Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
РЕСПУБЛИКАМИЗДАГИ МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРНИНГ АСОСИЙ ТОИФАЛАРИ ВА ТАСНИФЛАРИ
Беҳруз Бегалиев (шаҳри ипак йўли кўчаси 140 уй.) · Валижон Бадиров (шаҳри ипак йўли кўчаси 140 уй.) · Ғулом Жобборовлар тайёрлади (шаҳри ипак йўли кўчаси 140 уй.)
Образовательные инновации и интеграция · 2026
Аннотация
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти" бош мақсадидир. Калит сўзлари: Республика, IUCN, МЭТҲ, БМТ Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча мамлакатларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд (МЭТҲ)лар тизими орқали табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш ғояси миллий анъаналар ва ҳалқаро тажрибасини ўзлаштириш ҳисобига аста-секин такомиллашиб бормоқда. IUCN томонидан берилган маълумотларга кўра дунё миқёсида муҳофаза қилинадиган ҳудудларнинг тоифаси ва турлари жуда хилма-хил бўлиб, ҳаттоки бир тоифадаги ва бир хил номланишдаги МЭТҲларнинг ҳуқуқий мақоми ҳам айрим холларда бир биридан кескин фарқ қилишини кузатилади. МЭТҲларнинг ҳалқаро миқёсдаги тушунчаси ва категориялари Халқаро табиатни муҳофаза қилиш уюшмаси (IUCN) томонидан амалга оширилган бўлиб, қуйидагича таъриф берилган: муҳофаза этиладиган ҳудуд – бу биологик хилмахилликни қўллаб-қувватлаш ҳамда табиий ресурслар ва улар билан боғлиқ маданият элементларини сақлаб қолиш учун мўлжалланган, бундай мақсадга хос бўлган қонуний ва маъмурий бошқарув тартибига бўйсунган қуруқлик ёки денгиз қисмидир. 20-асрнинг 90-йилларида БМТнинг “Миллий боғлар ва улар мақомидаги қўриқхоналар рўйхати”га 2618 алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар (ер майдони 4 млн. км2дан ортиқ ва Ер юзидаги қуруқликнинг 3% ини ташкил қилади) https://scientific-jl.com 1 0 6 46-son_4-to’plam_Iyun -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi киритилган ҳудуди ва унинг атрофидаги белгиланган чегарадаги муҳофаза қилинадиган зоналарда қўриқхона табиий мажмуасига зарар етказадиган ёки табиий обектларга хавф туғдирадиган ҳар қандай фаолият (ов қилиш, балиқ тутиш, дарахт кесиш, фойдали қазилмаларни кавлаш, ўт ўриш, мол боқиш ва бошқалар), шунингдек, Қўриқхона фаолияти билан боғлиқ бўлган саноат ва қўшма корхоналар обектлари қурилиши ҳам таъқиқланади. Ҳар бир давлатнинг Муҳофаза этиладиган ҳудудлари дунё бўйича МЭТҲлар тизимининг бир қисми ҳисобланади. Мазкур ҳудудларнинг ташкил этилиши дунё миқёсида табиий, экологик ва маданий аҳамиятга эга бўлган ва ҳалқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилган ҳудуд ва объектларни сақлаб қолишга эришилди. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 03.12.2004 йилдаги 710-II-сон "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги қонуни билан тартибга солинади. Мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони мамлакат умумий майдонининг 14,1 фоизига етказилди. Шу жумладан Ўзбекистон республикасида табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режими ўрнатилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар биологик, ландшафт ранг- баранглигини таъминлаш ва экологик мувозанатни сақлаб туриш учун мўлжалланган яхлит экологик тизимни ташкил этади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар белгиланган мақсади, режимига қараб тоифаларга бўлинади ва улар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти тасарруфида фаолият юритади. Ноёб флора ва фаунасини асраш, келажак авлодга етказиш учун, Республикамизда ҳозирги кунда юридик мақомга эга бўлганлари жами 26 та шундан, 13 та миллий табиат боғи, 7 та давлат қўриқхонаси, 2 та буюртма қўриқхонаси, 1 та мажмуа буюртма қўриқхона ва 2 та биосфера резервати ва 1 та та питомник мавжуд. Ҳозирги кунга келиб республикамиз биохилмахиллиги 27000 турдан иборат: Шу жумладан; 15 000 дан ортиқ тури умуртқасиз ҳайвонлар, 706 тури умуртқали ҳайвонлар,шундан: 107 тур сутэмизувчилар, 460 тур қушлар, 64 тур судралиб юрувчилар, https://scientific-jl.com 1 0 7 46-son_4-to’plam_Iyun -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi 3 тур қуруқликда ва сувда яшовчилар, 76 тур балиқлардир. 11000 тур ўсимлик, замбуруғ ва сувўтларидир, шундан: 4500 тур юксак ўсимликлар: уларнинг 8%-эндемик турлардир. Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га 206 ҳайвон турлари ва 314 ўсимлик турлари киритилган. Хулоса МЭТҲлар турли вазифаларни (муҳит яратувчи, ресурс сақловчи, объектни ҳимоя қилувчи, туристик, рекреация, ахборот ва бошқ.) бажариш хусусиятига эга. Бу хусусиятлар бир-бири билан узвий боғланган ҳамда бир- бирини тўлдиради. Шунинг учун, МЭТҲлар тизимида уларнинг тоифалари ёки турлари қанчалик тўлиқ иштирок этса, минтақада шаклланган мақсадли экологик мувозанатни узоқ йиллар давомида сақлаб туриш ҳамда улардан фойдаланиш учун қулай имконият яратилади. МЭТҲларни ландшафтларни оптималлаштириш ёки улардан фойдаланиш мақсадида баҳолашда бу вазифалар ичидан энг муҳимини танлаб олиш катта аҳамиятга эгадир. Демак, МЭТҲларга экотизим, агротизим ва урботизимлар билан биргаликда ягона тизимда регулятор, яъни тартибга келтирувчи сифатида қараш муҳимдир. Турли вазифаларни бажарувчи МЭТҲларни ижтимоий-иқтисодий ва экологик жиҳатдан баҳолаш анча мураккаб ишдир. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимлари атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган вазифаларни
Доказательный фрагмент
«Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти" бош мақсадидир.»
Образец извлечения
Демо-превьюЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти" бош мақсадидир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- и: Республика, IUCN, МЭТҲ, БМТ, Калит сўзлари: Республика
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025