Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
ТУҒМА ЛАБ-ТАНГЛАЙ ДЕФЕКТЛАРИНИНГ ТУРЛИ ДАРАЖАЛАРИДА ХЕЙЛО- ВА УРАНОПЛАСТИКА НАТИЖАЛАРИНИНГ ЮЗ СКЕЛЕТИНИНГ ЎСИШИГА УЗОҚ МУДДАТЛИ ТАЪСИРИ
Шаропов Санжар Ғайратович
Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Туғма лаб-танглай кемтигининг турли даражалари мавжуд бўлиб, улар клиник тасниф бўйича бир томонлама ва икки томонлама, тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ярилишларга бўлинади. Дефектнинг кенглиги, чуқурлиги ва анатомик локализацияси жаррохлик стратегиясини белгилашда ҳал қилувчи омиллардир. Калит сўзлар: туғма лаб-танглай кемтиги хейлопластика, уранопластика, морфогенез, максиллофациал ўсиш, жаррохлик муолажа Долзарблиги: Туғма лаб-танглай кемтиги инсон туғма аномалиялари орасида энг кенг тарқалган ва мураккаб патологиялардан бири ҳисобланади. Дунё бўйича статистик маълумотларга кўра, ҳар 500-700 чақалоқдан биттасида ушбу аномалия учрайди, бу эса йилига тахминан 200,000 га яқин янги ҳолатни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасида ТЛК билан туғилиш кўрсаткичи ҳар 1000 чақалоқдан 0,8-1,2 таси ни ташкил қилади. Ушбу аномалия нафақат эстетик муаммоларни келтириб чиқаради, балки овқатланиш, нутқ ривожланиши, эшитиш ва психосоциал мослашув жараёнларига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Замонавий реконструктив жаррохликнинг асосий мақсади - нафақат анатомик дефектни тиклаш, балки юз скелетининг нормал ўсиши ва ривожланишини таъминлаш, функционал ва эстетик натижаларни оптималлаштиришдир. Туғма лаб-танглай кемтиги турли даражалари мавжуд бўлиб, улар клиник тасниф бўйича бир томонлама ва икки томонлама, тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ярилишларга бўлинади. Дефектнинг кенглиги, чуқурлиги ва анатомик локализацияси жаррохлик стратегиясини белгилашда ҳал қилувчи омиллардир. Хейлопластика ва уранопластика усуллари XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб кескин ривожланди. Ҳозирги кунда лаб дефектларини тиклаш учун турли техникалар қўлланилади: классик Millard rotation-advancement усули, Fisher anatomical subunit усули, Noordhoff усули ва замонавий функционал хейлопластика усуллари. Танглай дефектларини тиклашда эса von Langenbeck, Bardach двухэтапли, Furlow Z-пластика ва замонавий функционал уранопластика усуллари кенг қўлланилмоқда. Бироқ, жаррохлик аралашувнинг ўзи юз скелетининг кейинги ўсиши ва ривожланишига мураккаб таъсир кўрсатади. Бу таъсир бир неча омилларга боғлиқ: операция техникаси, дефектнинг дастлабки даражаси, жаррохлик аралашув муддати, тўқималарнинг травматизация даражаси ва парчаланиш жараёни. Айниқса, максилланинг ўсиш потенциали операция натижасида сезиларли даражада таъсирга учраши мумкин [16]. Туғма юқори лаб ва танглай кемтиги бўлган беморлар сони мунтазам ўсиб бормоқда, шунинг учун болалик ногиронларининг бу оғир контингентини тиббий ва ижтимоий реабилитация қилиш энг долзарб тиббий ва ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади. Туғма ривожланиш нуқсонлари бўлган болалар барча янги туғилган 69 чақалоқларнинг 1 дан 12% гача ташкил қилади. Республикамизда, Р.А. Амануллаевнинг маълумотларига кўра, ўртача 745 та тирик туғилган чақалоққа лаб ва танглай кемтиги билан 1 бола туғилади. Туғма юқори лаб ва танглай кемтиги бўлган беморларнинг 46- 100% да яққол ифодаланган жағ деформациялари, тишларнинг аномал жойлашуви ва тишлов бузилишлари мавжуд (Абдурахмонов А.З. ва ҳаммуаллифлар, 2019). ЮЛТТК бўлган болаларда юз ўрта зонаси деформациясини жарроҳлик йўли билан даволашни ўрганиш соҳасидаги тадқиқотлар бутун дунёдаги юз-жағ жарроҳларининг эътиборини тортмоқда, бу эса ушбу патология билан туғилган болалар частотасининг ошиши, шунингдек жарроҳлик операцияларидан кейинги рецидивлар билан боғлиқ. Кўплаб муаллифлар томонидан ЮЛТТК ни оператив даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилган (Hearst S., 2007; Berger D., 2011; Bilboul, Pope S., 2006; Liu C., 2015; Russell K., Bell A., 2016; Cheung, 2007 ва бошқалар). Рецидивларнинг олдини олишни оптималлаштириш йўллари ўрганилган (Endriga Kapp-Simon, 2019; Pisula ва ҳаммуаллифлар, 2014; Turner ва ҳаммуаллифлар, 2018). Операциядан кейинги натижани прогнозлаш ва жарроҳлик даволашга тайёргарлик таклиф этилган (Kramer ва ҳаммуаллифлар, 2019; Murray ва ҳаммуаллифлар, 2010; Peter C., 2014; Snyder, Bil B., Pope, 2015). Юқори ва пастки жағларнинг остеотомияланган қисмларини силжитиш натижасида юз юмшоқ тўқималарининг ўзгариши ўрганилган (Foo, Sampson, Roberts, Jamieson, David, 2012; Hunt ва ҳаммуаллифлар, 2016; Mani, Carlsson, Marcusson, 2010; Pinquart, Shen, 2010; Ramstad ва ҳаммуаллифлар, 2015). Муаллифларнинг маълумотларига кўра, лаб ва танглайдаги асосий операциялардан кейинги асоратлар частотаси 35-89% беморларда юз ўрта соҳаси скелети деформациялари пайдо бўлади (Hoffman G.R., Brennan P.A., 2014; Rachmiel A., Aizenbud D., PeledM., 2016; Шокиров Ш.Т. 2011), бу, шубҳасиз, кўплаб ҳал қилинмаган масалалар ва бу муаммонинг долзарблигини кўрсатади. Ҳозирги вақтгача Ўзбекистонда лаб ва танглай кемтиги билан болаларнинг туғилиш частотаси масалалари республикада Р.А. Амануллаев (2015) томонидан фаол ўрганилмоқда. Унинг маълумотларига кўра, Қорақалпоғистонда бу ривожланиш аномалияси билан болаларнинг туғилиш частотаси 1:540 ни, Тошкентда 1:745 ни ташкил этган. А.М. Азимов (2017) уранопластикадан кейин оғиз бўшлиғининг ноcпецифик ҳимоя омиллари даражаси пасайишини аниқлаган. С.М. Муртазаев
Доказательный фрагмент
«Туғма лаб-танглай кемтигининг турли даражалари мавжуд бўлиб, улар клиник тасниф бўйича бир томонлама ва икки томонлама, тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ярилишларга бўлинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюТуғма лаб-танглай кемтигининг турли даражалари мавжуд бўлиб, улар клиник тасниф бўйича бир томонлама ва икки томонлама, тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ярилишларга бўлинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- туғма лаб-танглай кемтиги хейлопластика, уранопластика, максиллофациал ўсиш, жаррохлик муолажа, морфогенез
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026