К содержанию
РецензированоRU2026

МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ БИРДАМЛИГИ СИЁСАТИ: МИНТАҚАДА БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОН ОМИЛИ

Турсунбоева Наргиза Зухриддин қизи

Наука и технология в современном мире · 2026

Аннотация

Марказий Осиё давлатлари, айниқса Ўзбекистон, халқаро дипломатияда ҳамкорлик ва тинчликнинг асосий йўналишларида муҳим роль ўйнамоқда. Мақола, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги олий даражадаги дипломатик ташаббусларини, жаҳон савдоси ва транспорт йўлакларидаги стратегик позициясини, шунингдек минтақавий хавфсизлик ва экологик муаммоларни ҳал қилишдаги фаол иштирокини таҳлил қилади. Ўзбекистоннинг минтақадаги етакчи роли ва Афғонистон билан иқтисодий интеграция масалалари ҳамда ШҲТ ва БМТ доирасидаги иштироки охирги йилларда жаҳон сиёсатдаги ўрнини мустаҳкамлади. Бу мақола Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги дипломатик таъсири ва минтақавий ҳамкорликнинг ўсиб бораётган аҳамиятига бағишланган. Таянч сузлар: Дипломатия, интеграция, ҳамкорлик, хавфсизлик, савдо, транспорт, иқтисодиёт, барқарорлик, суверенитет, тинчлик, геополитика, экология, инфратузилма, лойиҳа, ташкилот, таҳдид, стратегия. КИРИШ Марказий Осиё жаҳон харитасида нафақат географик, балки сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан стратегик аҳамиятга эга ҳудуд ҳисобланади. Бу минтақанинг глобал аҳамияти унинг улкан табиий бойликлари, трансконтинентал савдо йўллари ва бой маданий мероси билан белгиланади. Айни пайтда Марказий Осиё барқарорлигини таъминлаш учун ягона стратегия ва биргаликдаги ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Минтақавий интеграция ва ҳамкорлик нафақат иқтисодий тараққиёт, балки сиёсий барқарорлик ва хавфсизлик учун ҳам зарур. Глобал хавфсизлик таҳдидлари, чегара муаммолари, экологик масалалар ва савдо йўлларининг аҳамияти минтақада ягона сиёсат олиб бориш заруриятини келтириб чиқаради. АСОСИЙ ҚИСМ Марказий Осиё давлатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) доирасида иқтисодий дипломатияни ривожлантирмоқда. Қозоғистон ва Қирғизистон ЕОИИнинг тўлақонли аъзолари бўлса, Ўзбекистон ва Тожикистон кузатувчи мақомини олган. Қозоғистон ва Қирғизистон ЖСТнинг фаол аъзолари сифатида минтақани глобал иқтисодий жараёнларга боғлашда муҳим рол ўйнамоқда. Бу омиллардан келиб чиқиб, Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон бирдамликка асосланган сиёсат юритишда фаоллик кўрсатмоқда. Ўзбекистон географик жиҳатдан минтақанинг марказида жойлашган бўлиб, у барча қўшни давлатлар билан чегарага эга. Бу мамлакат минтақавий интеграция учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини намоён этади. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат минтақавий дипломатияда катта ютуқларга эришди. Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ташаббуслари туфайли Марказий Осиё бўйича қатор глобал резолюциялар 137 ` қабул қилинди: 2018-йилда БМТ Бош Ассамблеясида "Марказий Осиё– тинчлик ва тараққиёт ҳудуди" резолюцияси тасдиқланди. Бу ҳужжат Ўзбекистоннинг минтақавий интеграцияни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини халқаро даражада тан олди. Ўзбекистоннинг илтимосига кўра, БМТ Бош котиби Марказий Осиё хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича махсус халқаро стратегия ишлаб чиқишга чақирди. Чегара муаммолари бўйича келишувлар, савдо ҳажмини ошириш ва транспорт-логистика инфратузилмасини яхшилаш учун олиб борилган ишлар минтақада ишончни мустаҳкамлади. Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегара масалаларини ҳал этиш борасида олиб бораётган сиёсати минтақавий барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда давлат чегараларини расмийлаштириш, келишмовчиликларга чек қўйиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида катта ютуқларга эришилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 1,380 километрлик чегара узоқ вақт давомида делимитация ва демаркация қилинмаган эди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида икки давлат чегараларини ҳал этиш бўйича қатор келишувларга эришилди. Бу жараён фақатгина чегара хавфсизлигини таъминлаб қолмасдан, иккала давлат ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилди. Худди шундай ҳолат Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамда Тожикистон ўртасида ҳам кузатилган. Қўшни давлатлар билан музокаралар натижасида ушбу давлатлар ўртасидаги номуайян чегара масалалари босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Бу жараёнлар минтақадаги умумий хавфсизликни таъминлаш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Жумладан, Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилган бир нечта ташаббуслар минтақанинг савдо, иқтисодий ва транспорт алоқаларини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эгадир. Биринчи ташаббус — Трансафғон темир йўли лойиҳаси бўлиб, у 2021- йил 2-декабрда амалга оширила бошланди. Лойиҳа Термиз–Мозори-Шариф–Кобул– Пешовар йўналишида ривожлантирилиб, минтақани Жанубий Осиё портларига боғлашни мақсад қилади. Ушбу йўналиш транзит вақтни ва харажатларни қисқартириш орқали иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади. 2021-йилда Тошкентда ўтказилган халқаро форумда лойиҳа бўйича муҳим келишувлар имзоланган. Иккинчи ташаббус — Транскаспий халқаро транспорт йўлаги бўлиб, унинг ижроси 2022-йилда фаоллаштирилди. Ушбу йўналиш орқали Марказий Осиё давлатлари Каспий денгизи орқали Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Европa бозорларига юк ташиш имкониятига эга бўлишди. 2022-йилда ушбу йўлак бўйича юк та

Доказательный фрагмент

«Марказий Осиё давлатлари, айниқса Ўзбекистон, халқаро дипломатияда ҳамкорлик ва тинчликнинг асосий йўналишларида муҳим роль ўйнамоқда.»

Образец извлечения

Демо-превью

Марказий Осиё давлатлари, айниқса Ўзбекистон, халқаро дипломатияда ҳамкорлик ва тинчликнинг асосий йўналишларида муҳим роль ўйнамоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
иқтисодиёт, экология, Дипломатия, барқарорлик, транспорт, стратегия., ташкилот, геополитика, савдо, интеграция, тинчлик, ҳамкорлик, суверенитет, лойиҳа, таҳдид, инфратузилма, хавфсизлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники