоир ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳеч қандай маълумот илова қилинмаган. Унинг таржимаи ҳоли ҳақида пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Хайробод маҳалласида истиқомат қилаётган авлодлари баён қилган маълумотларга суяниб хулоса қилиш мумкин, холос. Хароботий Тошкентдаги илм-маърифат ва диний камолот устуни бўлган Кўкалдош мадрасасида таҳсил олади. Мударрис мақомига эришгач, ўзи ҳам мадрасада халфаларга устозлик қилган. Бир неча йил фаолият юритгандан сўнг муборак фарзни адо этиш мақсадида ҳаж сафарига отланган. 1 12 6 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Макка ва Мадинани зиёрат этиб, ҳаж амалларини мукаммал адо этгач, Миср мамлакатига йўл олади. У ерда нафақат ўша даврнинг, балки ислом дунёсининг диний- маданий маскани дея эътироф этилувчи ал-Азҳар дорилфунунида диний ва дунёвий илмларни мукаммал эгаллаш мақсадида муттасил мутолаага берилади. Дорилфунуннинг комил толиби илмларидан бирига айланган Абдуқайюм Махсум ўз мақсадига эришганини англагач, 25 йилдан сўнг юртга қайтишга қарор қилади. Тошкентга қайтишида уларнинг оиласида янги чақалоқ дунёга келади. Туғилган фарзанд Суриянинг Шом шаҳрида таваллуд топгани учун унга Шомусофир деб исм қўйишади. Оғиздан-оғизга ўтиб келаётган ривоятларга кўра, Хайробод эшонни ҳозирги Чиноз атрофидаги қўрғонда Тошкент ҳокими кутиб олиб, унга ўзи хоҳлаган жойни макон қилиши мумкинлигини ҳурмат изҳори сифатида айтиб ўтади. Шунда Хароботий Макка-ю Мадинадан чўкмасдан келаётган оқ туя қаерда чўкса, ўша жойни танлашга аҳд этади. Туя юриб-юриб ҳозирги Хайробод маҳалласи ҳудудидаги тепалик ёнига чўкади. Хароботий шу ерни ўзига макон тутиб, такягоҳ қуради. Бир қанча муддат турли мадрасаларда толиби илмларга устозлик қилади. Кейин Қозон шаҳрига йўл олади. У ерда динни мустаҳкамлаш учун бош масжидда имом хатиб лавозимида хизмат қилиб, 10 йил мобайнида юксак обрў ва эътирофга мушарраф бўлади. Илм-маърифати, донишмандлиги билан донг таратиб, ўзи туғилиб ўсган юрти — Тошкентга қайтади. Солиҳ шогирди Саркорбойвачча бошчилигидаги элликдан зиёд оила ҳам устоз ёнида бўлмоқни шараф билиб, Тошкентга келади. Қозон шаҳридан ғишт ва бошқа бинокорлик материаллари келтирилиб, қозонлик усталар махсус чақиртирилади ва бу ерда ҳам Қозон шаҳридаги каби масжид, сағана ва бир неча хонали хонақоҳ қурилади. Ўрни келганда бир гапни айтиш жоиз. Хароботий ижодини ўрганиш биздан анча аввал Хитойнинг Шинжон шаҳрида бошланган. 1980 йилда уйғур олими Азиз Собит томонидан бир қанча мақолалар эълон қилиниб, 1986 йилда эса “Маснавийи Хароботий”нинг қисқартирилган нусхаси китоб ҳолида нашр этилади. Бошқа уйғур олимларнинг мақолаларида эса Хароботий уйғур шоири сифатида талқин қилинган. 2003 йил 15 ноябрда уйғур олими Ҳурматжон Абдураҳмон Тошкентда “Уйғур шоири Хароботий ва унинг адабий мероси” мавзуида номзодлик диссертатсиясини ҳам ёқлайди. Олимнинг ёзишича, Хароботийнинг қабри Шинжонда бўлиб, унинг исми Муҳаммад ибн Абдуллоҳдир. Бироқ, Хароботий Тошкентда яшагани ва унинг қабри ҳозирги Қатортол кўчасида экани аниқ. Хароботий ўзининг
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақола олий таълим институтлари, академик лицей ва коллежлар ҳамда умумтаълим мактабларида матншунослик ва адабий манбушунослик алоқадор фанлар ўқитувчилари ва адабиётга қизиққан ҳар бир киши учун ХVII асрнинг ик…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақола олий таълим институтлари, академик лицей ва коллежлар ҳамда умумтаълим мактабларида матншунослик ва адабий манбушунослик алоқадор фанлар ўқитувчилари ва адабиётга қизиққан ҳар бир киши учун ХVII асрнинг ик… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Куллиёт, маснавий, рисола, тасаввуф, бурҳони қотиъ, ғиёс ул-, мударрис., тошбосма, фақрийя, қўлёзма, ғиёс ул-луғат
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
МонографииK.J.Murodov2026