К содержанию
РецензированоRU2026

ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАР ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ЖИНОИЙ ҲУҚУҚИЙ АҲАМИЯТИ

Агоев Шукрулло Сафарбоевич · Илесбаев Руслан Даниярович (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси)

Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 03 · 2026

Аннотация

Мазкур мақола ҳозирги кунда жинсий эркинликка дахл қилувчи жиночт тури ҳисобланган номусга тегишнинг психологик ва шахслараро муросабатлардаги тутган ўрни ва тергов органлар томонидан ушбу жиноятни тергов қилишда учрайдиган турли хилдаги вазиятларда терговчи шахси ўлароқ вазиятни тўғри муқобил ечим еча олишида намоён булиб, ушбу ҳолатлар ҳақида қисқача малумот беришдан иборатдир. Калит сўзлар Жиноят, номусга тегиш, химоя, номусга тегишнинг психологик хусусиятлари, тергов вазияти, психологик тавсиф, жиноятнинг жиноий-ҳуқуқий томони, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, шахсларнинг темпераментларининг ўзига хос хусусиятлари. Номусга тегиш жиноятида жабрланувчи, кўп ҳолатларда, тўғридан-тўғри тажовузга учраган шахс бўлиб, бу ҳолат уларнинг психологик ҳолатига кучли таъсир кўрсатади. Шунинг оқибатида эса шахснинг психологик ҳолатида бир қанча салбий ҳолатлар намоён бўла бошлайди. Жиноят натижасида жабрланувчи шахс ўзининг ахлоқий ва эмоционал дунёсини тиклаш учун жисмоний ва руҳий реабилитацияга муҳтож бўлади. Номусга тегиш жиноятлари содир этилгач, шахсга бир қанча турли даражадаги тан жароҳатлари еткизилади ва психологик ҳолатида ҳам жуда катта руҳий шикастланиш содир бўлади1. Шу билан бирга, терговчи ва суриштирувчилар ва прокурорлар учун ҳам бу ҳолатлар психологик муаммо яратади, чунки тергов жараёнида жабрланувчининг эмоционал ҳолатини тушуниш ва унга мўлжалланган муомала амалга ошириш талаб этилади. Номусга тегиш жиноятидан жабрланган шахсларда кўпинча қизғин эмоционал реакциялар, ички стресс, дипрессия ва травма белгиларини кўриш мумкин. Уларнинг психологик ҳолати жуда мураккаб бўлиб, кўп ҳолларда депрессия, қўрқув ва ўз-ўзини изоляция қилишга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга жамиятга нисбатан ишончсизлик, ҳуқуқни муҳофа қиливчи органларга нисбатан нафрат туйғулари шаклланиши мумкин. Шунингдек, жабрланувчи ўзининг тажовузга учраганини жамиятдаги, оиладаги, ҳар томонлама маҳрамийлигини йўқотиш каби душманликларни ҳис қилиши мумкин. Бундай ҳолатлар содир этилиши натижасида жиноят натижасида жабрланган шахсларда турли хилдаги ўз жонига қасд қилиш 1 Суюнов Ш., Азаматов А. Суриштирув институтининг ривожланиш истиқболлари //Академические исследования в современной науке. – 2023. – Т. 2. – №. 13. – С. 9-14. 71 ` ҳоллари учраши мумкин. Мазкур жиноятни содир этган шахснинг ҳам криминал ҳулқ- атворни ҳам тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлади2. Номусга тегиш жиноятини содир этган шахс ҳам психологик жиҳатдан ўзгача ҳолатда бўлади. Унинг ҳаракатларига ёки ахлоқий норозиликлари, шубҳали даражадаги шахсий қобилиятлари ёки психологияси сабаб бўлиши мумкин. Жиноятчи тергов жараёнида ўзини ақлан мақташи ёки айбдорлигини рад этиши мумкин, бу эса терговни қийинлаштиради. Шунингдек жиноятларни тергов қилиш давомида ушбу жиноятларни содир этган жинеоятчи шахсларга нисбатан судга оид психиатрия экспертизасини тайинлаш зарурати пайдо бўлади. Ушбу нуқтаий назардан жиноятчи шахсда қандй турдаги ўзгаришлар мавжуд эканлигини ақиқлашимиз мумкин3. Тергувчилар ва прокурорлар учун номусга тегиш жиноятига оид терговни олиб бориш жараёнида психологиянинг аҳамияти катта. Улар жабрланувчининг ички эҳтиёжларини тушунишлари, унинг ҳолатини эмпатия билан қабул қилишлари керак. Шундан келиб чиққан ҳолда, терговчиларнинг ўзларида ҳам психологик салоҳият ва стрессга каршилик қуввати бўлиши лозим4. Жабрланувчининг ички ёндашуви: Жабрланувчининг эмоционал қийинчиликлари ва уларни тергов жараёнида намоён этишлари терговни мураккаблаштиради. Жабрланувчи терговда ўзининг қийинчиликлари ва ёрдамга муҳтожлигини очиқ айтмаслиги мумкин. Жиноятчининг психологик муаммолари: Жиноятчи ўз айбдорлигини тан олишни рад этса ёки жиноятни ақлан тўғрилашга ҳаракат қилса, тергов жараёни янада узайиши ва қийинлашиши мумкин5. Тергувчиларнинг стрессга қарши савияси: Тергувчилар ва прокурорлар тергов жараёнида эмоционал шиддат ва стрессга дуч келиши мумкин, бу уларнинг касбий иш олиб боришларига салбий таъсир кўрсатади6. Жабрланувчига психологик ёрдам кўрсатиш: Номусга тегиш тергови жараёнида жабрланувчига психологик ёрдам кўрсатиш муҳимдир. Жабрланувчига ўз ҳолатини тушуниш, травмани қайта тиклашда ёрдам берувчи мутахассислар жалб этилиши керак. Бу, жиноят ишининг натижасини аниқлаштириш ва жабрланувчининг реабилитацияси учун зарур. 2 Муродов Б., Хомидов В. Процессуальные основания производства обыска и следственного действия //Общество и инновации. – 2023. – Т. 4. – №. 2/S. – С. 402-411. 3 Муродов Б., Ботаев М. Анализ основ реабилитации невиновных лиц в уголовном процессе //Общество и инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1. – С. 166-176. 4 Усманалиев Н. “Oқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50. 5 Аширбоев А. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро тажриба ва ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42. 6 Хушвактова Н.А. Th

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақола ҳозирги кунда жинсий эркинликка дахл қилувчи жиночт тури ҳисобланган номусга тегишнинг психологик ва шахслараро муросабатлардаги тутган ўрни ва тергов органлар томонидан ушбу жиноятни тергов қилишда учра…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақола ҳозирги кунда жинсий эркинликка дахл қилувчи жиночт тури ҳисобланган номусга тегишнинг психологик ва шахслараро муросабатлардаги тутган ўрни ва тергов органлар томонидан ушбу жиноятни тергов қилишда учра… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Жиноят, номусга тегиш, химоя, номусга тегишнинг психологик хусусиятлари, психо-эмоциянал ҳолат, жиноятнинг ҳуқуқий аҳамияти, рухий касаллар., тажовузкор жиноятчилар, психология, педофиллар, тергов ҳаракатлари, психологик ҳолатлар
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[2]ТехникаENРецензированоОткрытый доступ
RESEARCH RESULTS CLEANING GRAIN HARVEST COMBINE HARVESTER

ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021

5