К содержанию
РецензированоRU2016

МАМЛАКАТИМИЗДА ИНСОН ГЕНОМИ МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ ЯГОНА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ЯРАТИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЗАРУРИЯТИ

Суюнов Шахзодбек Шовкатович · Ортиқов Иброҳим Исмоилжон ўғли (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси)

Наука и технология в современном мире · 2016

Аннотация

Мамлакатимизда инсон геноми маълумотларининг ягона маълумотлар базасини яратиш ижтимоий-ҳуқуқий зарурияти ва геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби бўйича мазкур мақолада муҳим нуқталар муҳокама қилинади. Геном маълумотларини сақлаш ва уларни ушбу ягона маълумотлар базасига жойлаштириш ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида янги имкониятларни очади. Калит сўзлар Инсон геноми, ягона маълумотлар базаси, генетик маълумотлар, давлат рўйхати, қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, геном маълумотларини сақлаш Дунёда қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш, босқинчилик, қасддан баданга шикаст етказиш каби жиноятларнинг сони жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 5 йилда (2016- 2020 й.) дунё бўйича 874 мингдан ортиқ қасддан одам ўлдириш , 1 млн 687 мингдан ортиқ номусга тегиш жиноятлари содир этилиши оқибатида инсонларнинг бевақт вафот этиши ҳамда жинсий зўрлик қурбонига айланишларига сабаб бўлган. Бу эса, ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан мазкур тоифадаги жиноятларни ўз вақтида фош этиш ҳамда жавобгарлик масаласини ҳал этишлари учун уларни содир этган шахсларнинг айбини исботлашда илм-фан тараққиётининг илғор ютуқларидан янада самаралироқ фойдаланишни тақозо этмоқда1. Жаҳонда инсон геномининг (ДНК) кашф этилганлиги натижасида, жиноятларни фош этиш борасида сезиларли ютуқлар қўлга киритилди. Хусусан, ишни судга қадар юритиш босқичида олинган биологик излардан, шу жумладан кўзга кўринмас микро излардан инсон геноми маълумотини олган ҳолда жиноятларни фош этиш, таниб олинмаган мурдаларнинг шахсини аниқлаш, бедарак йўқолган шахсларни қидириб топиш, шунингдек шахсларнинг айбли ёки айбсизлигини исботлаш имконияти пайдо бўлди. Бунинг натижасида, бугунги кунда жаҳондаги ривожланган мамлакатлар инсон геноми маълумотларидан жиноятчиликка қарши курашишда, бедарак йўқолган 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69. 113 ` шахсларни қидириб топишда ҳамда таниб олинмаган мурдаларнинг шахсини аниқлашда самарали фойдаланиб келмоқдалар2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд- тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сон, 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаш- тириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6256-сон, 2022 йилнинг 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонлари, 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт- криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 645-сон қарори ҳамда соҳага доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади3. Ягона маълумотлар базасини яратиш учун аввало геном бўйича давлат рўйхатига олиш тушунчасига тўхталиб ўтсак. “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида геном бўйича давлат рўйхатига олиш деганда биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ва йўқ қилиш, шунингдек одамнинг шахсини, таниб олинмаган мурдани идентификация қилиш ва (ёки) биологик қариндошликни аниқлаш мақсадида геномга оид ахборотга ишлов бериш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган, давлат органлари ва муассасалари томонидан амалга ошириладиган фаолият деб таърифланган4. Геном бўйича давлат рўйхатига олиш фаолияти натижасида ягона маълумотлар базаси яратилади. “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонуннинг 3- моддасида, Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базаси деганда геном бўйича давлат рўйхатига олишни амалга оширишда олинган геномга оид ахборот ва одамнинг шахси ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган автоматлаштирилган ахборот тизими деб таърифланган. Ягона маълумотлар базаси дастурий таъминот бўлиб, у геномга оид ахборотни электрон шаклда сақлаш, қайта ишлашга мўлжалланган. Дастурий таъминотдаги геномга оид ахборотлар ишончли сақланиши, киритилган геномга оид ахборотлар онлайн режимида ўзаро таққословдан ўтказиб турилиши ҳамда мослик аниқланган тақдирда зудлик билан ахборот берилиши лозим. Дастурий таъминотнинг мана шу жиҳатлари уни содир этилган жиноятлар, ҳодисалар, таниб олинмаган мурдалар ва 2 Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошке

Доказательный фрагмент

«Мамлакатимизда инсон геноми маълумотларининг ягона маълумотлар базасини яратиш ижтимоий-ҳуқуқий зарурияти ва геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби бўйича мазкур мақолада муҳим нуқталар муҳокама қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мамлакатимизда инсон геноми маълумотларининг ягона маълумотлар базасини яратиш ижтимоий-ҳуқуқий зарурияти ва геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби бўйича мазкур мақолада муҳим нуқталар муҳокама қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Инсон геноми, ягона маълумотлар базаси, генетик маълумотлар, давлат рўйхати, қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, геном маълумотларини сақлаш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники