К содержанию
РецензированоRU1994

QR-КОД ВА БЛОКЧЕЙН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ОРҚАЛИ ҲУНАРМАНД МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АСЛЛИГИНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲУНАРМАНД МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АСЛЛИГИНИ · Davlatova Zamira Rajjaboyevna

Академические исследования в современной науке · 1994

Аннотация

Ҳунармандчилик маҳсулотларининг асллигини таъминлашда замонавий рақамли технологиялар QR-кодлаш ва блокчейн технологияларининг илмий асослари ҳамда амалиётдаги қўлланиш имкониятлари таҳлил этилган. Соҳада мавжуд қалбакилаштириш муаммоси ва бу технологиялар орқали ҳал этиш усуллари очиб берилган. Шунингдек, Ўзбекистон шароитида мазкур ечимларни жорий этишнинг иқтисодий ва инфратузилмавий мезонлари кўриб чиқилган. Калит сўзлар: ҳунармандчилик, QR-код, блокчейн, асллик, рақамли идентификация, интеллектуал мулк, фальсификация. Ҳунармандчилик маҳсулотлари миллий маданият ва анъаналарни ифодаловчи ноёб қийматга эга. Жаҳон бозоридаги рақобат муҳити ва талабнинг ортиши туфайли, бу маҳсулотларнинг қалбаки нусхалари ҳам кўпаймоқда. Маҳсулотнинг ҳақиқийлигини кафолатлаш нафақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, балки миллий бренднинг халқаро имижини сақлашда ҳам муҳимдир. QR-код ва блокчейн каби технологиялар айнан шу муаммони ҳал этишда самарали восита сифатида кўрилмоқда. Қалбаки маҳсулотлар бозорда асл ҳунармандчилик маҳсулотларининг нуфузига путур етказади. Бу нафақат иқтисодий зарар, балки маданий мероснинг қадрини ҳам пасайтиради. Айниқса, халқаро онлайн савдо платформаларида ноқонуний реплика маҳсулотлар кўплаб учрайди. QR-код (Quick Response code) — икки ўлчовли штрих-код бўлиб, маълумотни машиналар ўқиши учун мўлжалланган. У 1994 йилда Япониянинг Denso Wave компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва бугунги кунда турли соҳаларда, жумладан маҳсулот идентификациясида кенг қўлланилади. QR-код рақамлар, ҳарфлар, URL, матн, мултимедиа, GPS координатлари ва бошқа маълумотларни сақлаши мумкин. Код махсус сканер ёки смартфон орқали тезкор ўқилади.QR-код технологияси орқали идентификация, QR-код (Quick Response code) - рақамли маълумотни ўқиш учун ишлатиладиган код тизими бўлиб, у ҳар бир маҳсулотга ўзига хос 189 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference рақамли идентификаторни бириктириш имконини беради. Ҳар бир маҳсулотга махсус QR-код бириктирилиши орқали: маҳсулот ҳақида маълумот (ишлаб чиқарувчи, жойи, санаси); асллик сертификати; ишлатилган материаллар тўғрисида маълумотларни истеъмолчи дарҳол билиб олади. Ҳар бир ҳунармандга электрон идентификация ID берилиши; Давлат томонидан QR-кодли "асллик сертификати" платформаси (masalan, uzcraft.auth) яратилиши; Экспорт маҳсулотлари учун QR-кодли халқаро сертификатлаш тизимига ўтиш; QR-код орқали туристлар учун AR (Augmented Reality) воситасида маҳсулот тарихи, яратилиш жараёни ва ҳунарманд ҳақида маълумот бериш. QR-код технологиясининг афзаллиги - унинг арзонлиги ва осон жорий этилишидир. Блокчейн - бу ўзгартириб бўлмайдиган, марказлашмаган маълумотлар базаси бўлиб, маҳсулот ҳақидаги барча маълумотларни шаффоф ва ишончли тарзда сақлаш имконини беради. Ҳар бир ҳунарманд маҳсулоти ишлаб чиқарилган пайтдан бошлаб, унинг QR-коди орқали блокчейн тизимига ёзиладиган маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади: маҳсулот идентификацияси; ишлаб чиқарувчи шахси ва лицензияси; маҳсулотнинг логистика тарихи; экспорт/импорт маълумотлари; сертификатлаш жараёни. Блокчейн орқали ушбу маълумотларни фойдаланувчи мустақил равишда текшириши мумкин бўлади. Бу эса ишончни мустаҳкамлайди ва қалбаки маҳсулотлар йўлини тўсади. Ўзбекистонда ҳунармандчилик соҳаси давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу рақамли технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароит яратади. Жумладан:“Ҳунарманд” уюшмаси қошида QR ва блокчейн интеграцияланган тизим яратиш; ҳунармандларга махсус идентификация стикерлари бериш; онлайн платформа (masalan: uzcraft.id) орқали ҳар бир маҳсулотни верификация қилиш тизимини ишлаб чиқиш; истеъмолчилар учун мобил иловалар яратиш орқали маҳсулот асллигини осон текшириш имкониятини бериш. QR-код технологияси - арзон, самарали ва кенг миқёсда жорий этиш мумкин бўлган восита бўлиб, ҳунармандчилик 190 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference маҳсулотларининг асллигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. У нафақат маҳсулот ҳақида маълумот беради, балки ҳунармандлар учун янги маркетинг имкониятларини ҳам яратади. Хулоса Ҳунармандчилик маҳсулотларининг асллигини таъминлаш замонавий рақамли ечимлардан самарали фойдаланишни талаб этади. QR- код технологияси - арзон, самарали ва кенг миқёсда жорий этиш мумкин бўлган восита бўлиб, ҳунармандчилик маҳсулотларининг асллигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. У нафақат маҳсулот ҳақида маълумот беради, балки ҳунармандлар учун янги маркетинг имкониятларини ҳам яратади.ва блокчейн технологиялари бу борада аниқ, тезкор ва шаффоф усул сифатида ўзини намоён қилмоқда. Мазкур технологияларни миллий миқёсда жорий этиш ҳунармандчилик соҳасининг экспорт салоҳиятини оширади, истеъмолчилар ишончини мустаҳкамлайди ва миллий маданий меросни муҳофаза қилади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Nakamoto, S. (2008). Bitcoin: A Peer-to-Peer Electronic Cash System. 2. World Intellectual Property Organization (WIPO), (2022). Blockchain and IP Protection. 3. UNCTAD (2023). Digital Authentication Technologi

Доказательный фрагмент

«Ҳунармандчилик маҳсулотларининг асллигини таъминлашда замонавий рақамли технологиялар QR-кодлаш ва блокчейн технологияларининг илмий асослари ҳамда амалиётдаги қўлланиш имкониятлари таҳлил этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ҳунармандчилик маҳсулотларининг асллигини таъминлашда замонавий рақамли технологиялар QR-кодлаш ва блокчейн технологияларининг илмий асослари ҳамда амалиётдаги қўлланиш имкониятлари таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ҳунармандчилик, QR-код, блокчейн, асллик, рақамли, рақамли идентификация, фальсификация., интеллектуал мулк
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники