К содержанию
РецензированоRU2025

ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШ: САБАБЛАРИ, СУД-TИББИЙ ДИАГНОСТИКАСИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ

Норов Алишер Турсунмуротович · Лочинов Фарход Назарович

Журнал инноваций нового века · 12 · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада ис газидан заҳарланишнинг клиник, морфологик белгилари ва лаборатор текширув усуллари тўғрисида адабиётлар таҳлили маълумотлари ҳамда ушбу заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар берилган. Калит сўзлар: ис газидан заҳарланиш, суд-тиббий экспертиза, профилактика чоралари. Кимёвий омиллар таъсири натижасида соғлиқнинг бузилиши ва ўлим ҳолатлари мурда ҳамда тирик шахслар суд-тиббий экспертизаси амалиётида нисбатан кенг учрайди. Зўраки ўлим структурасида заҳарланишлар механик жароҳатлар ва механик асфиксиядан кейинги учинчи ўринни эгаллайди. Вужудга келиш тафсилотлари бўйича заҳарланишлар қотиллик, ўз-ўзини ўлдириш ва бахтсиз ҳодисалар кўринишида бўлиши мумкин. Айни пайтда суд- тиббий экспертиза маълумотлари бўйича аксарият ҳолатларни бахтсиз ҳодисалар ташкил этади. Кўпчилик заҳарлар асосий таъсир билан бир қаторда, маълум бир даражада қонга ҳам таъсир кўрсатади. Қоннинг таркиби ва хусусиятларига нисбатан таъсири бирламчи, асосий бўлган моддалар гемотроп заҳарлар деб номланади. Улар гемопоэзга таъсир этувчи (бензол, қўрғошин бирикмалари, цитостатиклар); гемагглютинация чақирувчи (рицин, фазин); қоннинг ивишига таъсир этувчи (илон заҳарлари, дикумарин); гемолиз чақирувчи (арсин, аманитогемолизин) ва гемоглобинни ўзгартирувчи (гемоглобинотроп) моддаларга бўлинади. Суд–тиббий экспертиза амалиётида кўпроқ гемоглобинотроп моддалар билан заҳарланиш учрайди. Гемоглобинотроп https://scientific-jl.com/new 33 11 33 Volume–78_Issue-2_June-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS заҳарлар амалиётда асосан ис гази ва метгемоглобин ҳосил қилувчи моддалар билан намоён бўлади. Статистик маълумотларга кўра, дунёда ис гази туфайли содир бўладиган ўлим ҳолатлари алкоголдан заҳарланиш сабабли кузатиладиган ўлимлардан кейин иккинчи ўринда туради. Энг ёмони, бу кўрсаткичлар йил сайин ортиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам куз-қиш мавсумида аҳолининг ўз хонадонларидаги иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиши, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида турли кўнгилсиз ҳолатлар юзага келади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигини хабарига кўра, мамлакатимизда 2022 йилда ис гази билан заҳарланиш оқибатида 120 нафар, 2023 йилда 46 нафар, 2024 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра 32 нафар ва жорий йилнинг 25 январь ойи ҳолатига кўра 28 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Ис гази - углерод оксиди (СО) рангсиз, ҳидсиз, 191оС да қайнайдиган, ҳаводан енгил, кўп учрайдиган заҳарли бирикма. Заҳарланиш одатда табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида, ёнғин ҳолатларида, носоз иситиш печкаларидан фойдаланишда, яхши вентилляция қилинмайдиган биноларда ички ёнув двигателларининг ишлашида содир бўлади. Тутун таркибида 3 фоиз, ишланган газда 13 фоиз, портловчи газлар таркибида 50-60 фоизгача ис гази бўлади. Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ кислородга нисбатан 300 маротаба тез ва кўпроқ гемоглабинга бирикиш хусусиятига эга, шунинг учун жуда маҳкам бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглабиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти жуда пасайиб, гипоксияга, оғир заҳарланганда аноксияга олиб келиши мумкин. Шунингдек, ис гази таркибидаги темир моддаси нафас олиш ферментини парчалайди. Бу ўз ўрнида, тўқималарнинг нафас олиш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Ис гази билан заҳарланган организмда углерод ва оқсил алмашинуви бузилади, натижада, ацидоз аломатлари юзага келади. Бош мияда босимнинг ошиши кузатилади. Организмга кислород етишмаслиги оқибатида марказий асаб тизими фаолияти бузилади. Ис гази организмда метаболизмга учрамайди ва ўпкалар орқали чиқарилади. Заҳарланганлар тоза ҳаво шароитига олиб чиқилганда, ис гази бир неча соат ичида организмдан тўлиқ чиқарилади. Ис газидан заҳарланнишнинг клиник белгилари: ис гази билан заҳарланиш белгилари аста-секин ривожланади. Даставвал бош оғриғи, қулоқда шовқин, кўнгил айниши, қусиш, юзнинг қизариши кузатилади. Пульс тезлашади, қон босими пасаяди, нафас олиш бузилади. Мушакларнинг ҳолсизлиги, оёқларда ҳаракат қийинлашиши кузатилади. Кейинчалик (2-3 соатдан кейин) ҳуш https://scientific-jl.com/new 33 11 44 Volume–78_Issue-2_June-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS йўқолиб, талвасалар билан кечадиган кома ҳолати ривожланади. Ис гази билан ўткир заҳарланишнинг оғир, жиддий асоратларидан бири бош миянинг токсик шишиши бўлиб, марказий келиб чиқишга эга бўлган гипертермия ушбу асоратнинг илк белгиси ҳисобланади. Атроф-муҳитда ис газининг концентрацияси жуда катта (1%дан ортиқ) бўлганда заҳарланишнинг яшинсимон шакли ривожланади. Бунда тезда ҳуш йўқолиб, айрим мушакларда якка талвасалар кузатилади ва ўлим бир неча сония давомида нафас олиш тўхташидан содир бўлади. Ушбу ҳолатларда карбоксигемоглобин фақат юракнинг чап қоринчаси ва аортанинг бошланғич бўлимларидан олинган қондагина аниқланиши мумкин. Интоксикациянинг дастлабки белгилари карбоксигемоглобиннинг қондаги қонцентрацияси 25-30 фоиздан ошганда аниқланади. Карбоксигемоглобиннинг концентрацияси 60 фоиздан ошганда нафас олиш марказининг фалажланиш

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада ис газидан заҳарланишнинг клиник, морфологик белгилари ва лаборатор текширув усуллари тўғрисида адабиётлар таҳлили маълумотлари ҳамда ушбу заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада ис газидан заҳарланишнинг клиник, морфологик белгилари ва лаборатор текширув усуллари тўғрисида адабиётлар таҳлили маълумотлари ҳамда ушбу заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ис газидан заҳарланиш, суд-тиббий экспертиза, профилактика чоралари., Калит сўзлар: ис газидан заҳарланиш
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники