Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАҚСАДЛИ МАРКЕТИНГ ЛОЙИҲАЛАРИНИ БОШҚАРИШ
ЛОЙИҲАЛАРИНИ БОШҚАРИШ · Махкамова Озода Хусан қизи
Образование наука и инновационные идеи в мире · 1995
Аннотация
Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида мақсадли маркетинг лойиҳаларини самарали ташкил этиш ва бошқаришнинг назарий асослари, замонавий ёндашувлари ҳамда амалий механизмлари таҳлил қилинади. Шунингдек, рақобатбардош таълим бозорида университетларнинг позициясини мустаҳкамлашда мақсадли маркетинг стратегияларининг аҳамияти ёритилади.. Калит сўзлар: олий таълим, маркетинг, мақсадли аудитория, брендлаш, рақобат, лойиҳа бошқарув Олий таълим тизими бугунги кунда фақат билим бериш эмас, балки таълим хизматларини самарали сотиш ва бошқаришни ҳам талаб қилмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида университетлар ўз фаолиятини самарали ташкил этиш учун маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишга мажбур. Шу нуқтаи назардан мақсадли маркетинг лойиҳаларини режалаштириш ва бошқариш муҳим аҳамият касб этади. Kotler ва Fox (1995) томонидан олиб борилган, унда ўқув юртларида маркетинг стратегияларининг роли таҳлил қилинган. Уларнинг хулосаларига кўра, мақсадли маркетинг лойиҳаларини муваффақиятли жорий қилган университетлар талабалар қабулини ва уларнинг сақлаб қолинишини яхшилашга эришишган. Hemsli-Braun ва Oplatak (2006) тадқиқоти, университетларнинг брендини ва обрўсини маркетингдаги ролини ўрганишга қаратилган. Тадқиқот шуни https://scientific-jl.org/obr 1 4 Выпуск журнала №-70 Часть–7_ июня –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 кўрсатдики, университет бренди имижи талабаларни жалб қилишда муҳим роль ўйнайди. Brennan ва Claf (2012) тадқиқоти, университетларнинг маркетинг кампанияларини қўллаб-қувватлашда битирувчилар тармоқларининг ролини ўрганишга қаратилган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, битирувчилар ўз университетига бўлган обрў ва ишончни яхшилашда муҳим роль ўйнайди. Мақсадли маркетинг – бу муайян аудитория учун мўлжалланган, эҳтиёж ва талабларга мос келадиган маҳсулот ёки хизматларни таклиф қилиш жараёнидир. Олий таълим муассасаларида бу, асосан, абитуриентлар, уларнинг ота-оналари, иш берувчилар ва ҳамкор ташкилотларни қамраб олади. Тўғри аниқланган мақсадли аудитория орқали реклама ва ахборот кампаниялари самаралироқ ўтади ва бюджет тежалади. Бу, ўз навбатида, университет брендининг рақобатбардошлигини оширади. Олий таълим муассасаларида маркетинг лойиҳалари турлича мақсад ва аудиторияга йўналтирилган бўлиб, уларни тўрт асосий гуруҳга бўлиш мумкин: бренд лойиҳалари, ахборот кампаниялари, талабаларни жалб қилиш ва уларни сақлаб қолиш, ҳамда хорижий талабаларга қаратилган лойиҳалар. Уларнинг ҳар бирига тўхталиб ўтамиз: Бренд лойиҳалари. Бренд – бу фақат логотип эмас, балки университет ҳақидаги умумий таассурот, унинг обрўси ва имиджи ҳисобланади. Университетнинг маркетинг сиёсатида қуйидаги элементлар муҳим ўрин тутади: Логотип ва корпоратив услуб: универсал ва профессионал даражада тайёрланган логотип университетни бошқа таълим муассасаларидан ажратиб туради. Бу элементлар мактублар, сертификатлар, веб-сайт, рекламалар ва бошқа ахборот воситаларида бир хил кўринишга эга бўлиши керак. Шиор (слоган): университетнинг асосий қадриятлари ва мақсадларини ифода этувчи қисқа ва таъсирли ифода. Масалан, “Илм – келажак калити”. https://scientific-jl.org/obr 1 5 Выпуск журнала №-70 Часть–7_ июня –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 Мақсадли имидж шакллантириш: университетни илмий-тадқиқот маркази, технологик инноватор ёки ижодий муҳит сифатида намоён қилиш. Бундай имидж талабаларнинг қизиқишларига қараб шакллантирилади. Ахборот кампаниялари. Ахборот кампаниялари – бу университет ҳақидаги маълумотларни мақсадли гуруҳларга етказиш жараёни бўлиб, онлайн ва офлайн каналлар орқали амалга оширилади. Онлайн каналлар: университетнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлар (Instagram, Telegram, Facebook, YouTube), контекстли реклама ва электрон почта орқали ахборот тарқатиш. Офлайн каналлар: мактабларда ўтказиладиган учрашувлар, ярмаркаларда иштирок этиш, фойдаланувчи буклет ва баннерлар, телевидение ва радио орқали чиқишлар. Қабул жараёни ҳақида хабардор қилиш: тест саналари, ҳужжат топшириш тартиби, йўналишлар ва квоталар ҳақида тушунарли ва тўлиқ ахборот тақдим этиш. Талабаларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш лойиҳалари. Талабаларни фақат жалб қилиш эмас, балки уларни ўқиш давомида руҳлантириш ва университетда қолишини таъминлаш ҳам муҳим ҳисобланади. Қўшимча имтиёзлар: тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабалар учун чегирмалар, олий натижалар учун стипендиялар, яшаш шароитлари билан таъминлаш. Стажировка ва ишга жойлашув имкониятлари: университет ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорлик тузилмалари орқали талабаларга иш тажрибаси бериш. Кўнгилочар ва ижтимоий лойиҳалар: талабалар клублари, мусобақалар, форумлар ва бошқа тадбирлар орқали университет муҳитини жозибадор қилиш. Хорижий талабаларга йўналтирилган лойиҳалар. Глобализация жараёнида университетлар учун халқаро рейтинглар ва хорижий талабаларни жалб этиш алоҳида аҳамият касб этади. https://scientific-jl.org/obr 1 6 Выпуск журнала №-70 Часть–7_ июня –2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181-3187 Кўп тилли веб-сайтлар: университет сай
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида мақсадли маркетинг лойиҳаларини самарали ташкил этиш ва бошқаришнинг назарий асослари, замонавий ёндашувлари ҳамда амалий механизмлари таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада олий таълим муассасаларида мақсадли маркетинг лойиҳаларини самарали ташкил этиш ва бошқаришнинг назарий асослари, замонавий ёндашувлари ҳамда амалий механизмлари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- олий таълим, маркетинг, мақсадли аудитория, брендлаш, Калит сўзлар: олий таълим, лойиҳа бошқарув, рақобат
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
МонографииK.J.Murodov2026