К содержанию
РецензированоRU2025

ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ТАЪЛИМ СИФАТИГА ТАЪСИРИ

Исомиддинова Мохидил Шавкатовна

Современное образование и развитие · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларнинг таълим сифатига таъсири масаласи кўриб чиқилади. Педагогик мулоқотнинг демократик ва авторитар услублари, ўқитувчининг касбий маҳорати ва эмоционал интеллекти таълим жараёнида ўқувчиларнинг мотивацияси ва ўқиш натижаларига қандай таъсир кўрсатади. Илмий манбаларга таяниб, ўқитувчи-ўқувчи муносабатларининг самарали моделлари таҳлил қилинади ва уларнинг таълим сифатига ижобий таъсири кўрсатилади. Калит сўзлар: ўқитувчи-ўқувчи муносабатлари, таълим сифати, педагогик мулоқот, касбий маҳорат, эмоционал интеллект, мотивация. Таълим жараёнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатлар сифатига боғлиқ. Педагогик мулоқот нафақат билим узатиш воситаси, балки ўқувчиларнинг мотивацияси, ўзига бўлган ишончи ва ижтимоий кўникмаларини шакллантиришда муҳим омилдир. Замонавий таълим тизимида ўқитувчидан нафақат фан бўйича билим бериш, балки ўқувчи билан ижобий ва қўллаб-қувватловчи муносабатларни ўрнатиш талаб қилинади. Ушбу мақола ўқитувчи-ўқувчи муносабатларининг таълим сифатига таъсирини илмий манбаларга таяниб таҳлил қилишга бағишланади. Педагогик мулоқот — бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги таълим-тарбия жараёнида ахборот алмашинуви, шахсий муносабатларни ривожлантириш, ҳамкорлик ва ўзаро тушуниш асосида ташкил этилган ижтимоий ва касбий мулоқот шаклидир. У фақат ахборот узатиш эмас, балки ўқувчиларнинг шахсий ривожланишига таъсир этувчи психологик ва тарбиявий жараёндир.[1] Педагогик мулоқот ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий шакли ҳисобланади. Илмий манбаларга кўра, Выпуск журнала №-27 Часть–3_Июнь –2025 309 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT педагогик мулоқотнинг демократик услуби ўқувчиларнинг ўқишга бўлган қизиқишини оширади ва уларнинг ижодий фаоллигини рағбатлантиради. Масалан, “Педагогик мулоқотнинг демократик услуби — педагогик мулоқотда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини ифодаловчи услуб”. Бу услуб ўқувчиларга ўз фикрларини эркин ифода қилиш имконини бериб, уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиради. Ҳозирги кунда таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқот шакллари сезиларли даражада ўзгарди. Замонавий педагогикада анъанавий ўқитиш усулларидан ташқари, инновацион ва интерактив мулоқот шакллари кенг қўлланилмоқда. Бу шакллар ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва таълим натижаларини яхшилашга хизмат қилади. Қуйида замонавий мулоқот шаклларининг асосий турлари келтирилган: Онлайн ва масофавий ўқитиш: Интернет ва ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши билан ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқот масофавий шаклга ўтди. Онлайн платформалар, видеоконференсиялар, вебинарлар ва электрон почта орқали ўқувчилар билан мунтазам мулоқот ўрнатиш имконияти пайдо бўлди; Онлайн ва масофавий ўқитишнинг афзалликлари мавжуд ҳар қандай жойдан ва вақтда ўқиш имкониятига эга бўлади. Машғулотлар ўқув аудиторияда бориш шарт эмас вақт ва харажатларни тежалади. Турли хил электрон китоблар, видеолар, интерактив тестлар ва бошқа ўқув материалларига осонлик билан кириш имконига эга бўлади. Интернет ва турли платформа (Zoom, Teams, Moodle ва ҳ.к.)дан фойдаланишни имконияти ундан фойдаланишни ўрганади. Масофадан туриб талабалар билан мулоқот қилиш имконияти бўлади. Онлайн ва масофавий ўқитишдаги камчиликлар: тўғридан-тўғри учрашувлар ва жисмоний мулоқотнинг йўқлиги, бу айниқса кичик ёшдаги болалар учун камчилик; интернет тезлиги ёки техник қурилмалардаги Выпуск журнала №-27 Часть–3_Июнь –2025 310 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT муаммолар сабабли таълим жараёни бузилиши мумкин; масофавий ўқитишда ўзини ўзи бошқариш зарурлиги юқори бўлгани учун айрим талабалар мотивацияни сақлай олмаслиги мумкин; баъзи фанлар (масалан, лаборатория ишлари ёки спорт)да онлайн шаклда тўлиқ амалга ошириш қийин; назария ва амални биргаликда бажариш имконияти чекланади. Гуруҳ ва жамоавий ишлаш ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб, уларга муштарак вазифаларни бажаришни топшириш орқали ҳамкорлик ва жамоавий мулоқотни рағбатлантириш мумкин. Бу усул ўқувчиларнинг ижтимоий кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Уларни қуйидагиларда кўриш мумкин: гуруҳ ва жамоавий ишлаш талабаларнинг бир-бири билан самарали мулоқот қилиш, фикр алмашиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш кўникмаларини ривожлантиради; турли нуқтаи назардаги инсонлар бир жойда тўпланиб, янги ғоялар ва ечимларни топишга кўпроқ имконият яратади; ҳар бир иштирокчи ўз вазифасини англаб, жамоа олдидаги масъулиятни ҳис қилади, бу эса уларда интизом ва масъулиятчаликни оширади. гуруҳ ва жамоавий фаолиятлар талабаларни фаол иштирок этишга ундайди, бу уларнинг ўрганишга бўлган қизиқишини оширади; турли хил маданият ва феъл-атворга эга бўлган инсонлар билан ишлаш уларнинг ижтимоий кўникмаларини яхшилайди; мулоқот ва тажриба алмашинуви натижасида билимларни ўзлаштириш тезлашади ва мустаҳкамланади. Педагогик портфолио ва рефлексия ўқувчиларнинг ўқиш жараёнидаги фаолиятини кузатиш ва баҳолаш учун педагогик портфолио

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларнинг таълим сифатига таъсири масаласи кўриб чиқилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларнинг таълим сифатига таъсири масаласи кўриб чиқилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ўқитувчи-ўқувчи муносабатлари, таълим сифати, педагогик мулоқот, мотивация., касбий маҳорат, эмоционал интеллект
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники