К содержанию
РецензированоRU2024

РАҚАМЛИ ЕР КАДАСТРИ – ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИНИ ИЛМИЙ ТЕХНОЛОГИК РИВОЖЛАНТИРИШ - ЕР ИСЛОҲОТИ МУВАФФАҚИЯТИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ

МУВАФФАҚИЯТИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ

Журнал универсальных научных исследований · 2024

Аннотация

The main basis of agrarian reforms related to a market economy is land reform. In this regard, land valuation and data will certainly be of great practical importance, and this, in turn, will serve as the main foundation for the implementation of the "Digital Uzbekistan - 2030" strategy in our country. Key words: use, assessment, digital, land reform. Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг 2024 йил 1 январь ҳолати бўйича тузилган Миллий ер ҳисоботи маълумотларига кўра Республикамизнинг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони 44 892,4 минг гектарни ташкил қилади, шундан суғориладиган ерлар эса 4 342,5 минг гектарни ёки умумий ер майдонининг 9,7 фоизини ташкил қилади. Ер фондининг барча тоифаларидаги экин ерлар 4 342,5 минг гектарни, кўп йиллик дарахтзорлар 445,3 минг гектарни, 355 «EKOLOGIYA VA ATROF MUHIT MUHOFAZASI MUAMMOLARI VA ULARNING INNOVATSION YECHIMLARI» mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya бўз ерлар 84,3 минг гектарни, пичанзор ва яйловлар 21253,1 минг гектарни, жами қишлоқ хўжалиги ерлари 21 190,4 минг гектарни, томорқа ерлар 748,4 минг гектарни, ўрмонзорлар 3 435,2 минг гектарни, бутазорлар 1 318,1 минг гектарни ташкил этади [3]. Қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан, айниқса суғориладиган ерлардан фойдаланишни яхшилаш, улар унумдорлигини доимий равишда ошириб бориш мамлакатда озиқ овқат хавфсизлигини, аҳолини бундай маҳсулотлар билан барқарор таъминлашнинг муҳим шартидир. Аммо кейинги 25- 30 йил давомида ерлардан фойдаланиш тартибини бузилиши, ер майдонларидан фойдаланишни оқилона ва самарали ташкил этишга йўналтирилган ер кадастри ишларини етарли даражада олиб борилмаганлиги, хусусан, бундай ерларнинг миқдорий ва сифат ҳисобини юритиш, уларни кадастрли баҳолаш тизимида йўл қўйилган камчиликлар натижасида йиллар давомида суғориладиган экин майдонларининг катта қисми, хусусан 298,0 минг гектари асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган. Бу холат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида, “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш Концепциясида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23- октябрдаги ПФ –5853-сонли “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида [1,2] алоҳида қайд қилинган ва бундай экин ерларини қишлоқ хўжалигига қайтариш, шунингдек ушбу давр мобайнида қўшимча 180,0 минг гектар лалми, яйлов ва бўз ерларни ўзлаштириш, бу худудларни суғориладиган экин ерлари ва бошқа жадал равишда фойдаланиладиган майдонларга айлантириш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги учун бундай асоссиз айланмадан чиқиб кетган ерларни қайтариш каби яхши имкониятдан фойдаланмасдан, бундай ерларни аниқ хисобини юритмасдан, ресурс салоҳиятини баҳоламасдан, бундай қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган мулкчилик муносабатларини тўлиқ расмийлаштирмасдан туриб иқтисодиётда маълум бир муваффақиятларга эришиш жуда мушкул. Шу сабабли ҳам ер кадастри давлатнинг аграр сиёсатини амалга оширишнинг бош, асосий 356 «EKOLOGIYA VA ATROF MUHIT MUHOFAZASI MUAMMOLARI VA ULARNING INNOVATSION YECHIMLARI» mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya механизми, қишлоқ хўжалигини рақобатбардошлигини оширишнинг ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг бундан кейин ҳам асосий омили бўлиши зарур. Давлат ер кадастри – ерларнинг табиий хўжалик, хуқуқий режими, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиймати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарага олувчилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги зарурий хамда аниқ маълумотлар ҳамда хужжатлар тизимидир[4]. Айнан ушбу қоидага биноан, давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилишини, ерларни миқдор ва сифатини хисобга олинишини, тупроқ бонитировкасини, ерларни кадастрли қиймат бахосини, шунингдек ер кадастрига оид юқорида эътироф этилган ахборотларни бир тизимга солиниши, сақланиши ва янгилаб турилишини ўз ичига олади[4,7]. Бундан кўриниб турибдики, давлат ер кадастрини ягона услубият асосида мамлакатда муваффақиятли юритиш ҳар бир алоҳида олинган ер участкасининг хуқуқий, миқдорий, сифат ва қиймат ахборотларини тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, бир тизимга келтириш ва доимий янгилаб туриш ҳамда турли хисоб ва хисобот хужжатларида ёритиб бориш каби мураккаб жараён хисобланади. Шундай экан, ушбу жараённи осонлаштириш, ер тўғрисидаги турли туман маълумотларни ягона тизимга келтириш ва ягона ахборотлар базасини шакллантириш ҳамда уни доимий равишда янгилаб туриш мақсадида “рақамли” ёки “ақлли” ер кадастрини яратиш зарурлигини кўрсатади. Республикада бугунги кунда, расмий маълумотларга қараганда, 9,5 млн.дан ортиқ ердан фойдаланувчи субъектлар мавжудлигини [8] ҳамда уларни миқдор жиҳатидан доимий равишда кўпайиб бораётганлигини эьтиборга олсак, бу муаммони услубий жиҳатдан ижобий ҳал қилиш қанчалик мухим эканлиги яққол

Доказательный фрагмент

«The main basis of agrarian reforms related to a market economy is land reform.»

Образец извлечения

Демо-превью

The main basis of agrarian reforms related to a market economy is land reform. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
use, assessment, digital, land reform, фойдаланиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники