Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
ҲАРБИЙЛАРДА ЭНДЕМИК БЎҚОҚ ВА АУТОИММУН ТИРЕОИДИТНИ ЭРТА ТАШХИСЛАШ ҲАМДА ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИГА ҚАРАТИЛГАН ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ
ҚАРАТИЛГАН ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ · Ёрматова Мадина Нурмуродовна
Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Махсус текширувлар натижалари тиреотоксикознинг оғир турларида асосий модда алмашинувининг 60-70% гача ортиши, баъзи ҳолларда бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Қалқонсимон безнинг йодни сингдириши текширишнинг дастлабки соатларида нормага нисбатан кескин кўтарилади. Беморлар қонида Т3 ва Т4 ҳамда ТТГ миқдори ортади. Биокимёвий таҳлиллар жигар ва буйрак фаолиятини, углевод, ёғ, оқсил ва модда алмашинувининг бошқа турлари бузилганлигини кўрсатади. Қонда эритроцитлар чўкиш тезлиги (ЭОТ) нинг ортиши, лейкопения, лимфоцитоз, гемоглобин ва эритроцитлар миқдорининг пасайиши аниқланади. Калит сўзлар. Диффуз токсик буқоқ, ремиссия, аутоиммун тиреоидит, УТТ текшириш усули, остепороз, гипертония, атеросклероз. Йод танқислигига йўлиққан кишида, асосан, асабийлашиш, тушкун кайфият пайдо бўлиши, уйқу бузилиши, дармонсизлик, хотира сусайиши, бош оғриши ва айланиши ўринсиз ташвишга тушиш, кўз оғриши, қалтираш, титраш, суицид фикрлар пайдо бўлиши, уришқоқлик каби ҳолатлар кузатилади[2,3]. Юрак-қон томир тизимида юрак оғриши, қон босимининг ошиши, юракнинг тез- тез уриши, турли санчиқлар пайдо бўлади. Дори-дармон кор қилмайдиган оғир формадаги камқонликда қон шаклли элементлари нисбатининг бузилиши ҳам кузатилиши мумкин. Шунингдек, суяк ва мушакларда турли-туман оғриқлар, терида шиш пайдо бўлиши, нафас йўллари тез-тез шамоллаши, аёлларда ҳайз кўриш жараёнининг бузилиши, бепуштлик, соч тўкилиши, терида доғ пайдо бўлиши, мудом қуруқшаб юриши кузатилади[1,4]. Илмий адабиётларининг гувоҳлик беришича касб-кор нуқтаи назаридан диффуз токсик буқоқ билан кўпроқ ақлий меҳнат ходимлари касалланадилар. Қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли тиреотоксикоз билан 3-5 марта камроқ касалланади. Афтидан, бунда бирмунча тинч ва қулай бўлган атроф муҳитнинг (табиий омил¬лар, очиқ ҳавода ишлаш) аҳамияти катта бўлса керак. Тиреотоксикозга хос белгилар токсик буқоқнинг нафақат диффуз гиперплазияси бор турида, балки тугунли (ёки кўп тугунли), аралаш каби патологик турларида хам учрайди[3,5]. Тиреотоксикознинг ривожланиш даражаси ҳамиша ҳам қалқонсимон безнинг катталашув даражасига боғлиқ бўлавермайди: баъзан без ўлчамлари кичик бўлса ҳам тиреотоксикознинг ривожланиш даражаси юқори, ёки аксинча, без ўлчамлари катта бўлгани билан тиреотоксикоз деярли ривожланмаслиги мумкин. Демак, буқоқ касаллигида қалқонсимон без ҳажмининг катта-кичиклиги клиник белгиларининг оғир-енгиллигига ҳамиша ҳам мувофиқ келавермайди. Кези келганда шуни айтиш керакки, тиреотоксикознинг ривожланиш даражасининг юқорилиги, кўпинча спорадик 26 буқоқда яққолроқ намоён бўлади. Эндемик буқоқда эса, кўпинча қалқонсимон без ҳажмининг катталашган (ёки жуда катта) бўлганлигига қарамай, тиреотоксикоз даражаси пастлиги ёки умуман аниқланмаслиги мумкин. Шу сабабдан, агар спорадик буқоқда операция учун кўрсатма тиреотоксикознинг кучли даражада ривожланиши оқибатида қўйилса, бунинг акси, эндемик буқоқда операция учун кўрсатма кўпинча без ҳажмининг ўта катталашгани сабабли, яқин атрофида жойлашган аъзоларни (қизилўнгач, трахея ва б.) сиқилиши ёки суриб қўйилиши сабабли улар фаолиятининг бузилиши ёинки косметик нуқтаи назардан қўйилади[1,3]. Тиреотоксикознинг асосий симптомлари нерв ва юрак-қон томирлар системаси томонидан бўладиган ўзгаришлар ҳисобланади. Асаб ва нерв системаси томонидан бўладиган ўзгаришлар: асабийлашиш (ортиқча руҳий қўзғалувчанлик), безовталик, кайфиятнинг дамба-дам ўзгариб туриши, баджаҳллик ва йиғлоқилик каби белгиларда яққол намоён бўлади. Бунга қўшимча, симпатик нерв системаси активлигининг кескин ортиши: кўп терлаш, тананинг барча соҳалари, айниқса қўл бармоқлари тремори (қалтираши) (Мари симптоми) билан ўтади. Юз кўпинча қизариб кетади, бўйин ва кўкрак соҳаси тарқалувчан қизил доғлар билан қопланади. Тана ҳарорати ўзгармайди. Пай рефлекслари сақланган ҳолда ёки гиперкинез кузатилади. Бемор сочлари тўкилади, уларнинг рангги ўзгаради, тирноқлар мўртлашиб, синиши кузатилади. Безовталик, қўрқув, иродасизлик, жонсарак-лик паришонхотирлик ва кўзнинг чақчайиши қайд этилади[3,5]. Кўпчилик беморларда юрак-қон томирлар системаси томонидан бузи-лишлар: тахикардия (юрак уришининг тезлашиши), аритмия, юрак соҳасида оғриқ хуружи, нафас қисиши, организмда қон айланиши етишмовчилиги эрта муддатларда биринчи ўринга чиқади. 1-тоифадаги беморларда врачлар тиреотоксикознинг нерв-руҳий шакли ҳақида фикр юритсалар, 2-тоифадаги беморларни тиреотоксикознинг юрак-қон томирларида кўпроқ ўзгариши бор беморлар турига киритадилар. Тиреотоксикознинг эрта белгиларига сабабсиз умумий ҳолсизликни киритадилар. Тиреотоксик миопатиянинг бу белгилари метаболизм ёки модда алмашинувининг бузилишларига узвий боғлиқ бўлиб, беморлар кўпинча меъда-ичак системаси фаолиятидаги қуйидаги аниқ юзага чиққан белгиларни қайд этадилар: қоринда оғриқ хуружлари, қайт қилиш, ич кетишга мойиллик, ичнинг бузилиб туриши[2,5]. Эркакларда жинсий фаолият бирмунча сустлашади, аёлларда эса ҳайз кўриш даври (цикли) бузилади (ҳатто аменореягача), тухумдонлар, бачадон гипоплазияси, кўкрак безлари атрофияси юз бериши мумкин. Бу
Доказательный фрагмент
«Махсус текширувлар натижалари тиреотоксикознинг оғир турларида асосий модда алмашинувининг 60-70% гача ортиши, баъзи ҳолларда бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини кўрсатади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМахсус текширувлар натижалари тиреотоксикознинг оғир турларида асосий модда алмашинувининг 60-70% гача ортиши, баъзи ҳолларда бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Диффуз токсик буқоқ, ремиссия, аутоиммун тиреоидит, УТТ, остепороз, атеросклероз., гипертония, УТТ текшириш усули
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026