Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА ДАЛИЛЛАРНИ БАЁННОМАДА ҚАЙД ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Суюнов Шахзодбек Шовкатович (in-academy.uz/index.php/si) · Бурхонов Бексултон Мирсодиқ ўғли (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси)
Наука и инновация · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада ишни судга қадар юритиш босқичида далилларни баённомада қайд этиш борасидаги фикр ва мулохазалар келтирилган бўлиб,Ўзбекистон республикаси Жиноят-процессуал кодексида келтирилган далилларни баённомада қайд этиш жараёнлари,амалиётдаги муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилиб бартараф этиш учун тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўз Далиллар,баённомада қайд этиш, исбот қилиш иштирокчилари, суриштирувчи, терговчи, прокурор,суд. Республикамизда кейинги йилларда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш ва либераллаштиришга, амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган чоралар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Булар тизимида айниқса суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ишлар салмоқли ва алоҳида эътиборга молик1. Мазкур соҳадаги ислоҳотлар самараси ўлароқ, мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашнинг халқаро талаб ва андозаларга жавоб бера оладиган ҳуқуқий механизми яратилмоқда. Шу ўринда алоҳида қайд этиш жоизки, бугунги илм-фан ва технологиялар шиддат билан ривожланаётган даврда жиноят-процессуал ҳуқуқда далилларни баҳолаш тартибини замонавий талаблар ва амалиёт эҳтиёжлари асосида такомиллаштириш зарурати юзага келмоқда2. Бизга маълумки, далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади)нинг 88, 90, 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади (ЖПК 95-моддаси учинчи қисми). Кўриниб турибдики, далилларни мақбул деб эътироф этиш учун қонунда иккита шарт белгиланган: - далилларнинг белгиланган тартибда тўпланганлиги; - далилларнинг ЖПКнинг 88, 90, 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги бўлса, мақбул деб эътироф этилади. Ўзбекистон Республикасининг 2008 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69. 2 Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40. 63 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si йил 31 декабрдаги “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-198-сон қонунига мувофиқ, ЖПКнинг 95-моддаси учинчи қисми “Кодекснинг” деган сўздан кейин “88, 90” рақамлари билан тўлдирилди [3]. Эндиликда далилларни мақбул деб эътироф этиш учун улар ЖПКнинг 88, 90, 92-94- моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлиши шарт3. Ҳозирги жадал ривожланган даврда барча демократик, ҳуқуқий давлатларда шахс ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ишончли ҳимоя қилиш ва кафолатлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида эътироф этилиб, ушбу соҳада муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ жиноят-процессуал фаолиятда шахс ҳуқуқларини таъминлашда бир қанча муаммо ва камчиликлар ҳамон кўзга ташланмоқда. Шу муносабат билан камчиликларни бартараф қилиш мақсадида бир қанча конун ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Исбот қилиш жараёнида ҳимоячига далил тўплаш ваколати берилганлигини инобатга олиб, уни исбот қилишда иштирок этувчи субъектлар тоифасидан чиқариш ва ЖПКнинг 86-моддаси биринчи қисмида белгиланган исбот қилишни бевосита амалга оширишувчи иштирокчилар қаторига киритиш мақсадга мувофиқдир4. Чунки, ЖПКнинг 85-моддасида исбот қилишнинг тушунчаси таърифланган бўлиб, унда исбот қилиш ишни қонуний, асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборат эканлиги белгиланган. ЖПКнинг далилларни тўплашни тартибга солувчи 87-моддасининг иккинчи қисмида эса ҳимоячи жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этишга ҳақли бўлиб, улар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриш жараёнида мажбурий баҳоланиши лозимлиги белгиланган5 Айтиш жоизки, ЖПКнинг 85-моддаси талаби билан 87-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган шартлар бир-бирига номутаносиб бўлиб қолган. Хусусан, “Суд- тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлар юзасидан қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2018 йил 4 апрелдаги қонуни[4]га мувофиқ, ЖПКнинг 87- моддасининг иккинчи қисмига ўзгартишлар киритилганда қонун чиқарувчининг назаридан четта қолганлиги билан изоҳланади. ЖПКдаги мазкур бўшлиқ, ҳимоячининг далил тўплаш орқали исбот қилишда иштирок этиш ҳуқуқига тўсиқ бўлиши билан бир қаторда, исбот қилишнинг умумий шартлари бузилишига замин яратади ва мазкур процессуал қоидаларнинг бенуқсон ишл
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада ишни судга қадар юритиш босқичида далилларни баённомада қайд этиш борасидаги фикр ва мулохазалар келтирилган бўлиб,Ўзбекистон республикаси Жиноят-процессуал кодексида келтирилган далилларни баённомада қа…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада ишни судга қадар юритиш босқичида далилларни баённомада қайд этиш борасидаги фикр ва мулохазалар келтирилган бўлиб,Ўзбекистон республикаси Жиноят-процессуал кодексида келтирилган далилларни баённомада қа… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- терговчи, Далиллар, исбот қилиш иштирокчилари, суриштирувчи, суд., прокурор, баённомада қайд этиш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024