Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ЗАРУРАТИ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ЗАРУРАТИ · Қулдошев Аслиддин Турсунович
Современная наука и исследования · 2025
Аннотация
Ушбу мақолада бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланган таълим жараёнини ташкиллаштириш, уни замонавий педагогик технологиялар асосида ривожлантириш ҳамда миллий ментал қадриятларимизни ҳисобга олган ҳолда ёшларни таълимга йўналтириш, улар онгида ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш, янгича қарашлар тизимида янада такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилган. Калит сўзлар: таълим жараёнини ислоҳ қилиш, таълим ва тарбия уйғунлигига эришиш, янги педагогик-технологиялардан фойдаланиш зарурати, ўқув жараёнини ташкил этишда педагогик-технологияларнинг ўрни. Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш борасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, таълим ва тарбия самарадорлигини замон талаблари асосида таъминлаш, уни дунё талаблари даражасига олиб чиқишга эришиш, ёш авлодга таълим- тарбия беришда миллий ва умуминсоний қадриятларга таяниш орқали таълим-тарбиянинг моҳияти, мазмунини шакллантириш ва такомиллаштириш мақсадида таълим жараёнини янгича педагогик-технологиялар асосида ташкиллаштириш, унинг янги қирраларини излаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидандир. Чунки, Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек, таълим ва тарбия, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спортни ривожлантириш масалалари, ёшларимизнинг чуқур билимга эга бўлиши, чет тилларини ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллашини таъминлаш доимий устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда.1 Бугун мамлакатимизда таълим тизимини янада такомиллаштириш, замон талаблари доирасида ривожлантириш борасида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, ҳукуматимиз томонидан «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари» (2017.04.20. ПҚ-2909-сон) тўғрисидаги қонуни, «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисида 2018 йил 25 январида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси» (2019.05.08. ПҚ-4312-сон) фикримизга далилдир. Умуман мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни қуйидагича изоҳлаш мумкин: биринчидан, ёшларни касбга йўналтириш, яъни мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини, устувор вазифаларини, замонавий техника ва технологик тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, ёшларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана оладиган, замон талабларига жавоб берадиган етук кадр бўлишини таъминлаш; 1 Қаранг: Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. −Т.: Ўзбекистон, 2017. −Б.16. 466 “YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA 2025-YIL YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI” 28-29-MART Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi иккинчидан, давлатдаги ижтимоий-иқтисодий тармоқлар ривожи учун зарур мутахассислар тайёрлаш, кадрларга бўлган реал эҳтиёжни, иш берувчи корхоналарнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий-иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинган мутахассислар тайёрлаш сифатини янада мувофиқлаштириш; учинчидан, ёшларни ҳар томонлама баркамол шахс қилиб, ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларда бой илмий, маданий ва маънавий меросимизга, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган ҳурматни мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг маънавий ва ахлоқий сифатларини янада ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараённи янги педагогик шакл ва усуллар асосида ташкил этиш; тўртинчидан, етакчи маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш зарурати кун тартибидаги долзарб вазифамиз бўлиб қолмоқда. Ваҳолангки, «Биз олдимизга қандай вазифа қўймайлик, қандай муаммони ечиш зарурияти туғилмасин, гап охир-оқибат, барибир кадрларга ва яна кадрларга бориб тақалади. Муболағасиз айтиш мумкинки, бизнинг келажагимиз, мамлакатимизнинг келажаги, ўрнимизга кимлар келишига ёки бошқачароқ айтганда, қандай кадрлар тайёрлашимизга боғлиқ»2 Умуман олганда бугунги кунда нафақат мамлакатимизда, балки дунё бўйлаб ёшларни мустақил фикрлаши, ижодий фаолият кўрсатишларига, ташабусскорлигига эътибор кучайиб бормоқда. Чунки, мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, уни барқарор ўстириш ҳамда модернизациялаш жараёнларида фаол ва самарали иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш, уларга таълим бериш жараёнига инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни фаол киритиш зарурати энг долзарб масалалар қаторида қолмоқда. Таълим жараёнини инновацион педагогик технологиялар асосида ташкиллаштиришнинг қуйидаги зарурати мавжуд: − эркин тафаккур қила оладиган шахсни, мустақил ва демократик ғояларга содиқ бўлган онгли фуқарони, ўз Ватани тараққиёти йўлида жонкуяр, мамлакатдаги ижтимоий- сиёсий жараёнларга онгли иштирок этиш кўникмасига эга, мамлакат тақдири учун кураш салоҳиятига эга ёшларни тарбиялаш зарурати; − мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига, том м
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланган таълим жараёнини ташкиллаштириш, уни замонавий педагогик технологиялар асосида ривожлантириш ҳамда миллий ментал қадриятларимизни ҳисобга олган ҳолда ёшларни…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланган таълим жараёнини ташкиллаштириш, уни замонавий педагогик технологиялар асосида ривожлантириш ҳамда миллий ментал қадриятларимизни ҳисобга олган ҳолда ёшларни… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- таълим жараёнини ислоҳ қилиш, таълим ва тарбия уйғунлигига, янги педагогик-технологиялардан фойдаланиш зарурати, таълим ва тарбия уйғунлигига эришиш, ўқув жараёнини ташкил этишда педагогик-технологияларнинг ўрни.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024