К содержанию
РецензированоRU2020

ИШНИ СУДГА ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА ХАМКОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ТАМОИЛЛАРИ

Агоев Шукрулло Сафарбойевич · Пўлатов Санжар Собир ўғли (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси)

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2020

Аннотация

Мазкур мақолада жиноят процессининг муҳим босқичи — ишни судга юритиш жараёнида турли давлат органлари ва тузилмалар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш масалалари таҳлил қилинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, прокуратура, суд, адвокатура ва экспертлик муассасалари ўртасидаги мувофиқлаштирилган фаолиятнинг аҳамияти ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистондаги амалиёт ва халқаро тажрибалар асосида ҳамкорликни ривожлантириш йўналишлари, ахборот технологияларидан фойдаланиш, ҳуқуқий асослар ва ташкилотлараро муносабатларнинг такомиллаштирилиши бўйича таклифлар берилган. Калит сўзлар Судгача юритув тергов органлари ҳамкорлик суд-тергов жараёни идоралараро муносабатлар ахборот алмашинуви инсон ҳуқуқлари суд муҳокамаси адвокатура Жиноят процессининг самарали ва адолатли амалга оширилиши учун давлат органлари ва ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Ишни судга қадар юритиш босқичида суриштирув ва тергов органлари, прокуратура, судлар, адвокатура, экспертлик муассасалари ва бошқа манфаатдор тузилмалар ўртасидаги мувофиқлаштирилган фаолият қонун устуворлигини таъминлашда асосий омил ҳисобланади1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Конституциявий қонунлар ва халқаро ҳуқуқий стандартлар ишни судга қадар юритишда органлар ўртасидаги ҳамкорликни тартибга солади. Бундан ташқари, Президентнинг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сон Фармони ҳам ушбу соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжатлардан биридир2. Ҳамкорликнинг асосий шакллари қуйидагилардан иборат: Идоралараро ахборот алмашинуви: ягона тергов ахборот тизими орқали жиноят ишлари бўйича маълумотларни электрон шаклда алмашиш, қарорлар ва топшириқларни тезкорлик билан етказиш. 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175. 2 Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40. 114 Қўшма тергов ва экспертизалар: турли соҳалардаги мутахассисларнинг биргаликда иш олиб бориши, жумладан, иқтисодий, экологик, тиббий ва бошқа соҳалардаги экспертизалар. Қонунчиликни мувофиқлаштириш: турли давлат органлари ва ташкилотлар ўртасида қонунчилик нормаларини мувофиқлаштириш, қўшма қарорлар ва дастурларни ишлаб чиқиш. Тренинглар ва семинарлар: суд-тергов органлари ходимлари учун қўшма ўқув дастурлари ва семинарлар ташкил этиш, уларнинг малакасини ошириш. Амалиётдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари Ҳамкорликнинг самарали амалга оширилишига қуйидаги омиллар тўсқинлик қилмоқда: Ахборот алмашинувидаги муаммолар: электрон тизимлар ўртасидаги интеграциянинг етарли даражада бўлмаслиги, маълумотларнинг кечикиши ёки нотўғри бўлиши. Молиявий ва техник ресурслар етишмаслиги: ҳамкорликни таъминлаш учун зарур бўлган молиявий ва техник ресурсларнинг чекланганлиги. Қонунчиликдаги номутаносибликлар: Турли органлар ўртасидаги қонунчилик нормаларининг номутаносиблиги, бу эса ҳамкорликни мураккаблаштиради. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун қуйидаги чоралар тавсия этилади: Ягона ахборот тизимларини жорий этиш ва интеграциялаштириш: Давлат органлари ўртасидаги ахборот тизимларини бирлаштириш, маълумотларнинг тезкор ва аниқ алмашинишини таъминлаш3. Молиявий ва техник ресурсларни ошириш: ҳамкорликни самарали амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ва техник ресурсларнинг миқдорини ошириш, бунинг учун давлат бюджети ва халқаро грантлардан фойдаланиш. Қонунчиликни мувофиқлаштириш: турли органлар ўртасидаги қонунчилик нормаларини мувофиқлаштириш, қўшма қарорлар ва дастурларни ишлаб чиқиш4. Ўқув ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш: суд-тергов органлари ходимлари учун қўшма ўқув дастурлари ва семинарлар ташкил этиш, уларнинг малакасини ошириш. Ишни судга қадар юритиш босқичида органлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ҳамкорликнинг самарали амалга оширилиши учун ахборот алмашинуви, қўшма тергов ва экспертизалар, қонунчиликни мувофиқлаштириш ва ўқув дастурларини ташкил этиш муҳимдир. Ушбу чораларни амалга ошириш орқали жиноят процессининг самарадорлигини ошириш ва адолатли судловни таъминлаш мумкин5. 3 Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109. 4 Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада жиноят процессининг муҳим босқичи — ишни судга юритиш жараёнида турли давлат органлари ва тузилмалар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш масалалари таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада жиноят процессининг муҳим босқичи — ишни судга юритиш жараёнида турли давлат органлари ва тузилмалар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш масалалари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Судгача юритув тергов органлари ҳамкорлик суд-тергов жараёни идоралараро, Судгача юритув тергов органлари ҳамкорлик суд-тергов жараёни идоралараро муносабатлар ахборот алмашинуви инсон ҳуқуқлари суд муҳокамаси адвокатура
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники