К содержанию
РецензированоRU2026

ЭКСПЕРТИЗА ТАЙИНЛАШ ВА ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Усмоналиев Нажмиддин Қўшбоқ ўғли · Боймуродов Дилшод Фазлиддин ўғли (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада шахсни гумон қилувчи тариқасида иштирок этишни белгиловчи протсессуал асосларнинг халқаро тажрибалари ўрганилади. Жумладан, Германия, АҚШ, Франция ва Россия каби давлатлар қонунчилиги таҳлил қилинади. Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар илгари сурилади. Калит сўзлар Гумон қилинувчи, жиноят-протсессуал қонунчилик, жаҳон тажрибаси, ҳимоя ҳуқуқи, тергов, протсессуал кафолатлар. Аннотации В данной статье анализируются международные подходы к определению процессуального статуса подозреваемого. Рассматривается законодательство Германии, США, Франции и России. Делается акцент на выработке предложений по совершенствованию законодательства Узбекистана. Ключевые слова Подозреваемый, уголовно-процессуальное законодательство, международный опыт, право на защиту, следствие, процессуальные гарантии. Демократик давлатларда шахсни гумон қилувчи сифатида тан олиш жараёни қатъий протсессуал нормалар билан тартибга солинади. Бу ҳуқуқий тамойиллар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда асосий воситалардан бири ҳисобланади1. Ўзбекистонда бу жараён босқичма-босқич такомиллашиб бораётган бўлса-да, уни янада мустаҳкамлаш учун жаҳон тажрибасини чуқур таҳлил қилиш зарур2. Халқаро тажрибанинг умумий хусусиятлари: Кўплаб ривожланган давлатлар қонунчилигида гумон қилинувчининг мақоми фақат асосли далилларга таяниб белгиланади. Бундай далиллар ўз ичига қуйидагиларни олади: жиноят жойидан топилган излар, гувоҳ кўрсатмалари, техник 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175. 2 Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40. 86 (видео, аудио) далиллар. Юқоридаги омиллар мавжуд бўлмагунча, шахсни гумон қилувчи сифатида расмийлаштириш тақиқланади3. Европа мамлакатлари тажрибаси Германияда гумон қилинувчи мақоми прокурор ёки терговчи томонидан махсус ҳужжат билан белгиланади. Бу ҳолатда шахс дарҳол ўз ҳуқуқлари ҳақида ёзма огоҳлантирилади. Адвокат чақириш ҳуқуқи қонуний асос сифатида тақдим этилади. Францияда гумон қилинувчи 'гарде à вуе' режимида тергов жараёнида иштирок этади. Унинг ҳуқуқлари — сукунат сақлаш, адвокат чақириш, тергов ҳаракатларида қатнашиш — кафолатланади. АҚШда 'Миранда ҳуқуқлари' орқали гумон қилинувчи мақоми бўлган шахс қуйидагилар билан таништирилади: сукут сақлаш ҳуқуқи, ўзини оқлаш учун адвокат ёллаш ҳуқуқи, айтилган ҳар бир гап судда далил сифатида ишлатилиши мумкинлиги. Бу ҳуқуқлар оғзаки ва ёзма равишда тушунтирилади. Агар бундай бўлмаса, тергов натижалари яроқсиз ҳисобланади. Россияда гумон қилинувчи мақоми ушлангач 3 соат ичида белгиланади. Тергов ҳаракатларида иштирок этади, ва 48 соат ичида суд қарори бўлмаса, озод қилинади. - “асосли гумон” мезонларини аниқ белгилаш – далиллар рўйхатини қонун даражасида кўрсатиш; - адвокат иштирокини мажбурий қилиш – гумон қилинувчининг биринчи протсессуал ҳаракатиданоқ; - суд назоратини кучайтириш – гумон қилинувчини ушлаб туриш ва сўроқ қилиш жараёнида; - ҳуқуқларни ёзма ва оғзаки огоҳлантириш тизимини жорий этиш – Миранда тажрибаси асосида; - гумон қилинувчи мақомини бериш учун максимал муддатни қонун билан белгилаш (масалан, 6 соат ичида). Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, гумон қилинувчи мақоми қонуний асосларда берилиши, унинг ҳуқуқлари расмий тартибда кафолатланиши демократик ҳуқуқий давлат учун зарурий шартдир. Ўзбекистонда бу институтни такомиллаштириш учун жаҳон тажрибаси асосида аниқ ва амалга ошириладиган таклифлар ишлаб чиқилиши долзарбдир. Гумон қилинувчи шахснинг процессуал мақоми унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда ва адолатли судловга эришишда асосий нуқталардан бири ҳисобланади. Жиноят ишлари бўйича иш юритиш жараёнида гумон қилинаётган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, унинг инсон сифатида қадрини ҳимоя қилиш давлатнинг демократиклик даражасини белгилайди. Жаҳон тажрибаси кўрсатмоқдаки, ҳар қандай жиноий иш юритувида шахсга гумон қилинувчи мақоми берилаётганда, у қатор ҳуқуқлар ва процессуал кафолатлар 3 Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109. 87 билан таъминланиши шарт. Аммо, амалиётда бу қоидаларга ҳар доим ҳам риоя этилмайди. Мазкур мақола айнан шу жиҳатларни чуқур таҳлил қилишга қаратилган4. Гумон қилинувчи — бу жиноят иши доирасида унинг айбдорлиги ҳақида етарлича асос мавжуд бўлган шахс бўлиб, унга расман гумон қилинувчи мақоми берилади. Бу мақом шахсга нисбатан жиноят иши юритишда белгиланган муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни назарда тутади5. Жи

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада шахсни гумон қилувчи тариқасида иштирок этишни белгиловчи протсессуал асосларнинг халқаро тажрибалари ўрганилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада шахсни гумон қилувчи тариқасида иштирок этишни белгиловчи протсессуал асосларнинг халқаро тажрибалари ўрганилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Гумон қилинувчи, жиноят-протсессуал қонунчилик, жаҳон тажрибаси, ҳимоя, протсессуал кафолатлар ва бошқалар., тергов, экспертиза тайинлаш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники