Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ШАХСЛАРНИ КИСМАН РЕАБИЛИТАЦИЯ КИЛИШ АСОСЛАРИ ВА ОКИБАТЛАРИ
Аширбоев Ахроржон Тиркаш ўғли · Мажидов Ортиқ Тохир ўғли (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси)
Молодые ученые · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада шахсни ноқонуний жиноий таъқиб ва айбловдан, ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашдан ҳимоя қилишнинг муаммоли масалалари таҳлил этилган. Шунингдек, ноқонуний ёки асоссиз жиноий айблов натижа- сида етказилган зиённи қоплаш тартиби муҳокама этилган. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар асослантирилган. Калит сўзлар Ноқонуний ҳаракатлар, реабилитация, зиённи қоплаш, ҳуқуқларни тиклаш, жиноят процесси. Аннотация В статье проанализированы некоторые проблемные вопросы в области защиты личности от незаконного уголовного преследования и обвинения, ограничения их прав и свобод. Также рассматривается порядок возмещения вреда, причиненного незаконными или необоснованными уголовными обвинениями. Обосновываются предложения по совершенствованию законодательства. Ключевые слова Незаконные действия, реабилитация, возмещение вреда, восстановлениеправ, уголовный процесс. Реабилитация ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаровий жамият қуришнинг муҳим шартларидан ҳисобланади.Жиноят процессида шахсни реабилитация этиш деганда - жиноят содир этишда асоссиз гумон қилинган ёхуд айбланган шахснинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр қимматининг тикланиши тушунилади.Маълумки, жиноят процессида шахс тўла ёки қисман реабилитация этилиши мумкин. Шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ЖПК) 83- моддасида назарда тутилган асосларга кўра айбсиз деб топилиб, жиноий жавобгарликдан батамом озод қилинган ҳолларда у тўла реабилитация этилган ҳисобланади.ЖПКнинг 83-моддасига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи қуйидаги ҳолларда айбсиз деб топилади ва реабилитация этилиши лозим: 1) иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса; 2) унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса; 3) унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса1. 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69. 64 Шунингдек, ЖПКнинг 303-моддасига кўра, шахсни қисман реабилитация этиш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) шахснинг қамоқда ёки уй қамоғида сақлаб турилганига қараганда камроқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ёки озодликни чеклашга ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганлиги; 2) ҳукмдан айбловнинг қисман чиқариб ташланганлиги ва бунинг натижасида қонунга кўра қамоқда ёки уй қамоғида сақлаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш мумкин эмаслиги; 3) озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш муддатининг юқори суд томонидан ҳақиқатда ўталган муддатга қараганда камайтирилганлиги ёхуд бошқа енгилроқ жазо тури билан алмаштирилганлиги; 4) жиноий жазо тайинламай ҳукм чиқарилган ҳолларда ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғининг, тиббий муассасага жойлаштиришнинг асоссизлиги2. Шахс тўла реабилитация этилган ҳолларда, унда мулкий, маънавий зиённи тўлиқ қоплашни ва бошқа ҳуқуқларини тўлиқ тиклашни талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Қисман реабилитация этиш эса айбланувчига ёки маҳкумга етказилган мулкий зиённинг асоссиз қисми қопланишига ва маънавий зиён оқибатларининг асоссиз қисми бартараф қилинишига сабаб бўлади. Реабилитация этилган шахсга қуйидаги мулкий зиёнлар қопланиши лозим бўлади: 1) реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар; 2) пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса; 3) пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати; 4) суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва йўқотилган мол-мулк қиймати; 5) суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари; 6) юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар. Реабилитация этилган шахс вафот этган тақдирда юқорида кўрсатиб ўтилган мулкий зиёнларни (пенсия ва нафақалардан ташқари) ундириш ҳуқуқига унинг меросхўрлари, пенсия ва нафақаларни ундириш ҳуқуқига эса боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланиши лозим бўлган шахслар жумласига кирувчи оила аъзолари эга бўладилар. Юқорида кўрсатиб ўтилган мулкий зиёнлар (пенсия ва нафақалардан ташқари) молия органлари томонидан, пенсия ва нафақалар эса Ўзбекистон Республикаси Молия 2 Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175. 65 вазирлиг
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада шахсни ноқонуний жиноий таъқиб ва айбловдан, ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашдан ҳимоя қилишнинг муаммоли масалалари таҳлил этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада шахсни ноқонуний жиноий таъқиб ва айбловдан, ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашдан ҳимоя қилишнинг муаммоли масалалари таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ноқонуний ҳаракатлар, реабилитация, зиённи қоплаш, ҳуқуқларни тиклаш, хуқуқий, давлат, Шахс, жиноят процесси, қонун.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014