К содержанию
РецензированоRU2025

БИДЪАТ ВА ХУРОФОТ

БИДЪАТ ВА ХУРОФОТ · Холмирзаев Имрон Тохир ўғли

Лучшие интеллектуальные исследования · 2025

Аннотация

Мазкур мақолада Ислом таълимоти нуқтаи назаридан бидъат ва хурофот тушунчаларининг луғавий ва истилоҳий маънолари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турли кўринишлари таҳлил қилинади. Муаллиф бу амалларнинг жамиятимизда қандай илдиз отганини, шариатга хилоф эканини ва улардан сақланиш зарурлигини далиллар асосида асослаб беради. Шунингдек, фолбинлик, сеҳр, мунажжимлик, азайимхонлик каби бидъатлар ва уларнинг Ислом ақидасига қанчалик зид экани таъкидланади. Мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва уламолар фикрлари орқали суннатни асраш, бидъат ва хурофотнинг салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатлари кўрсатилади. Бу амалларнинг динга, шахсга ва жамиятга етказадиган зарарлари мисоллар билан очиб берилган. Калит сўзлар: Бидъат, хурофот, ширк, сеҳр, суннат, азайимхонлик, фолбинлик, Ислом ақидаси, жамият, бидъатнинг оқибати. Кириш: Бугунги кунда сиз билан биз амал қилаётган кўпгина одатларни дин ҳам, жамият ҳам рад этади. Шариат жорий қилган амаллар билан бидъат ва хурофотни айириб олиш аслида унча мушкил вазифа эмас. Даставвал, «бидъат», «хурофот» сўзларининг луғавий маъноси хусусида: «Бидъат» — сўзи айнан таржима қилинса «янгидан ўйлаб чиқилган одат» деган маънони беради. «Хурофот» эса «асоссиз» деган маънодадур. Яъни, динда асоси йўқ, беҳуда ишлар, одатлардир. Баъзи «бидъат» ва «хурофот» амаллар борки жамиятимизда илдиз отиб, ҳам диний, ҳам дунёвий урф-одатларимизга қоришиб кетган. Юртимизда бидъат ва хурофот одатлардан воз кечаётган, бошқаларга тушунтираётган, бу https://scientific-jl.com/luch/ 3 0 7 Часть-46_ Том-5_ июнь-2025 тушунтиришни амалда исбот этаётган мусулмонларимиз кўп. Бидъат ва хурофотдан қутулиш қийин эмас. Бу масалани яхши ечиб берувчи уламоларимиз, илмига амал қилғувчи домла-имомларимизнинг сўзларини яхши фаҳм этсак кифоя. Мазкур меъёрни билмайдиган кишиларимиз эса суннат билан бидъатнинг фарқини ажрата олмасдан хурофий ишларни Ислом дини одатларидан деб биладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурофий мункар ишларни қоралаб, бундай деганлар: “Азайимхонлик, тумор тақиш ва сеҳру жоду билан шуғулланиш Аллоҳга ширк келтириш билан баравардир”. Минг афсуски, ҳозирги пайтда бошига бирор ташвиш тушган ёки бирор нарсасини йўқотган айрим кишилар дарров фолбин ҳузурига бориб, фол очтиришга, “иссиқ-совуқ” қилдиришга, унинг айтганларини бажаришга ўрганиб қолишган. Сеҳр, яъни кўзбўямачилик, “иссиқ-совуқ” қилишлар катта гуноҳдир. Сеҳр қилингани учун олинадиган ҳақ ҳам шариатда таъқиқланган. Аллоҳ таолонинг изни бўлмаса, шайтон ҳеч кимга зарар етказа олмаслиги Қуръони каримда баён қилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни етти ҳалок этувчи улкан гуноҳлар қаторида санаганлар. Мўмин киши дунё ва охиратда пушаймон бўладиган ишлардан сақланиши лозим. Сеҳрга аралашиб юрган гумроҳ кимсалар ишларида аксарият қисми ширк ва куфр сўзларни қўллайдилар. Ваҳоланки, ким имон шартларидан бирини рад этса, кофир бўлади. “Иссиқ- совуқ” Аллоҳ таоло тақдирига таъсир этади, деб эътиқод қилиш ширкдир. Дуохонлик, азайимхонлик, дам солиш каби одатлар қадимдан ҳамма халқларда мавжуд. Бу нарсалар ичида шаръан рухсат этилган ва рухсат этилмаганлари бор. Ислом таълимоти бу ишлардан шариатга зидларини таъқиқлаган, мос келадиганларини аниқлаб берган. Масалан, касалга ёки бошига бирон ташвиш тушган кишига оятлардан ўқиб дам солиш, ҳадисларда келган дуоларни ўқиб шифо тилаш жоиз, балки суннатдир. Аммо https://scientific-jl.com/luch/ 3 0 8 Часть-46_ Том-5_ июнь-2025 куфроний сўзлар, маъносиз тўқима дуоларни ўқиб дам солиш таъқиқланади. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ сўзига кўра, уламолар дам солишнинг учта шарти борлигига ижмо қилишган: 1. Аллоҳнинг Каломи, исм ва сифатларидан ўқиш; 2. Араб тили ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси маълум ва шаръий бўлиши; 3. Дуо ва дам солишнинг ўзи мустақил таъсир қилмайди, балки Аллоҳнинг изни ва тақдири билан таъсир қилади, деб ишониш. Демак, оиламиз тинч ва омон бўлиши, айниқса, янги турмуш қурган ёш келин-куёвлар ўзаро меҳр-муҳаббат ва иноқликда яшашлари, муқаддас оила қўрғонининг янада мустаҳкам бўлиши учун аввало динимиз таълимотларини боамал бўлиб лозим даражада ўрганишлари ҳамда динимизда ёт ҳисобланган турли бидъат ва хурофатлардан сақланишлари мақсадга мувофиқдир. Шариъатимизда ман қилинган бидъат амаллар: Фолбинлик – ғайбни билиш даъвосидаги кимсаларнинг машғулоти. Коҳинлик, аъррофлик каби номлари мавжуд. Коҳинлик – келажакда бўладиган нарсалар ҳақида хабар бераман дейди, унга бу хабарларни жинлар етказишини даъво қилади. Аъррофлик – турли ишларнинг бошланиш сабаблари ҳамда ўғирланган нарсаларни, уни ким ўғирлаганини ёки қаерда эканини билишини даъво қилувчи киши. Азайимхонлик – бунда дам солувчи одам жинлардан мадад сўраб дуо ўқийди. Авфок – бу махсус геометрик шакллар ичига ёзилган рақам ва ёзувлар. Бунда шаклларни бирор вақтга ёзиб ўзи билан олиб юрса, бахт келтиради ёки омад унинг кетидан қувиб юради деб ҳисоблайдилар. https://scientific-jl.com/luch/ 3 0 9 Часть-46_ Том-5_ июнь-2025 Мунажжимлик – бунда, юлдузларнинг жойлашув

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада Ислом таълимоти нуқтаи назаридан бидъат ва хурофот тушунчаларининг луғавий ва истилоҳий маънолари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турли кўринишлари таҳлил қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада Ислом таълимоти нуқтаи назаридан бидъат ва хурофот тушунчаларининг луғавий ва истилоҳий маънолари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турли кўринишлари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Бидъат, хурофот, ширк, сеҳр, суннат, азайимхонлик, жамият, фолбинлик, бидъатнинг оқибати., Ислом ақидаси, Калит сўзлар: Бидъат
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники