Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
МЕХНАТНИ РАГБАТЛАНТИРИШНИНГ, МОТИВАЦИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ ОМИЛЛАРИ
ЁНДАШУВ ОМИЛЛАРИ · Туляганова Лазиза Сабирджановна
Наука и технология в современном мире · 2026
Аннотация
Ушбу ишда ходимларни мотивация қилишнинг замонавий ёндашувлари ҳамда замонавий назариялар нуқтаи назаридан кўриб чиқилади, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: ходимларни рағбатлантиришдаги адолат назарияси, олдинга қўйилган жамийки мақсадларни белгилаш назарияси, ҳар томонлама мустаҳкамлаш назарияси ва натижаларни кутишлар назарияси. Калит сузлар: ходим, мотивация, ишдан коникиш, максад, карор. омиллар, рагбатлантириш. Кириш. Ўз ишидан қониқмаган ходимлар ўз вазифаларини бажаришга сускашликларга йўл қўйишади ва ишлаш жараёнларида муваффақиятга эришиш учун қийин вазифалар бўлиб қолади. Ҳар бир ходим корхона учун ноёбдир, ходимларнинг мотивацион эҳтиёжлари ҳар хил бўлиши мумкин. Ташкилотлардаги ҳодимлар иш фаолиятини ҳар томонлама тўлақонли баҳолаш кўрсаткичларини самарали амалга ошириш орқали барча ташкилотлар янада самарали, мотивацияланган ва юқори даражада ишлайдиган ходимларни ҳар томонлама шакллантириши мумкин бўлади. Бу эса умумий иш фаолияти ва бизнес натижаларини яхшилашга янги ишчан руҳ киришига олиб келади. Ташкилотлардаги ҳодимлар иш фаолиятини бахолаш омиллари: 1. Мақсадга йуналтирилган бошқарув. 2. Менежер томонидан субектив баҳолаш. 3. Маҳсулот нуқсонлари. 4. Хатолар сони. 5. Екун Тавсиячи баллари. 7. 360 даража бўйича фикр-мулоҳаза. 8. 180 даража бўйича фикр-мулоҳаза. 9. Иш миқдори кўрсаткичлари. 10. Сотувлар сони. 11. Ишлаб чиқарилган бирликлар сони. 12. Қабул қилиш вақти" ёки "Ишлаш вақти. 13. Вазифа бажариш даражаси. 14. Иш самарадорлиги. 15. Инсон капиталининг инвестиция қайтими. 16. Ҳар бир ходим учун ортиқча иш вақти. Ходимлар учун шахсий мукофотлар ва рағбатлантириш тизимлари яратилганда, улар ўз мақсадларига етишиш учун янада юқори натижаларга эришишга интилишади. Бу, ўз навбатида, ташкилотнинг умумий самарадорлигини оширади. 34 ` Бозор иқтисодиёти шароитида ходимларнинг иш фаолиятини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тизими ташкилотларнинг муваффақиятли ишлашининг асосий омилларидан биридир. Бугунги кунда тез ўзгарувчан иш бозорида компаниялар самарали ва инноватсион усулларни жорийэтиб, ходимлар меҳнатини баҳолаш ва рағбатлантиришда янги ёндашувларни қўллашга мажбур. Қуйида ходимларни баҳолаш ва рағбатлантиришнинг янги шакиллари ва усулларини таклиф этаман.
Доказательный фрагмент
«Ушбу ишда ходимларни мотивация қилишнинг замонавий ёндашувлари ҳамда замонавий назариялар нуқтаи назаридан кўриб чиқилади, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: ходимларни рағбатлантиришдаги адолат назарияси, олдинга қўй…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу ишда ходимларни мотивация қилишнинг замонавий ёндашувлари ҳамда замонавий назариялар нуқтаи назаридан кўриб чиқилади, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: ходимларни рағбатлантиришдаги адолат назарияси, олдинга қўй… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- максад, ишдан коникиш, рагбатлантириш., карор. омиллар, мотивация, ходим
Смежные источники
ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021