К содержанию
РецензированоRU2026

“MQM” (MODERN QUALITY MANAGEMENT) ВА “QSS” (QUALITY STANDARDS SPECIALTY) МОДЕЛЛАРИНИНГ КИЁСИЙ ТАХЛИЛИ

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Мадумаров Фаррухбек Толибжонович (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 62 · 578 – 584 · 2026

Аннотация

Бугунги кунда мамлакатимизда саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларида рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича ислоҳотларга устуворлик қаратилиб келинаётганлигини инобатга олган ҳолда, маҳаллий корхоналар фаолиятида маҳсулот сифатини бошқаришда турли моделлардан амалий фойдаланиш имкониятлари мавжуд ҳисобланади. Шу билан биргаликда, моделдан фойдаланиш жараёнида корхоналар томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришнинг миллий занжирини шакллантириш асосида унинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш имкониятига эришилади. Қуйида шундай моделларнинг иккитаси қиёсий тарзда таҳлил қилинади. Калит сўзлар: “MQM” модели, “QSS” модели, саноат, корхона, маҳсулот сифати. Бугунги кунда саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатлар саноат корхоналарида маҳсулот сифатини бошқаришнинг “MQM” модели маҳсулот ишлаб чиқаришининг модернизацион коэффициенти паст даражада бўлган, ёки ишлаб чиқариш жараёнларида инсон омилининг иштироки юқори бўлган саноат тармоқларида қўлланилиши юқори самарадорликка эришиш имконини беради. Шу билан биргаликда, моделнинг амал қилишида маҳсулот сифатини бошқаришни тартибга солиш ва уни стандрташтиришга устуворлик қаратилиши аниқланди. “QSS” модели орқали маҳсулот сифатини бошқаришда ички ва ташқи салбий таъсир харажатлари маҳсулот сифатини бошқариш бўйича корхонанинг мавжуд салоҳияти билан унинг рақобатчи корхоналари томонидан сифатлироқ бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш асосида корхонадан рақобат устунлигига эришиши ҳолатини олдини олишга қаратилган харажатлар ҳисобланади. Жумладан, маҳсулот сифатини бошқариш жараёнлари билан боғлиқ бўлган баҳолш ва профилактик- текширув харажатлари эса корхрнада эришилган маҳсулот сифати даражасини баҳолаш, уни текширувдан ўтказиш асосида янада такомиллаштириш йўналишларини аниқлашга қаратилган ҳисобланиб, бу турдаги харажатларни амалга оширилиши натижасида корхонада маҳсулот сифатини бошқариш амалиёти мунтазам такомиллашиб боради. Юқорида келтириб ўтилган харажатларни амалга оширилиши корхона фаолиятида кутилган натижага эришиш имконини бермаган ҳолатда улар самарасиз (маржинал, муваффаққиятсизлик) харажатлари сифатида баҳоланади. Янги корхона фаолиятини йўлга қўйишнинг дастлабки босқичларида корхонада маҳсулот сифатини бошқаришнинг “QSS” модели амал қилишида аксарият ҳолатларда маҳсулот сифатини бошқаришнинг миллий сифат стандартларига устуворлик қаратилса, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш асосида ташқи бозорларга чиқишда корхоналар ушбу моделдан халқаро сифат стандартларига қаратилган маҳсулот сифатини бошқариш амалиётига ўтишлари аниқланди. 34 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo Юқорида келтириб ўтилган маълумотларга асосланган ҳолда, иқтисодий адабёитда шаклланган маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий моделларини қиёсий таҳлилини 1.3-жадвалда келтирилган тартибда амалга оширдик. 1.3-жадвал: Корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш моделлари амал қилишининг қиёсий таҳлили Қиёсий таҳлил Маҳсулот сифатини бошқариш моделлари хусусиятлари “MQM” модели “QSS” модели Мақсади Замонавий техника- Маҳсулот сифатини технологиялар асосида бошқаришни миллий ёки маҳсулот сифатини халқаро сифат бошқариш стандартларига ихтисослаштириш Сифатни бошқариш фокуси Ишлаб чиқаришни Ишлаб чиқариш бўйича модернизациялаш сифат стандартига эришиш Самарадорлик Ўрта юқори Юқори Афзаллиги Ресурсларни тежаш ва Сифат стандартларига харажатларни мувофиқлик қисқартириш Ишлаб чиқариш соҳалари Йирик саноат Қўлланиш соҳаси ташкилотлари Корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш моделлари амал қилишининг қиёсий таҳлили натижаларига кўра, ҳар бир модел ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улардан фойдаланиш корхонанинг стратегик мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли моделни танлаб олишни тақозо этади.

Доказательный фрагмент

«Бугунги кунда мамлакатимизда саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларида рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича ислоҳотларга устуворлик қаратилиб келинаётганлигини инобатга олган ҳолда, маҳаллий корхо…»

Образец извлечения

Демо-превью

Бугунги кунда мамлакатимизда саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларида рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича ислоҳотларга устуворлик қаратилиб келинаётганлигини инобатга олган ҳолда, маҳаллий корхо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
“MQM” модели, “QSS” модели, саноат, корхона, маҳсулот сифати, маҳсулот сифати.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники