Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
СПАЙС (СИНТЕТИК КАННАБИНОИД) ЛАРНИ СУД КИМЁСИДА БИОЛОГИК ОБЪЕКТЛАРДАН АЖРАТИБ ОЛИШ ВА УЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ
Намазова Нилуфар Алимардоновна · Қаюмов Бахтиёр Алламуродович (Термиз филиали фармакалогия ва клиник фармакалогия кафедраси асиссенти ва)
Современная наука и исследования · 2 · 2026
Аннотация
Спайслар (ёки синтетик каннабиноидлар) гуруҳига мансуб психоактив моддалар бўлиб, уларнинг кимёвий таркиби тез-тез ўзгариб туради. Ушбу моддалар токсикологик экспертизалар учун муҳим ҳисобланади, чунки уларнинг истеъмоли кўплаб заҳарланиш ҳолатлари ва ҳатто ўлим билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабабли, биологик обектлардан спайсларни ажратиб олиш ва идентификация қилиш усуллари токсикологик кимё учун долзарб масала ҳисобланади. Ушбу мақолада спайсларни организмдан ажратиб олиш усуллари, уларнинг аналитик технологиялари ҳамда токсикологик таҳлил қилишнинг долзарб методлари мухокама қилинади. Калит сўзлар: янги психоактив моддалар, синтетик катионлар , синтетик каннабиноидлар, зираворлар. Долзарблиги. Сўнгги йилларда синтетик гиёҳванд моддалар, айниқса спайслар (синтетик каннабиноидлар) кенг тарқалиб, жиддий ижтимоий ва соғлиқ муаммоларини келтириб чиқармоқда. Улар организмига кучли таъсир қилиб, оғир психотик ҳолатлар, юрак-қон томир касалликлари ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шу сабабли, бу моддаларнинг инсон биологик намуналари (қон, сийдик, соч,тупурик) орқали аниқлаш усулларини ривожлантириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Спайсларнинг кимёвий тузилиши ва биологик обектлардаги метоболизми. Спайслар турли хил кимёвий гуруҳларга мансуб бўлиб, улар табиий каннабиноидлар (масалан ТНС) таъсирини тақлид қилади. Спайслар инсон организмига тушгач, асосан жигарда метаболизмга учрайди. Метаболизм натижасида спайсларнинг асосий бирикмалари сийдик, қон, соч ва жигар каби биологик обектларда тўпланиши мумкин. Шу сабабли, токсикологик таҳлил қилишда ушбу биологик материаллар асосий манба сифатида ишлатилади. Биологик обектлардан ажратиб олиш усуллари. Қон ва плазмадан ажратиб олиш. Қон –қисқа муддат давомида модданинг мавжудлигини кқрсатади, одатда фақат истеъмолдан кейинги 24 соат ичида аниқланади. Одатдақон вена ичидан 5-10 мл қон олинади. Қон ва плазмадан спайсларни ажратиб олиш учун асосан суюқлик-суюқлик экстракцияси ва қаттиқ фазали экстракция усуллари қўлланилади. Суюқлик-суюқлик экстракция усули сувли ва органик фазаларга асосланган бўлиб, 402 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 6 спайсларнинг органик эритувчиларда яхши эриши хусусиятидан фойдаланилади. Усулнинг асосий босқичлари: 1. Плазма ёки қон намунаси рН 9-10 гача ишқорий муҳитга келтирилади. 2. Метанол ёки этил-ацетат каби органик эритувчилар қўшилади. 3. Сентрафугаланади ва органик фаза ажратилади. 4. Органик эритувчи буғлатиб юборилади ва қуруқ қолдиқ анализ қилинади. Қаттиқ фазали экстракция усули намуналардаги ортиқча оқсиллар ва бошқа аралашмаларни йўқотиш учун ишлатилади. Қаттиқ фазали экстракция усулининг асосий босқичлари: 1. Плазма ёки қон намунаси картуж филтрларидан ўтказилади. 2. Бошланғич ювиш (сув ва метанол аралашмаси билан). 3. Эксиракция қисми – органик эритувчи билан спайслар ажратиб олинади. 4. Экстракция қилинган эритма буғлатилади ва анализга тайёрланади. Сийдикдан ажратиб олиш. Сийдик-модданинг метаболитлари узоқроқ сақланади ва бир неча кунгача аниқланиши мумкин. Сийдикда спайслар кўпинча метаболит шаклида учрайди. Суюқлик-суюқлик экстракция , Қаттиқ фазали экстракция , Газ хроматографияси- масс спектрометрия усулларида текширилади. Намуна олиш қоидалари. 50-100 мл сийдик олинади. Истеъмолдан кейин 2-7 кун давомида спайс метаболитлари сийдикда аниқланиши мумкин. Баъзи ҳолларда метаболизмга қараб 30 кунгача аниқланиши мумкин (узоқ муддат фойдаланиш ҳолатларида). Сақлаш шароитлари 2-8 оС да музлаткичда сақлаш. Сочдан спайсларни аниқлаш. Соч таҳлили аниқлик ва ишончлиликни таъминлаш учун аниқ қоидаларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Соч орқа енса қисмидан олинади. Камида 3-6 см (ўртача 1 ойда 1 см ўсади). Қуруқ ва мухрланган конвертда сақланади. Намуна олингандан кейин ташқи ифлосланишларни йўқотиш учун махсус эритмалар метанол ёки изопропанол ёрдамида ювилади. Органик эритувчилар (метанол, ацетонитрил) экстракция қилинади. Соникация ( ултратовуш ёрдамида экстракция) усули қўлланилади. Сўлакдан спайсларни аниқлаш. Сўлак намунаси одатда тампон ёки махсус йиғувчи қурилма ёрдамида олинади. Одам моддани истеъмол қилгандан кейин дарҳол ёки бир неча соат ичида намуна олиниши керак, чунки сўлакда спайс қисқа вақт сақланади. Сақлаш шароитлари 4 оС да музлаткичда сақлаш. Спайсларнинг (синтетик каннабиноидларнинг) инсон организмидан чиқиш муддати турли омилларга боғлиқ, жумладан: 1. Модданинг тури ва таркиби 2. Доза ва истеъмол частотаси 3. Инсон метаболизми ва жисмоний хусусиятлари 4. Биологик намуна тури 403 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 6 Биологик намунага кўра сақланиш муддати 1-жадвал Биологик намуна Тахминий аниқлаш муддати Қон 6-24 соат Сийдик 3-7 кун (баъзан 30 кунгача) Соч 90 кун ва ундан ортиқ) Сўлак 24-48 соат Экшалация қилинган нафас Жуда қисқа 1-2 соат Спайсларни таҳлил қилиш усуллари. Газ хроматографияси-масс спектрометрия (GC-MS) - спайсларни аниқлашда энг кенг қўлланиладиган усуллардан биридир. Афзалликлари: юқори сезувчанлик, мураккаб намуналардан спайсларни ажра
Доказательный фрагмент
«Спайслар (ёки синтетик каннабиноидлар) гуруҳига мансуб психоактив моддалар бўлиб, уларнинг кимёвий таркиби тез-тез ўзгариб туради.»
Образец извлечения
Демо-превьюСпайслар (ёки синтетик каннабиноидлар) гуруҳига мансуб психоактив моддалар бўлиб, уларнинг кимёвий таркиби тез-тез ўзгариб туради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- янги психоактив моддалар, синтетик катионлар, синтетик, зираворлар., синтетик каннабиноидлар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014