К содержанию
РецензированоRU2026

ТАКФИРНИНГ ХАТАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ

ТАКФИРНИНГ ХАТАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ · Ахмедов Бурхон Абдурахмонович

Образовательные инновации и интеграция · 43 · 32-39 · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада бир-икки китобни ўқиб олиб, ўзини “мужтаҳид” санайдиган, кишиларни бўлар-бўлмасга кофирга чиқарадиган оқим ва фирқаларнинг вакиллари, уларнинг имон ва куфр масалаларида ўта журъатли бўлиб кетишгани ҳамда Исломни ҳали чуқур ўрганмаган, етарли билим олмаган баъзи ёшларимиз уларга кўр-кўрона эргашиб, залолат ва жоҳиллик йўлига кириб қолишаётгани, шу ўринда «Нега шундай бўляпти? Уларнинг хатоси нимада? Муаммонинг ечими борми?» каби саволларга жавоб берилган. Калит сўзлар: Такфир, ақида, аҳли сунна вал жамоа, ҳанафий, фиқҳи акбар, аҳли қибла. Ҳозирги пайтда жаҳонда кечаётган глобал сиёсий жараёнлар, турли манфаатдор кучларнинг ўз мақсадлари йўлида олиб бораётган геосиёсий ўйинлари оқибатида мустақиллик йўлига ўтган ёш мамлакатларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги катта хатар остида қоляпти. Айниқса, халқаро сиёсатда дин омилидан фойдаланишга урғу берилаётгани бу хатарни янада кучайтирмоқда. Мухолифларнинг динимиз асл моҳиятини бузиб кўрсатиш билан ундан ўз манфаатлари ва қабиҳ режалари йўлида фойдаланишга уринишлари тобора авж олмоқда. Ғарб давлатларининг оммавий ахборот машиналари тинимсиз равишда афкор оммага ислом динини бузғунчилик, қотиллик, ваҳшийлик, зўравонлик дини дея кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Шу жиҳатдан ҳам жамият олдида одамларнинг динимиз қадриятлари билан «Исломни қайта тиклаш шиори» остида муайян кучлар кўзлаётган, динга алоқаси бўлмаган сиёсий ва бошқа тажовузкор мақсадлар ўртасидаги фарқни тушуниб олишларига эришиш зарурати туғилди. Бу ғаразли ҳаракатлар таъсиридан минтақамиз ҳам четда қолаётгани йўқ. Кейинги пайтларда Марказий Осиё ҳудудида ҳам айрим диний-сиёсий ва экстремистик кучлар динни сиёсийлаштиришга, шу йўл билан одамлар, хусусан, ёшлар онгига таъсир ўтказишга зўр бериб интилишмоқда. “Аллоҳ қалбимизда, https://scientific-jl.com 1 6 0 46-son_3-to’plam_Iyun -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi юрагимизда” китобида айтиб ўтилганидай, ….“бу ёвуз кимсалар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бош- кўзини айлантириб, улардан ўзларининг ифлос мақсадлари йўлида фойдаланмоқда. Бу эса исломнинг инсонпарварлик ғояларини обрўсизлантиришга сабаб бўлмоқда”. Бундай қабиҳ хатти-ҳаракатларнинг мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигига рахна солиши, миллатлараро ва динлараро бирдамликка путур етказиши, одамларни бир-бирига қарши турли гуруҳларга бўлиб ташлаши, улар орасида фитна ва бузғунчилик ғояларини ёйиши кундай равшан. Бундай кенг миқёсли ва пухта ўйланган хуружларга қандай омилларни қарши қўйиш мумкин? Бунинг учун энг олдин одамларимизга ташқи бузғунчи кучларнинг дин омилидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳаракатларининг моҳиятини соф диний манбалар асосида очиб бериш керак. Ислом дини зўравонлик, қон тўкиш ёки бузғунчиликка тарғиб қилмаслиги, аксинча, бу дин тинчлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, эзгулик дини эканини кенг тушунтириш лозим бўлади. Аслида бу дин ҳар қандай зулм, қотиллик, бировнинг жонига ва молига озор етказишдан бутунлай холи, энг гўзал ва эзгу амалларни бажаришга чақирувчи соф диндир. Бу хусусда ҳадиси шарифда бундай дейилган. «Албатта бу инсон Оллоҳ таолонинг бунёди (махлуқи)дир. Малъундур кимики, Оллоҳ таолонинг бунёдини вайрон қилса (бузса)». Аммо бугунга келиб буюк аждодларимиз анъаналари унутилди, бир-икки китобни ўқиб олиб, ўзини “мужтаҳид” санайдиган, кишиларни бўлар-бўлмасга кофирга чиқарадиган оқим ва фирқаларнинг вакиллари пайдо бўлди. Бундай оқим ва фирқалар (масалан, “Ат-такфир вал-ҳижра”, “Ҳизбут-таҳрир”, «ИШИД» каби) имон ва куфр масалаларида ўта журъатли бўлиб кетишган. Исломни ҳали чуқур ўрганмаган, етарли билим олмаган баъзи ёшларимиз уларга кўр-кўрона эргашиб, залолат ва жоҳиллик йўлига кириб қолишяпти. Шу ўринда «Нега шундай бўляпти? Уларнинг хатоси нимада? Муаммонинг ечими борми?» деган саволлар туғилиши табиий. Ушбу мақоламизда ана шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таоло бандаларини сўзларнинг энг гўзалига, фойдалисига эргашишга чақиради: «Бас, (эй Муҳаммад) Менинг шундай бандаларимга хушхабар беринг, улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир» (Зумар, 17-18). Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда ҳам инсонлар яхши амаллар қилишга, ёмонликлардан қочишга чақирилади: “Мусулмон – қўли ва тилидан ҳеч ким зиён кўрмаган киши. Мўмин – бошқаларнинг моли ва жонига тажовуз https://scientific-jl.com 1 6 1 46-son_3-to’plam_Iyun -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi этмайдиган киши. Муҳожир – гуноҳ ва маъсиятларни тарк этган киши. Аллоҳ йўлида мужоҳид – нафсига қарши курашишга киришган киши»; «Умматим ҳеч қачон залолатда бирлашмайди»; «Инсонларга яхшиликни ўргатувчи кишига Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмон ва Ер аҳллари, ҳатто уялардаги чумолию денгиздаги балиқлар ҳам салавот айтади». Динимизнинг бу кўрсатмаларидан чекиниб, адашган фирқаларга эргашиб кетган ёшларимиз жоҳилликлари, диннинг асл моҳиятини англаб етмаганл

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада бир-икки китобни ўқиб олиб, ўзини “мужтаҳид” санайдиган, кишиларни бўлар-бўлмасга кофирга чиқарадиган оқим ва фирқаларнинг вакиллари, уларнинг имон ва куфр масалаларида ўта журъатли бўлиб кетишгани ҳамда…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада бир-икки китобни ўқиб олиб, ўзини “мужтаҳид” санайдиган, кишиларни бўлар-бўлмасга кофирга чиқарадиган оқим ва фирқаларнинг вакиллари, уларнинг имон ва куфр масалаларида ўта журъатли бўлиб кетишгани ҳамда… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Такфир, ақида, аҳли сунна вал жамоа, ҳанафий, фиқҳи, аҳли қибла., Калит сўзлар: Такфир, фиқҳи акбар
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники