К содержанию
РецензированоRU2026

ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Агоев Шукрулло Сафарбоевич (in-academy.uz/index.php/yo) · Қўқонбоев Шодиёрбек Фурқат ўғли (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси)

Молодые ученые · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада фирибгарлик жиноятининг замонавий кўринишлари таҳлил қилиниб, уларнинг асосий турлари, амалга ошириш усуллари ва жамиятга салбий таъсири ёритилган. Ахборот технологиялари асосида содир этилаётган фирибгарлик ҳолатларининг ўсиши, интернет орқали амалга ошириладиган янги услублар, шу жумладан, онлайн платформа ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш каби ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилган. Калит сўзлар Фирибгарлик, жиноят, замонавий усуллар, ахборот технологиялари, онлайн фирибгарлик, тергов, ҳуқуқий асос, профилактика, кибержиноятлар. Аннотация В данной статье рассматриваются современные формы мошенничества, анализируются их основные виды, способы совершения и негативное влияние на общество. Особое внимание уделено росту числа мошенничеств, совершаемых с использованием информационных технологий, в частности через интернет, онлайн- платформы и социальные сети. Освещаются проблемы, возникающие при расследовании таких преступлений, правовые основания и пути повышения эффективности следственных действий.. Ключевые слова Мошенничество, преступление, современные методы, информационные технологии, онлайн-мошенничество, расследование, правовая основа, профилактика, киберпреступления. Инсонлараро ўзаро муносабатлардаги хар қандай зиддият ахборотлар зиддиятидир. Ахборот ҳар қандай қарор қабул қилиш учун энг муҳим унсур бўлиб, у нафақат, тўқнашув пайтида оптимал хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, балки, мақсадга йўналган фаолиятни бошқариш имконини беради. Тизим мавжудлиги ва барбод бўлишини белгиловчи омилларидан бири ҳисобланади1. Қадим даврлардан буён ахборотни ўзаро уруш ва низолар жараёнида ҳужум уюштириш ёки ҳимояланиш ресурси сифатида талқин этишга уринишар бўлиб келади. Бироқ ҳозирга келиб илмий доирада «ахборот уруши» категория сифатида расмийлашди. Бундай урушларнинг мохиятини англашга доир методологик ёналишар, назариялар шаклланди. «Бундай Шароитда, -деб ёзади Костин,–ахборот дунё саҳнидаги 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175. 55 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo тарихий рақобат кечадиган соҳага айланиб, «ахборот уруши» деб номланаётган фаол кураш шакли пайдо бўлмокда». Бугунги кунда ахборот урушлари ҳақида кўп ёзилмокда. Бу тушунчанинг пайдо бўлиш тарихи, илк маротаба кўлланилиши ҳақида турли, баъзида бир-бирига зид фикр-мулоҳазалар мавжуд. Уларга алоҳида равишда тўхталмаган ҳолда, бу борадаги айрим нуқтаи назарларга эътиборни қаратиш жоиз. Манбаларда таъкидланишича, «ахборот уруши» атамаси илк бор 1976 йилда «Бойеинг» компанияси учун тайёрланган «Қурол тизими ва ахборот уруши» деб номланган ҳисоботда Томас Рона томонидан ишлатилган. Ҳужжатда мутахассис ахборот инфратузилмаси АҚШ иқтисодиётининг муҳим компонентига айланиб бораётган ахборот соҳаси ҳам уруш, ҳам тинчлик ҳолатларида нозик, заиф тармоқ бўлиб қолаёгганини таъкидлаган. Биз бу борада ҳақиқатан ҳам кибержиноятларнинг иккита гуруҳга ажратиш билан фикрларга қисман қўшилиш зарур деб ҳисоблаймиз, сабаби кибержиноятдан кўзланган асосий мақсад иккинчи тарафга моддий ва маънавий, сиёсий ва бошқа турдаги зарар етказиш ҳисобланади ва бунда кибержиноятчи ўзининг қабиҳ мақсадига кибертехнологиялардан фойдаланиб юқоридаги мақсадига етишни кўзлайди ёки иккинчи тарафнинг кибертехнологияларини йўқ қилиш орқали уни кучсизлантириш ва шу орқали ўзига тобе қилишга ҳаракат қилади, аниқроқ айтадиган бўлсак, киберқотиллик, киберсуитсид, киберфирибгарлик, киберўғрилик, киберпорнография, киберзўравонлик, киберекстремизм ва бошқа кибержиноятлар орқали кибержиноятчи иккинчи тарафга кибертехнологиялардан фойдаланиб жабрланувчининг ахбороткоммуникация технологияларини зарарсизлантиришни кўзламайди, балки шахсни, жамиятни ўзига қаратиш ва тобе қилишга ҳаракат қилади, кибертерроризм, киберагрессия, компютер модификацияси, компютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, компютер саботажи ва бошқа кибержиноятларда эса, кибержиноятчи иккинчи тарафнинг кибертехнологияларига зарар келтириш ва уларни йўқ қилишни мақсад қилиб олади. “Тадвисер” компаниясининг фикрича кибержиноятлар спам, мақсадли фишинг, ПДФ-ҳужум, қидирув тизимини оптималлаштиришни зарарлаш, ишлаш қобилиятини йўқотиш каби турларга эга2. Юқорида баён этилган жиноятларни таснифлар эканмиз қонунчилигимизга қуйидаги атамаларнинг тарифи киритилиши лозим деб ўйлаймиз. Киберсуитсид–кибертехнологиялар орқали кўндириш, алдаш ёки бошқа йўл билан ўзга шахсда ўзини ўзи ўлдириш ҳиссини уйғотиш, агар шахс ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзини-ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш; Кибертаҳдид–кибертехнологиялар орқали шахсни ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш; киберпорнография порнографик маҳсулотни кибертехнологиялар ёрдамида тайёрлаш, республика ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, фойдаланиш, тарғи

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада фирибгарлик жиноятининг замонавий кўринишлари таҳлил қилиниб, уларнинг асосий турлари, амалга ошириш усуллари ва жамиятга салбий таъсири ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада фирибгарлик жиноятининг замонавий кўринишлари таҳлил қилиниб, уларнинг асосий турлари, амалга ошириш усуллари ва жамиятга салбий таъсири ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Фирибгарлик, жиноят, замонавий усуллар, ахборот технологиялари, онлайн, тергов, профилактика, онлайн фирибгарлик, кибержиноятлар., ҳуқуқий асос
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники