Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Проблемы внедрения института коллективной жалобы в административное судопроизводство
Guljakhon MADRAKHIMOVA
Общество и инновации · 6 · 43-48 · 2025
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада Ўзбекистон маъмурий суд иш юритуви маъмурий иш юритиш, тизимида жамоавий шикоят институтини жорий қилиш жамоавий шикоят, зарурати, ҳуқуқий асослари ва хорижий давлатлар ҳуқуқий мақом, тажрибасидан келиб чиққан ҳолда юзага келаётган суд амалиёти, ижро жараёни. муаммолар таҳлил қилинган. Муаллиф жамоавий шикоят берувчиларнинг ҳуқуқий мақоми, суд ишларида иштирок этиш шартлари, ижро жараёнидаги ҳуқуқий оқибатлар ва бу институтни самарали жорий қилишга тўсқинлик қилаётган омилларни кўрсатиб берган. Шунингдек, мазкур институтнинг рақамлаштириш ва қонунчиликдаги ҳуқуқий механизмлари таҳлил қилинган. 1 Independent Researcher, Tashkent State University of Law. E-mail: guljahon_20@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2025) / ISSN 2181-1415 Проблемы внедрения института коллективной жалобы в административное судопроизводство АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматриваются вопросы внедрения административное института коллективной административной жалобы в судопроизводство, систему административного судопроизводства коллективная жалоба, Узбекистана. Проанализированы правовые основания и правовой статус, судебная практика, проблемы, возникающие на практике, в том числе на исполнение решений. основе зарубежного опыта. Особое внимание уделено процессуальному статусу заявителей, условиям участия в суде, последствиям исполнения судебных решений и факторам, затрудняющим эффективное применение института. Также рассмотрены вопросы цифровизации и нормативного регулирования. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасига кўра, ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур нормадан келиб чиқиб шуни таъкидлаш лозимки, ҳар ким ўзи ёки бошқалар биргаликда мурожаат қилиш ҳуқуқий кафолатланади. Яъни, Асосий қонунимиз давлат органларига жамоавий шикоят қилиш мумкинлигини инкор этмайди. Лекин, жамоавий шикоят институтини қўллаш учун аниқ механизмлар керак бўлади. Биз мазкур параграфда жамоавий шикоятни жорий қилган давлатларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётида келиб чиққан ушбу инсититутни жорий қилиш муаммоларини таҳлил қиламиз. Жамоавий шикоятни жорий қилган мамлакатларда энг кенг кўп кузатилган муаммо бу жамоавий шикоят берувчи шахсларнинг мақоми ҳисобланади. Баъзи ҳолларда суд ҳужжатлари шуни кўрсатадики, жамоа аъзоси олий юридик маълумотга эга бўлса, гуруҳ манфаатларини кўзлаб маъмурий иш юритиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, Россия Федерацияси Маъмурий суд иш юритуви кодексининг 5-боб нормалари маъносида ушбу гуруҳ манфаатлари учун маъмурий иш юритиш топширилган шахслар гуруҳининг аъзоси суд ишларида ишончномасиз ҳаракат қилади. Бундай шахснинг ўзи оммавий-ҳуқуқий низонинг предмети бўлганлиги, қоида тариқасида, судда маъмурий ишни шахсан ўзи олиб бориши мумкинлиги сабабли, у бошқа шериклар томонидан ишни судда олиб бориш учун тайинланган шерик сингари қонун томонидан вакилларга қўйиладиган махсус талабларга бўйсунмайди. Россия Федерацияси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 сентябрдаги Қарорининг 16-бандида “Россия Федерацияси маъмурий-процессуал кодексининг судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида мазкур масалага айрим аниқликлар киритилди. Унга кўра, жамоат манфаатларини кўзлаб маъмурий иш юритишда иштирок этувчи шахс бу гуруҳ қисми талабларига жавоб бериши лозим ва судга жамоавий маъмурий шикоят билан мурожаат қилган шахслар аризачининг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Бундай шахслар 44 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 05 (2025) / ISSN 2181-1415 ишни кўриб чиқишда ҳақиқий иштирок этишлари шарти билан кўрсатилган аризаларни қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолда, улар томонидан қилинган суд харажатлари учун компенсация олиш ҳуқуқига эга. Ўз навбатида, ушбу шахслардан тегишли талабларни қондириш рад этилган тақдирда суд харажатлари ундирилади. Жамоавий маъмурий шикоят бузилган ёки баҳсли ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш учун берилган шахслар гуруҳига аъзо бўлган шахслар маъмурий иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирма олиш ва уларнинг нусхаларини олиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, жамоавий маъмурий шикоятни кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган вакилларнинг хизматлари учун ҳақ тўлаш харажатлари тегишли ишни кўриб чиқишда иштирок этган ва тегишли харажатларни ҳужжатлаштирган маъмурий ишни кўриб чиқишнинг бир қисми сифатида жамоавий маъмурий шикоят билан мурожаат қилган шахсларнинг ҳар бири фойдасига суд қарори билан ундирилади. Жамоавий шикоят институтини жорий қилган мамлакатлардаги яна бир муаммо судга шикоятга қилган шахслар сони кам бўлса, судлар қандай йўл тутиши билан боғлиқ. Жумладан, агар жамоанинг бир ёки бир нечта аъзолари томонидан маъмурий шикоят рад этилгандан сўнг, судга берилган шикоятга қўшилган йигирмадан ка
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада Ўзбекистон маъмурий суд иш юритуви маъмурий иш юритиш, тизимида жамоавий шикоят институтини жорий қилиш жамоавий шикоят, зарурати, ҳуқуқий асослари ва хорижий давлатлар ҳуқуқий мақом, тажрибасид…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада Ўзбекистон маъмурий суд иш юритуви маъмурий иш юритиш, тизимида жамоавий шикоят институтини жорий қилиш жамоавий шикоят, зарурати, ҳуқуқий асослари ва хорижий давлатлар ҳуқуқий мақом, тажрибасид… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- administrative proceedings, reviews the role of digitalization and regulatory frameworks, court practice, правовой статус, исполнение решений, enforcement procedure, маъмурий иш юритиш, жамоавий шикоят, legal status, ижро жараёни, коллективная жалоба, суд амалиёти, административное судопроизводство, судебная практика, collective complaint, ҳуқуқий мақом
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025