Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ ҚАЛАМИГА МАНСУБ АСАРЛАР
Икромов Шерислом Хидоятулло ўғли
Для учителей · 2026
Аннотация
(Ўзбек тилида): Ушбу мақолада ислом фиқҳи тарихида алоҳида ўрин тутадиган буюк муҳаддис ва фақиҳ — Имом Бурҳониддин ал-Марғиноний қаламига мансуб асарлар таҳлил қилинади. Асосий эътибор у зотнинг машҳур “ал- Ҳидоя” асари ҳамда бошқа 11 та фиқҳий ва илмий меросларига қаратилган. Асарлар мазмуни, уларнинг фиқҳий аҳамияти, манбалар асосида ёзилиши, қўлёзма нусхалари ва уларнинг тарқалиш жойлари ҳақида маълумотлар келтирилади. Марғинонийнинг илм оламида тутган ўрни ва фиқҳий мероси илмий таҳлил этилади. Калит сўзлар: Бурҳониддин Марғиноний, ал-Ҳидоя, фиқҳ, ҳанафий мазҳаби, ислом ҳуқуқи, асарлар таҳлили, манбалар, қўлёзмалар. قيلعتلا (Араб тилида): هقفلا ملًعأ دحأ ،ينانيغرملا نيدلا ناهرب ماملإا لامعلأ لًا يلحت لاقملا اذه لوانتي طلسي .يملًسلإا هقفلا يف هل رخآ اافلؤم 11و "ةيادهلا" ريهشلا هباتك ىلع زيكرتلا عم ،يملًسلإا خيراتلا يف يفنحلا نكامأ ىلإ ةفاضلإاب ،اهنم ةيقبتملا تاطوطخملاو ،اهرداصمو ،ةيهقفلا اهتيمهأو ،تافلؤملا هذه ىوتحم ىلع ءوضلا هقفلا يف هتاماهسإو ةيملًسلإا مولعلا ملاع يف ينانيغرملا ةناكم لاقملا شقاني امك .اهراشتناو اهظفح. ،تافلؤملا ليلحت ،ةيملًسلإا ةعيرشلا ،يفنحلا بهذملا ،هقفلا ،ةيادهلا ،ينانيغرملا نيدلا ناهرب :ةيحاتفملا تاملكلا تاطوطخملا ،رداصملا. Аннотация (Рус тилида): В данной статье рассматриваются труды выдающегося исламского ученого, факиха и хадисоведа имама Бурхануддина аль- Маргинани. Особое внимание уделено его знаменитому труду «Аль-Хидая», а также 11 другим научно-фиқховским произведениям. Проанализировано содержание книг, их фиқховое значение, источники, наличие рукописей и места их хранения. Также раскрывается вклад Маргинаани в развитие исламского права и его роль в истории науки. Ключевые слова: Бурхануддин Маргинаани, Аль-Хидая, фикх, ханафитский мазхаб, исламское право, анализ трудов, источники, рукописи. Бурҳониддин Ал-Марғинонийнинг асарлари ва у кишининг бeбаҳо китоблари борасида Хатиб Бағдодий “Ҳадиятул орифийн” асарида 10 асаринининг номини келтирган ва бундан бошқа асарлари ҳам ёзганини айтган. Соид Бектош Имом Марғинонийнинг қуйидаги 12 асарини зикр қилган1: 1 “Ҳидоя шарҳи” китоби-Тошкент: Ҳилол нашр нашриёти, 2023-Б.114 73-son 3–to’plam Iyun-2025 Sahifa: 139 Ustozlar uchun pedagoglar.org 1. «Бидоятул мубтадий». Имом Бурҳониддин Марғиноний мазкур фиқҳий матн асарини Имом Қудурийнинг “Мухтасарул Қудурий” китоби ва Имом Муҳаммаднинг “ал-Жомеъ ас-сағир” китоблари асосида ёзган. Бу асаридаги фиқҳий масаларини Имом Сирожиддин Абу Бакр ибн Алий ибн Мусо Хомилий (вф. 769/1368 й.) «Дуррул мухтадий ва зухрул муқтадий фи назми бидоятил мубтадий» номли асарида назм билан баён қилган. Имом Сирожиддин Хомилий мазкур манзумасининг охирига мерос масалаларига оид ўзта байтни ҳам киритган, чунки «Бидоятул мубтадий» асарида мерос масалалари баён қилинмаган. Бу асар Кувайт, Германия, Голландия, Англия, АҚШ, Тунис, Ироқ, Миср, Ҳиндистон, Ирландия каби давлатларнинг қўлёзма фондларида 40 ортиқ қўлёзма нусхалари сақланади. 2. «Ат-Тажнис вал-мазид ва ҳува ли аҳлил фатво ғайру баид». Мазкур китоб ҳанафий мазҳаби бўйича ёзилган фатво асаридир. Унда мазҳаб ҳанафий уламолар истинбот қилган хос фиқҳий масалалар жамланган бўлиб, бу масалалар борасида мутақаддим ҳанафий уламолардан бирор нақл келмаган. Алломанинг мазкур асарни ёзишдан мақсади устози Имом Садруш-шаҳид Умар ибн Абдулазиз бошлаган ишни охирига етказиш бўлган. Имом Садруш-шаҳид мутааххир ҳанафий уламоларнинг китобларидан мутақаддим олимлардан нақл қилинмаган фиқҳий масалаларни жамлашни бошлайди, лекин охирига етмасидан вафот этади. Кейин Имом Муҳом Марғиноний мазкур асарда ушбу масалаларни жамлайди. Имом Бурҳониддин Марғонийнинг «Ат-Тажнис вал-мазид» асарининг муқаддимасида ундаги фиқҳий масалаларнинг манбаларини зикр қилиб, ҳар бир китобга битта ёки иккита ҳарф билан ишора қилган. «Ат-Тажнис вал-мазид» асари 28 та китоб (фиқҳий мавзулар мажмуаси), 217 та боб ва 182 та фаслдан иборат. Мазкур асар «Илм» боби билан бошланган. Унинг ортидан «Тахорат», «Намоз», «Закот», «Рўза», «Ҳаж» каби боблар зикр қилинган. Имом Бурҳониддин Марғоний мазкур асарини «Ҳидоя» китобидан олдин ёзган. Чунки “Ҳидоя” асарининг 2 ўрнида ушбу китобини зикр қилган. Мазкур асарнинг аввалидан «Ҳаж» китобининг охиригча бўлган қисмида 1357 та фиқҳий масала зикр қилинган. «Ат-Тажнис вал-мазид» асари қўлёзма нусхалари Ирландия, Қувайт, Туркия, Тунис, Миср, Ҳиндистон давлатлари қўлёзма фондларида сақланади. 3. «Аз-Зиёдот». Имом Бурҳониддин Марғонийнинг таржима ҳолларида баён қилинишича уламолардан бирортаси ушбу асарни Марғинонийга нисбат бермаган. Лекин Имом Марғинонийнинг ўзи «Ҳидоя» асарининг бир неча ўрнида «Аз-Зиёдот» асарини ўзи ёзганини зикр этган. Жумладан, «Жиноятлар» китобида «Мамлукнинг жинояти» бобида ва «Даъволар» китобининг «Бобу ма яддаийҳи» бобида бу ҳақда зикр қилган. 73-son 3–to’plam Iyun-2025 Sahifa: 140 Ustozlar uchun pedagoglar.org 4. «Шарҳул жомеъ ал-кабир». Бу китоб Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳинг «ал- Жомеъ ал-кабир»и асарига шарҳидир. Ҳожи Халифа ва Бағдодий имомнинг шу номли китоб ёзганини зикр қилган.2 5. “Уддатун носик фи иддатим минал маносик”. Имом
Доказательный фрагмент
«(Ўзбек тилида): Ушбу мақолада ислом фиқҳи тарихида алоҳида ўрин тутадиган буюк муҳаддис ва фақиҳ — Имом Бурҳониддин ал-Марғиноний қаламига мансуб асарлар таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превью(Ўзбек тилида): Ушбу мақолада ислом фиқҳи тарихида алоҳида ўрин тутадиган буюк муҳаддис ва фақиҳ — Имом Бурҳониддин ал-Марғиноний қаламига мансуб асарлар таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Бурҳониддин Марғиноний, ал-Ҳидоя, фиқҳ, ҳанафий мазҳаби, асарлар таҳлили, Калит сўзлар: Бурҳониддин Марғиноний, қўлёзмалар., ислом ҳуқуқи, манбалар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025