К содержанию
РецензированоRU2025

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Аминов Ш.А.

Современная наука и исследования · 4 · 2025

Аннотация

Мазкур тадқиқотда электр энергетика соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг тартибга солиниши ва ушбу соҳада прокурор назоратининг аҳамияти таҳлил этилган. Электр энергетикаси иқтисодиётнинг “мотори” сифатида давлат ва жамият ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Шу боис, бу соҳада қонунлар ижросини таъминлаш, фуқаролар ва жамоат манфаатларини муҳофаза қилишда прокурор назоратининг роли беқиёсдир. Тадқиқотда соҳадаги назорат объектлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, давлат органлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари ҳамда прокурор назоратининг умумий, махсус ва жорий вазифалари аниқланиб берилган. Ҳисоботларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилиниб, мазкур қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар келтирилган. Электр энергетика соҳасида прокурор назоратини самарали ташкил этишда рақамлаштириш, платформа ва дастурий таъминотларни жорий қилишнинг аҳамияти, шунингдек халқаро ва трансчегаравий муносабатларнинг таъсирига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Умуман олганда, ушбу соҳада прокурор назоратининг комплекс, тизимли ва мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширилиши ҳуқуқий муносабатларда қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилган. Калит сўзлар: прокурор назорати, электр энергетикаси, қонун устуворлиги, ҳуқуқий асослар, назорат объекти, назорат предмети, ҳуқуқбузарликлар, давлат назорати, энергия самарадорлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. МАҚОЛАНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ Электр энергетикаси соҳаси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш, хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги улушини кўпайтириш, жойларда хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш ва, энг муҳими мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини сифат жиҳатидан яхшилашда алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев электр энергетика соҳасидаги ишлар аҳволини чуқур таҳлил қилиш, соҳани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилашга бағишланган йиғилишда таъкидланганидек, “электр энергетикаси иқтисодиётнинг “мотори” бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, умуман ҳаётни бу соҳасиз тасаввур этиб бўлмайди”.1 1 Электр энергетикаси соҳасини янада ривожлантириш масалалари таҳлил этилди. 03.10.2018 // https://president.uz/uz/2066 5 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Дарҳақиқат, электр энергетика соҳаси ҳозирги кунда иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, аҳолининг фаровонлиги, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва мамлакатнинг хавфсизлигига катта таъсир кўрсатади. Шу боис, электр энергетика соҳасидаги қонунлар ва уларнинг ижроси устидан прокурор назоратининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Прокурор назоратининг вазифаси фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, давлат ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Бизга маълумки, прокурор назорати – давлат назоратининг муҳим шакли бўлиб, у муайян соҳадаги қонун ҳужжатларига амал қилиниши устидан текширув олиб борадиган назорат органларидан фарқли равишда вазирликлар, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши, шунингдек улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлигини назорат қилади. Прокуратура бошқа назорат қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилган ҳолда, улардан жиноятлар ҳақида ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ маълумот олиш имкониятига эга бўлади, бу эса прокуратурага назорат фаолиятини мақсадли ва самарали режалаштириш, қонун бузилишларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифаларни ҳал қилиш учун кучларни мувофиқ равишда тақсимлаш имконини беради. Назорат органларидан прокурорга келиб тушган маълумотлар, одатда, назорат текшируви объектини танлашнинг асосини ташкил этади. Шунингдек, ўзларига юклатилган ваколат ва вазифаларни сидқидилдан бажарадиган назорат органлари прокуратура томонидан доимо қўллаб-қувватланади. Акс ҳолда, прокуратура ушбу назорат органларига таъсир чораларини кўришга ваколатли ҳисобланади. Бу эса ижтимоий муносабатлардаги қонун устуворлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади. Прокуратура ўз назорат фаолиятини амалга оширар экан, назорат қилувчи органларнинг фаолиятдаги камчиликларини бартараф этади, давлат ва жамият қонуний манфаатларига зарар етказилиши ҳамда коррупцион ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади. Юридик адабиётларда прокуратура органлари билан бошқа назорат ва текширувни амалга оширадиган давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий жиҳатлари ҳақида фикрлар билдирилган. Ҳуқуқшунос олим А.Ю.Винокуров прокуратура органларининг бошқа назорат қилувчи ва текширувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги прокуратура фаолиятини ташкил этишнинг муҳим элементи эканлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, прокуратура органлари улар билан яқин ҳамкорликдагина қонун устуворлигини мустаҳ

Доказательный фрагмент

«Мазкур тадқиқотда электр энергетика соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг тартибга солиниши ва ушбу соҳада прокурор назоратининг аҳамияти таҳлил этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур тадқиқотда электр энергетика соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг тартибга солиниши ва ушбу соҳада прокурор назоратининг аҳамияти таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
прокурор назорати, электр энергетикаси, қонун устуворлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар., ҳуқуқбузарликлар, энергия самарадорлиги, давлат назорати, назорат объекти, ҳуқуқий асослар, назорат предмети
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники