К содержанию
РецензированоRU2025

ҚАШҚАДАРЁЛИК ТАДБИРКОР АЁЛ

ЎзбекистонРеспубликаси ИИВ ҳузурудаги ЖазониИжроЭтишДепартаментиТўртинчи · ҚАШҚАДАРЁЛИКТАДБИРКОР АЁЛ

ИКРО журнал · 15 · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада Қашқадарёлик тадбиркор аёл Қарши шаҳри “Қаршимебель” масъулияти чекланган жамиятидиректори Камилова Саломат Шукуровнанинг меҳнат га фаолияти ҳақида кенг фикр юритилган шунингдек, 2015 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган. Меҳнат стажи 50 йил. Мазкур вазифада1995йилданбери ишламоқда. КАЛИТ СЎЗЛАР: мебелсозлик саноати, мукаммал, сифатли, бежирим, тадбиркор аёл, соҳаталабалари,“Йилнингэнгяхши илғор тадбиркораёли”. С. Камилова катта тажрибага эга мутахассис, юқори малакали ишбилармон тадбиркор сифатида мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Қашқадарё вилоятида мебелсозлик саноатига асос солди. Шундан буён у раҳбарлик қилаётган корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган мебель маҳсулотлари фақат вилоятда эмас, республикада ҳам ўз ўрнига эга. Мебель жиҳозларини ҳар жиҳатдан мукаммал, сифатли, бежирим қилиб тайёрлаш бу касб эгаларидан чуқур билим, маҳорат ва ўзига хос иқтидорни талаб этади. Саломат Камилова етук мутахассис сифатида бу борада самарали фаолият юритиб келмоқда. У дастлаб 1976 йилдан “Қаршииндустрия” бирлашмасида инженер – технолог, сўнгра “Наманганмебель” фабрикасида ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, кейинчалик “Қаршииндустрия” бирлашмасига қарашли ёғочга ишлов бериш заводида (ДОЗ) бош инженер-технолог вазифаларида фаолият юритган кезларида катта тажриба орттирди. “Қаршимебель” МЧЖ корхона сифатида Қашқадарё вилоятида мебелсозлик саноатига асос солинган дастлабки ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, у ерда ишлаб чиқарилаётган юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари ташкилот ва офисларни, соғлиқни сақлаш тизими, мавжуд ўқув масканларини, мактабгача таълим муассасаларини, аҳоли учун сифатли ва замонавий ошхона, меҳмонхона, ётоқхона мебелларибилан таъминлаб келмоқда. Саломат Камилова иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини яхши тушунади. Изланувчан раҳбар сифатида 2003 йилдан бошлаб корхонага Хитой Халқ Республикасидан замонавий технологиялар олиб келди. Мавжуд технологиялар тубдан модернизация қилиниб, корхона қайта жиҳозланди. Натижада корхонада янги иш ўринлари яратилди. Ишлаб чиқариш суръати ошди,маҳсулот сифат даражаси яхшиланди, ишчи- хизматчиларнингмоддий манфаатдорлигитаъминланди.Тайёрлов цехи,мебель ишлаб чиқариш ва йиғув цехи, пардозлаш цехи, пайвандлаш ва тикувчилик цехлари ишга туширилди. Дастлаб 9 нафар ишчи фаолият бошлаган фабрикада бугунги кунга келиб 46 нафаргача ишчи хизматчи ва мутахассислар ишлаб келмоқда. Ҳозирги кунда “Қаршимебель” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури 345 тага етди. С. Камилова ўтган вақт мобайнида “Қаршимебель” масъулияти чекланган жамиятини чинакам “Мебелсозлик мактаби”га айлантира олди. Корхонада тайёрланган маҳсулотлар сифати, халқаро талаб ва меъёрларга мослиги синовдан ўтказилиб, 2011 йилдакорхонажамоаси ISO-9001 Халқаро сифат сертификатиниқўлгакиритди. С.Камилова меҳнат фаолияти давомида 100 нафардан зиёд шогирдлар тайёрлаб, амалий ва назарий кўникмаларини шакллантириб уста - дастгоҳчилар етиштирди. www.wordlyknowledge.uz ILMIYMETODIK JURNAL JOURNAL OFIQRO –ЖУРНАЛ ИҚРО –IQRO JURNALI –volume 15,issue02,2025 ISSN:2181-4341, IMPACT FACTOR( RESEARCH BIB )–7,245,SJIF–5,431 Унинг шогирдлари (Д.Қўлдошева, Н. Хаитов, Х.Хамроев, У.Тулаев, Д.Қаҳҳоров, Н.Тоғаев ва бошқалар) ушбу даргоҳда нафақат ҳунар, балки тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш сир-асрорларини чуқур ўрганишди.Ҳозирда мустақил равишда фаолият юритиб, аҳолини иш билан таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. С. Камилова ёшлар ўртасида “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ўқувлар ташкил этиб, мебель саноатига оид янгиликлар, инновацион технологиялар, замонавий бутловчи буюмлар ва янги атамаларни қўллаш бўйича машғулотлар ўтказиб келади. Вилоятдаги олий ўқув юртлари ва коллежларнинг соҳа талабалари амалиётларини корхонада ўташлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Шунингдек, 2018 йилда 7 нафар коллеж битирувчиси ва 2 нафар вояга етган меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини иш билан таъминлади. Шунинг билан бирга Қарши Давлат университети ҳамда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг 5 нафар талабасини контракт тўлов шартнома пулларини тўлаб бермоқда. Корхонада яхши анъана бор. Тўйлари бўлаётган ёш оилаларнинг уйлари мебель тўпламлари биланжиҳозлаб берилади. Сўнгги уч йилда корхона томонидан 23 миллиард 67 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва Давлат бюджетига 1 миллиард 460 миллион сўм ККС тўлаб берилган. 2022 йилда 13 миллиард 200 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, етказиб берилган. 2023 йилда 4 миллиард 200 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, етказиб берилган. 2024 йилда 5 миллиард 667 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, етказиб берилган. Ишбилармон раҳбар сифатида асосан янги иш ўринлари яратишга, маҳсулотларнинг сифат даражасини оширишга, ишчи – ходимларнинг касбий малакасини юксалтиришга ҳамда уларнинг меҳнат муҳофазасига алоҳида эътибор қаратади. У доимий равишда янгиликка интилади. Айни кунларда Қарши шаҳрининг “Қарлиқбоғот” МФЙ ҳудудида замонавий 3 қаватли “Мебеллар уйи” мажмуаси тугатилиб “Ишонч” савдолар тармоги МЧЖ билан хамкорликда ишга тушурилди, провордида 115 нафар “Аёллар”

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Қашқадарёлик тадбиркор аёл Қарши шаҳри “Қаршимебель” масъулияти чекланган жамиятидиректори Камилова Саломат Шукуровнанинг меҳнат га фаолияти ҳақида кенг фикр юритилган шунингдек, 2015 йилда “Шуҳрат” меда…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Қашқадарёлик тадбиркор аёл Қарши шаҳри “Қаршимебель” масъулияти чекланган жамиятидиректори Камилова Саломат Шукуровнанинг меҳнат га фаолияти ҳақида кенг фикр юритилган шунингдек, 2015 йилда “Шуҳрат” меда… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
мебелсозлик саноати, мукаммал, сифатли, бежирим, тадбиркор аёл, соҳа талабалари, “Йилнинг энг яхши илғор тадбиркор аёли”.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники