К содержанию
РецензированоRU2025

МАШИНАСОЗЛИК КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ОМИЛЛАРИ

КаримовБахромали Тожиматович · МАШИНАСОЗЛИККОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШДАГИ (ТошДТУ “ЕУТТ” кафедраси в.в.б.доцентип.ф.ф.д.,(PhD)) · МУАММОЛАР ВАУЛАРНИНГОМИЛЛАРИ (ТошДТУ “ЕУТТ” кафедраси в.в.б.доцентип.ф.ф.д.,(PhD))

ИКРО журнал · 15 · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада машинасозлик йўналишларида малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда етакчи рол ўйнайдиган “Машина деталлари” фани бўйича таълим жараёнини ташкил этишда ички интеграцияни таъминлаш долзарб масала эканлигибаён этилган. Ички интеграциянинг таъминланмаганлиги, талабалар машинасозлик конструкцияларини лойиҳалашда дуч келаётган муаммоларга сабаб бўлаётган омиллардан бири эканлиги кўрсатилган вабу муаммоларларни бартараф этишйўллари таклиф этилган. Калит сўзлар: машинасозлик, рақобатбардош, конструктор, таълим, интеграция, мустакамлик,ишлаш лаёқати. ПРОБЛЕМЫПРОЕКТИРОВАНИЯМАШИНОСТРОИТЕЛЬНЫХКОНСТРУКЦИЙ И ИХФАКТОРЫ Аннотация: В данной статье излагается актуальность вопроса обеспечения внутренней интеграции при организации учебного процесса по предмету “Детали машин”, который играет ведущую роль в подготовке квалифицированных, конкурентоспособных специалистовв области машиностроения. Было показано, что необеспеченность внутренней интеграции является однимиз факторов, способствующих возникновению проблем, с которыми сталкиваются студенты при проектировании машиностроительных конструкций, и были предложены пути преодоленияэтихпроблем. Ключевые слова: машиностроение, конкурентоспособность, конструктор, образование, интеграция,прочность,работоспособность. PROBLEMSOF ENGINEERING STRUCTURES DESIGNAND THEIRFACTORS Annotation: This article outlines the relevance of the issue of ensuring internal integration inthe organization of the educational process in the subject “Machine parts”, which plays a leading role inthe training ofqualified, competitivespecialists in thefield ofmechanical engineering. It has been shown that the insecurity of internal integration is one of the factors contributing to the problems that students face when designing machine-building structures, and ways to overcome theseproblems have been proposed. Keywords: mechanical engineering, competitiveness, designer, education, integration, strength, efficiency. 1.Кириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрда ПФ-5847-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”нинг Олий таълим тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд www.wordlyknowledge.uz ILMIYMETODIK JURNAL JOURNAL OFIQRO –ЖУРНАЛ ИҚРО –IQRO JURNALI –volume 15,issue02,2025 ISSN:2181-4341, IMPACT FACTOR( RESEARCH BIB )–7,245,SJIF–5,431 муаммолар номли иккинчи бобида “Амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмун жиҳатидан битирувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилмаган”лигиалоҳидатаъкидланган [1]. Амалдаги автомобилсозлик ва тракторсозлик йўналишлари учун ДТСда бакалавр академик даражасида таълим олаётган талабалар машинасозлик конструкцияларини лойиҳа ва текширув ҳисобларини бажариш ва уларнинг ишлаш лаёқати таъминланишини, мукаммал билишлари кўздатутилган [2]. Бу борада ўтказилган тадқиқотлар натижасида талабалар машинасозлик конструкцияларини лойиҳалаш жараёнида муаммоларга дуч келишлари аниқланган ва уларни бартараф этиш йўлларини қидириш асносида адабиётлар таҳлили ҳам ўтказилган. Ўтказилган таҳлиллар натижасида ўқув жараёнида талабалар фойдаланаётган “Машина деталлари” фанининг назарий ва амалий ўқув адабиётлари ўртасида интеграция таъминланмаганлигианиқланган. Ҳозирги вақтга келиб, жаҳондаги мамлакатларнинг 70 фоизи таълим тизимида интегратив характердаги ўқув дастурлари ва дарсликлардан фойдаланмоқда. Ҳар бир мамлакат айнан шу давлатнинг таълим тизимига қўйилган буюртманинг талабидан келиб чиқиб, интеграциянинг турли даражаларини ишлаб чиққан ва таълим тизимига жорий этган. Масалан, Буюк Британия таълим тизимида, асосан, интегратив фанлар жорий қилинган бўлса, Корея ва Швейцарияда интеграциялашган фанлар ёки алоҳида ўқув предметлари, Австралияда интеграциялаштирилган фанлар, Япония, Ирландия, Гонг-Конг ва Германияда ҳам алоҳида фанлар, Венгрияда маданият йўналишидаги ўқув предметлари, инсон ва табиат интегратив фанлари, Нидерландияда алоҳида ўқув предметлари, Ирландияда фан ва техника каби блокларда барча ўқув фанлари интеграциялаштирилган ҳолдаўқитилади. Демак, юқоридаги фикр-мулоҳазалар негизида машинасозлик соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўша оладиган рақобатбардош мухандис кадрлар тайёрлаш сифатини оширишда интеграцияни таъминлаш масаласи ҳар доимгидек ечимини кутаётган долзарб муаммо сифатидақаралмоғи лозим. 2.Методология Шиддат билан ривожланаётган машинасозлик соҳаси бугунги кун мутахассисларидан ҳар томонлама мукаммалликни талаб этиши, табиий. Талаб этилаётган мукаммалликка эришиш учун олий таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларини такомиллаштириш, самарадорликни янада ошириш зарур. Бу эса ўз навбатида инновацион ёндашган ҳолда таълим мазмунига интеграцион тавсиф бериш, юқори самара берувчи янгипедагогик технологияларниўқув жараёнигажорий этишнитақозоэтади. Машинасозлик йўналишининг бакалавр академик даражасида малакали мутахассислар тайёрлашда муҳим рол ўйнайдиган “Техник механика”, “Амалий механика”, “Машина деталлари” каби фанларини ўрганиш мобайнида

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада машинасозлик йўналишларида малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда етакчи рол ўйнайдиган “Машина деталлари” фани бўйича таълим жараёнини ташкил этишда ички интеграцияни таъминлаш долзарб масала…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада машинасозлик йўналишларида малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда етакчи рол ўйнайдиган “Машина деталлари” фани бўйича таълим жараёнини ташкил этишда ички интеграцияни таъминлаш долзарб масала… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
mechanical engineering, competitiveness, designer, education, integration, strength, конструктор, рақобатбардош, машинасозлик, таълим, интеграция, мустакамлик, ишлаш лаёқати.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти