К содержанию
РецензированоRU2026

ШИШАЛАРНИНГНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ТАХЛИЛИ.

Эргашев Дилшодбек Мамасидиқович

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Ушбу ишда саноатда фойдаланиладиган шишиа материалларнинг таркиби, уларнинг физик кимёвий хоссалараи, шишаларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом-ашё материаллари тахлили келтирилган. Калит сўзлар: шиша, кимёвий таркиб, изотроп, шихта, силикат, алюминат. Шиша кимёвий таркиби ва қотиш ҳароратидан қатъий назар эритиш- қайта совутиш йўли билан олинадиган ва қайишқоқлигини секин-аста ошириш натижасида қаттиқ жисмнинг механик хусусиятларига, суюқ ҳолатдан шишасимон ҳолатга қайта ўтиш жараёнларига эга аморф жисм. Қотиб қолган кристал моддалар қатъий фазовий тартибда қайтарилувчи, ионлардан ташкил топган геометрик тўғри, симметрик ички тузилишга - узлуксиз кристал панжарага эга. Шишасимон моддалар эриган суюқликларида ионлар қотиш жараёнида носимметрик тузилма каркасини ҳосил қилувчи айрим алоҳида тартиб гуруҳларни ташкил қилиши мумкин. Ушбу гуруҳларнинг ўлчамлари ва тартибланиш даражаси ҳарорат ва унинг совуш тезлигига боғлиқ. Шишасимон моддалар тўғри, тартибли тузилишга эга катта бўлмаган қисмларининг мавжудилиги билан фарқланади [1]. Шишасимон моддаларнинг тузилишига кўра барча йўналишлар бўйича бир жинсли бўлиб, изотроплар деб юритилади, яъни уларнинг фазодаги турли йўналишлар бўйича хоссалари бир хил бўлади. Анизотроп хосса (оптик, магнитли ва б.) фақатгина тобланган ҳолатдаги йўналишли тузилмага эга шишаларда намоён бўлади. Шишанинг физик-кимёвий хоссалари унинг кимёвий таркиби, эритилиш, шакллантириш ва кейинг термик ҳамда кимёвий ишлов бериш шароитига боғлиқ бўлади. Қайишқоқлик ва сиртқи кучланиш шишанинг муҳим хоссалари ҳисобланади. 10-13 пуазда шиша қаттиқ ҳолатга ўтади. 10-13 пуаз қайишқоқликка етгандаги шиша ҳарорати шиша хусусиятига эга ҳолатига ўтиш ҳарорати деб юритилади. 80 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Шишанинг кристалланишга мойиллиги кристалланиш лаёқати деб аталади. Энг маъқул эритиш ва ишлаб чиқариш маромини топиш учун суюқ ҳолатдаги шишани кристалланиш ҳарорат оралиғини билиш зарур. Кристалланишнинг биринчи аломатлари газ пуфакчаларининг ипир-ипир қатлам (ёт жинсли шиша иплари) бўйлаб, шунингдек сиртки томонда пайдо бўлишидир. Кристалланиш лаёқатини аниқлаш учун мажбурий (И.Ф.Пономарев усули) ва ялпи (И.И.Китайгородский усули) кристаллаш усулларидан фойдаланилади. Эритиш ва ишлаб чиқаришнинг алоҳида босқичларида суюқ шишанинг қайишқоқлигини муайян чегарада ушлаб туриш керак. Шишани эритишда шиша қайишқоқлигини ҳароратга боғланишидан фойдаланилади. Ушбу боғланиш шишанинг “калта” ёки “узун” бўлишини аниқлайди. Бунга 102 ва 107 Па∙с (шишанинг шаклланиш оралиғи) мос ҳароратнинг турли бўлиши билан баҳо бериш мумкин. Ушбу фарқ қанчалик катта бўлса, шишанинг шаклланиш ва қиздириб ишлов бериш учун ҳарорат оралиғи катта бўлади. Эриган шиша қайишқоқлиги махсус асбоблар ёрдамида ўлчанади. Одатдаги саноат шиша бўтқаси таркибида сирт таранглиги сувга нисбатана 3-4 маротаба кўп ҳамда 1000-1400°С оралиқда 0,22-0,38 Н/м ни ташкил қилади. Шишани эритишда сирт таранглиги тиниш вақтида пуфакчаларнинг йўқолишига, шиша бўтқасининг бир жинслигига ва ипир-ипир қатламнинг қоришиб кетишига таъсир қилади. Шиша бўтқасининг сирт таранглиги турли усуллар билан ўлчанади (А.А.Аппен томонидан яратилган томчи вазни усули ва б.). Шиша шихта деб номланувчи табиий ёки сунъий тузлар ёки кимёвий элементларнинг оксиди ва диоксиди қоришмаларидан тайёрланади. Шихта печга киритилгач, маълум ҳароратгача қиздирилиб, эритма - шиша бўтқаси олинади ва керакли бир хилликка эришгунига қадар етарлича печда ушлаб турилади. Сўнгра эритиш ҳарорати туширилади. Бу эса унинг қайишқоқлигини оширади ва маҳсулотни шакллантириш имконини беради. Шиша бўтқасини турли йўсинда шакллантирилади: прокатлаш, чўзиш, пуфлаш, пресслаш, шунингдек қуйиш, марказдан қочма куч таъсирида шакллантириш ва б. Шишага шакл берилгач, маҳсулотга термик ишлов берилади, яъни аста-секин юмшатилади ёки тез ва кескин тарзда тобланади. Махсулотга охирги ишлов бериш учун кесиш, жилвирлаш, сайқаллаш ва б. жараёнлардан фойдаланилади [2]. 81 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Шиша маҳсулотларининг хизмат вазифалари уларнинг шакли, ўлчамлари, хусусиятларига боғлиқ бўлади, бу эса ўз навбатида маҳсулот тайёрланадиган шиша таркибини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш ва ишлов бериш усулларини белгилайди. Охирги йилларда шишаларга турли-туман хоссаларни бериш мақсадида шихта таркибига даврий тизимнинг аксарият кимёвий элементларини, асосан кремний, темир, олтингугурт, калций, натрий, алюминий, магний, калий, бор, қўрғошин, барий, фосфор, фтор, рух элементлари киритилмоқда [3]. Шишаларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом-ашё материаллари шиша ҳосил қилувчи ва кўшимча материалларга бўлинади. Асосий шиша ҳосил қилувчи материаллар бўлиб тоза кварцли қум SiO ; 2 сода Na CO ; ишқор K CO ; натрий сулфат Na SO ; оҳактош CaCO ; борат 2 3 2 3 2 4 3 кислота H BO ; фосфатлар ва бошқалар ҳисобланади. 3 3 Қўшимча материалларга бўёқлар, оксидловчи, тиклагич, ёритиш моддалари киради. Бўёқлар сифатида кобалт (II) ок

Доказательный фрагмент

«Ушбу ишда саноатда фойдаланиладиган шишиа материалларнинг таркиби, уларнинг физик кимёвий хоссалараи, шишаларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом-ашё материаллари тахлили келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу ишда саноатда фойдаланиладиган шишиа материалларнинг таркиби, уларнинг физик кимёвий хоссалараи, шишаларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом-ашё материаллари тахлили келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
шиша, кимёвий таркиб, изотроп, шихта, силикат, алюминат.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники