К содержанию
РецензированоRU2025

ЖАМИЯТНИНГ ДЕМОКРАТЛАШУВИ ЖАРАЁНИДА АҲОЛИНИНГ ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

ДОЛЗАРБ МАСАЛА · Зулфияхон Арипова Солижоновна

Лучшие интеллектуальные исследования · 2025

Аннотация

Мақолада жамиятнинг демократлашуви жараёнида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини янада яхшилаш масаласига қаратилган. Шунингдек, кексаларни қўллаб-қувватлаш давлат тизимини такомиллаштириш мақсадида қариялар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш ва бошқа масалалар ифодаланган. Калит сўзлар: Жамият, демократия, эҳтиёж, ижтимоий ҳимоя, тинчлик, патранаж ҳамширалар, касаллик профилактикаси, онкология диспансерлар, халқаро молиявий тузилма, кредит, грант, ҳуқуқ, нодавлат ташкилот, оила. Асосий қисм. Тараққиётимизнинг бугунги босқичида ижтимоий соҳанинг аҳолига мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш масалаларига янада эътибор қаратилмоқда. https://scientific-jl.com/luch/ 3 0 6 Часть-47_ Том-2_ июнь-2025 Узбекистонда 2010-2015 йиллар мобайнида кексалар ва пенсионерлар учун мўлжалланган 12 та Саховат ва Мурувват интернат уйлари моддий- техника базалари, 14,6 минг ёлғиз кексалар, пенсионер, ногиронларнинг тураржой шароитлари яхшиланди, 5,4 минг одам реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминланди, 6,4 минг ногирон ва пенсионер санаторияларда соғлиқларини тиклашди. Кўрсатилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг умумий ҳажми 132,2 миллиард сўмни ташкил этди [1,173]. Жамиятнинг демократлашуви жараёнида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини янада яхшилаш учун «Нуроний» жамғармаси давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг манзиллилигини таъминлаш, кекса ёшдагилар, имконияти чекланган одамлар ва ёлғиз кексаларга кўрсатиладиган тиббий- ижтимоий ёрдам даражаси ва сифатини кўтаришни, шунингдек жойларда туман ва шаҳарлар аҳолисининг замонавий диагностика ва даволаниш услубларидан фойдаланиш имконларини таъминлайдиган тубдан янги ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди. Кексаларни қўллаб-қувватлаш давлат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қариялар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг фаоллигини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасида катта авлод вакилларининг ролини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 28 декабрь куни «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»[2]ги Фармон ҳамда «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини https://scientific-jl.com/luch/ 3 0 7 Часть-47_ Том-2_ июнь-2025 янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»[3]ги Қарорнинг қабул қилиниши бу борада ислоҳотларнинг янги босқичга кўтарилиши бўлди. Мазкур фармон ва қарорда оқсоқоллар, кексалар ва фахрийларни ижтимоий фаолиятга жалб этиш, жойларда кексалар турмуш сифатини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб- қувватлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ёлғиз ва муҳтож кексаларга ижтимоий ва моддий кўмак кўрсатиш, «Нуроний» жамғармаси марказий аппаратини, унинг вилоят ва туманлардаги бўлинмаларини моддий қўллаб-қувватлаш, «Нуронийлар маскани» комплексларини яратиш, касалликларни ўз вақтида аникдаш ва даволаш учун 2,8 миллион кекса ёшдаги фуқароларнинг барчаси ихтисослаштирилган тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш, бириктирилган патронаж ҳамширалари томонидан саломатликлари устидан доимий назорат орқали кекса ёшдаги фуқаролар орасида касалликлар профилактикаси чораларини кенгайтириш, 15,5 минг ёлгиз кексаларнинг турмуш сифати ва даражасини уларга шахсий ижтимоий ходимларни бириктириш орқали ошириш, кекса ёшдаги шахсларни тўловсиз асосда даволаш ва соғломлаштириш кўзда тутилган. Шу муносабат билан республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига 20 минг ва вилоятлардаги тиббиёт муассасаларига 215 мингдан зиёд, жами 178,9 миллиард сўм миқдоридаги ордерлар ажратиш кўзда тутилган. Жойлардаги барча тиббиёт бирлашмалари ва муассасаларини, шунингдек, барча вилоятлардаги онкология диспансерларини умумий микдори 108,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган тегишли замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, кексалар ва ногиронларнинг 23 та «Саховат» ва «Мурувват» уй- интернатлари моддий-техник базасини умумий миқдори 207 миллиард сўм ҳажмда мустаҳкамлаш мазкур фармон ва қарор ижросида ўз аксини топди. https://scientific-jl.com/luch/ 3 0 8 Часть-47_ Том-2_ июнь-2025 Ушбу ишларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган дастурни молиялаштиришга 688,2 миллиард сўм йўналтирилади, шунингдек, халқаро молиявий тузилмаларнинг 108,7 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги кредит ва грант маблағларини жалб этиш кўзда тутилган [4]. Бундан ташқари, 2016 йил 26 декабрда «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Доказательный фрагмент

«Мақолада жамиятнинг демократлашуви жараёнида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини янада яхшилаш масаласига қаратилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада жамиятнинг демократлашуви жараёнида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини янада яхшилаш масаласига қаратилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Жамият, демократия, эҳтиёж, ижтимоий ҳимоя, тинчлик, патранаж, патранаж ҳамширалар, кредит, касаллик профилактикаси, онкология диспансерлар, оила., нодавлат ташкилот, ҳуқуқ, халқаро молиявий тузилма, грант
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники