Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
РЕЗЕРВ ВА ЗАХИРАДАГИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДАГИ МАЪНАВИЙ –АХЛОҚИЙ ВА ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУХИДА ТАРБИЯЛАШ МАСАЛАСИ
РУХИДА ТАРБИЯЛАШ МАСАЛАСИ · Ismatov Mamasabir Maxamadievich
Педагоги · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада ватан ҳимоячиларини миллий ва жанговар руҳда тарбиялашда ҳарбий анъаналарнинг долзарблиги, шунингдек ватан ҳимоячиси ўз ор-номуси, шаъни, шарафи, қадр қиммати ва Ватанга муҳаббат туйғусини шаллкатириш, она ерига, тилига, маданияти ва анъаналарига боғлиқлиги, ҳамда ўз Ватанига, халқига содиқлик билан унинг тарихи ўтмишдаги авлодлар билан фахрланиши, Ватанининг манфаатларини ҳимоя қилишга интилиш сифатлари ҳақида ёзиб ўтилган. Таянч иборалар: таълим-тарбия, ватанпарварлик, садоқатли, юксак, маънавий маърифий тарбия масалалари. Миллий руҳ, жанговар руҳ, хавфсизлик, Қуролли Кучлар, ҳарбий анъаналар, ор-номус, шаъни, шараф, қадр қиммат. АННОТАЦИЯ В статье рассматривается актуальность воинских традиций в воспитании защитников Отечества в национальном и боевом духе, а также необходимость формирования у защитников Отечества чувства чести, достоинства, гордости и любви к Родине, привязанности к родной земле, языку, культуре и традициям, преданности своей Родине и народу, гордости за прошедшие поколения, вней говорится о качествах стремления защищать интересы своей Родины. Ключевые слова: вопросы образования, патриотизма, верноподданнического, высокого, духовного и просвещенного воспитания. Ценны национальный дух, боевой дух, езопасность, Вооруженные силы, воинские традиции, честь, достоинство и бгордость. Геосиёсий зиддиятлар, миллий хавфсизликка таҳдидлар тобора долзарб бўлиб бораётган замонавий дунёда маънавий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида етиштирилган ҳарбий кадрларни, айниқса резерв ва заҳира офицерларини тарбиялаш ва тайёрлаш масаласи алоҳида аҳамият касб этмоқда. Давлатнинг ҳарбий захираларини тайёрлаб бориш, уларни сафарбарликка жалб этиш ва https://scientific-jl.com/ped 1 22 Volume-83, Issue-1, June -2025 “PEDAGOGS” international research journal ISSN: 2181-3027_SJIF: 5.449 ундан самарали фойдаланиш қобилияти кўп жиҳатдан унинг кучи ва барқарорлигини белгилайди. Маънавий-ахлоқий ва ҳарбий ватанпарварлик ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш ва тайёрлашнинг ажралмас таркибий қисмидир. Инсон ўз ватани учун ўз жонини ва саломатлигини фидо қилса, унинг қарори ўз давлатига чуқур садоқат, унинг қадриятларига бўлган ишонч ва ўз ватандошлари ҳимояси асосида қабул қилинади. Ахлоқий-руҳий тайёргарлик, ҳамда ватанпарварлик оғир дамларда ёрдамга келиш, давлатни мустаҳкамлаш ва уни ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрликда намоён бўлади. Ҳарбий ватанпарварлик касбий маҳорат, ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик ва ўз ватани учун охирги томчи қони қолгунча туришга тайёрликни ўз ичига олади. Бироқ, ўзгарувчан дунё тартиби ва замонавий чақириқларни ҳисобга олган ҳолда, резерв ва заҳирадаги ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва тайёрлашнинг анъанавий усулларини қайта кўриб чиқиш ва янги воқеликка мослаштириш керак. Бўлажак заҳирадаги ҳарбий хизматчиларни ўз хизмат вазифаларини муваффақиятли бажаришлари учун зарур билим ва кўникмалар билан таъминлаш давлат, шунингдек, таълим ва ҳарбий муассасалар зиммасига юкланади. Ушбу мақолада заҳирадаги ва резервдаги ҳарбий хизматчиларни маънавий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ўқитишнинг долзарблиги кўриб чиқилади, шунингдек, ушбу жараённи такомиллаштириш усуллари таклиф этилади. Заҳирадаги ҳарбий хизматчиларни замонавий шароитда тарбиялаш ва тайёрлаш, уларга маънавий-ҳарбий ватанпарварлик руҳини сингдириш масалаларига тизимли ёндашиш зарурлиги жамият олдида турган асосий вазифалардан биридир. Зеро, ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай шароитда Ватанимиз ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлашга тайёргарлик кўрган, ғайратли ҳарбий хизматчиларгина қодирдирлар. Аввалам бор шуни таъкидлашимиз жоизки ҳозирги вақтда Республикамиз бўйлаб захирадаги ва резервдаги кадрларни тайёрлашга катта эътибор берилмоқда. Уларни тайёрлашда уларга маънавий рухий ва ватанпарварлик сифатларни сингдириш долзарб рол ўйнайди десак муболаға бўлмайди. Бу борада юртимизда бир неча ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Шу каби ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида1”ги ва “Мудофаа тўғрисида2”ги қонунларига мувофиқ резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий 1O’zbekiston Respublikasi qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi https://lex.uz/docs/-26500 2O’zbekiston Respublikasi qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi https://lex.uz/docs/-108083 https://scientific-jl.com/ped 1 23 Volume-83, Issue-1, June -2025 “PEDAGOGS” international research journal ISSN: 2181-3027_SJIF: 5.449 Таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида3”даги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган. Ушбу юқорида кўрсатилган қонунда ОТМ талабаларининг ҳарбий тайёргарлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ташкил этиладиган чора- тадбирлар кўзда тутилган бўлиб назарий ва амалий машғилотларни ўз ичига қамраб олади. Захирадаги ва резервдаги кадрларни тайёрлашда 2018-йил 4-августдаги Ўзбекист
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада ватан ҳимоячиларини миллий ва жанговар руҳда тарбиялашда ҳарбий анъаналарнинг долзарблиги, шунингдек ватан ҳимоячиси ўз ор-номуси, шаъни, шарафи, қадр қиммати ва Ватанга муҳаббат туйғусини шаллкатириш, о…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада ватан ҳимоячиларини миллий ва жанговар руҳда тарбиялашда ҳарбий анъаналарнинг долзарблиги, шунингдек ватан ҳимоячиси ўз ор-номуси, шаъни, шарафи, қадр қиммати ва Ватанга муҳаббат туйғусини шаллкатириш, о… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- вопросы образования, патриотизма, Қуролли Кучлар, шаъни, жанговар руҳ, юксак, қадр қиммат., ватанпарварлик, шараф, ҳарбий анъаналар, ор-номус, Таянч иборалар: таълим-тарбия, садоқатли, хавфсизлик, маънавий маърифий тарбия масалалари. Миллий руҳ
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025