Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИКАНИНГ ТИЛ ТАЪЛИМИДА НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ
МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ · Исомиддинова Мохидил Шавкатовна
Всемирный научно-исследовательский журнал · 2 · 2026
Аннотация
Тил таълимида фанлар, соҳалараро интегратсиясига амал қилиш, ўрганилаётган тилнинг амалда қўллаш кўникмасини ривожлантиради. Грамматикага оид билимларни амалий жиҳатини мустаҳкамлш учун турли мавзудаги матнларга мурожаат қилинади. Бунда тил фани ҳамда турли фанлар, соҳалараро алоқадорлик жараёни юзага келади. Хорижий тилларни ўрганаётган ўқувчи ва мустақил изланувчилар учун баъзи тавсиялар ҳамда таълим тизимига интегратсия жараёнининг кириб келиши ҳамда она тили ва адабиёт дарсларини ўқитишда интегратив ёндашувнинг аҳамияти шунингдек, умумтаълим мактабларида она тили ва адабиёт дарсликларида берилган мавзуларни бир- бирига боғлаган ҳолда тушунтириш усуллари ва методларини ишлаб чиқиш келтириб ўтилган. Калит сўзлар: Тил таълими, интегратсия, фанлар ёки соҳалараро интегратсия, бўлимлараро алоқадорлик, нутқ маданияти, хорижий тил, қиёсий тилшҳунослик, интегратсия, интегратив ёндашув, метод, тадқиқот, фанлараро алоқадорлик, янги технологиялар. Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби таълимдаги инновациялар бу назарий асосланган, мақсадга йўналтирилган ҳамда амалий мўлжалланган янгилик ҳисобланади. Ҳар қандай инновация, киритилган янгилик таълим олувчилардан юқори даражадаги эмоционаллик ҳамда интеллектуалликни тақозо этади. Шу боис таълимда инновацион жараёнларнинг шаклланиши ва ривожланиши соҳага оид тадқиқот қилаётган олимларнинг доимий диққат марказида бўлиб қолмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ривожланиб бораётган инновацион сиёсат таълим олдига бир қанча вазифаларни юкламоқда. Ахборот коммуникация технологиялари ривожланаётганлиги туфайли улардан фойдалана олиш, ўқиш ва ёзишни билишдек муҳим бўлган саводхонлик белгисига айланиб бормоқда1. Таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, 1 Axmedxanova G. Ona tili va adabiyot darslarida integrativ yondashuvning ahamiyati. central asian academic journal of scientific research issn: 2181-2489 volume 2 ǀ issue 1 ǀ 2022. https://scientific-jl.com/wsrj 2 0 2 Volume-40_Issue-1_June-2025 World scientific research journal замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Инновациялар долзарб, муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бир тизимда шаклланган янгича ёндашувлардир. Улар ташаббуслар ва янгиликлар асосида туғилиб, таълим мазмунини ривожлантириш учун истиқболли бўлади2. Шунингдек, таълим тизими ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Таълимдаги интеграция – бу ўқувчининг шахсини ривожлантириш ва ўз- ўзини ривожлантиришга қаратилган дунёнинг яхлит кўринишини шакллантириш учун маълум бир таълим тизими доирасида таркибнинг таркибий қисмлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш жараёнидир. Интеграция (лот. интегратио - тиклаш, қайтадан бошлаш, тўлдириш) Айрим қисмларнинг, элементларнинг боғлиқлик ҳолатини, уларни қўшиб бирлаштиришни ифодаловчи тушунча3. Фанларнинг яқинлашиши ва ўзаро боғланиш жараёни бўлиб, хорижий тилни ўрганаётган ҳар бир ўрганувчига тил ўрганиш жараёнида асқотади. Интеграция - айрим бўлакларнинг ёки элементларнинг бир-бирига қўшилиши, бир бутунга айланиши, яхлитланишидир. Бугунги кунда бизнинг таълим тизимимизга ҳам интеграциялашиш жараёнисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Интеграция – бутун деган маънони билдиради, демак, бу тафаккур ўсиши жараёнининг турли қисм ва элементларини битта бутунга бирлаштиришдир4. Бу эса, таълимда фанлараро алоқадорликни, фанларни бир- бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ўқитишни кўрсатади. Замонавий таълимда фанларни интеграциялаштириш янги педагогик ечимларни фаол излаш, ўқувчиларга самарали ва асосли таъсир кўрсатиш учун педагогик ходимларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш йўналишларидан биридир. Таълимда фанлараро интеграция изланувчиларнинг билимларни бир-бирига боғланган, алоқадор ҳолда бошқа фан ва соҳаларни ўрганиш баробарида умуминсоний қадриятлар мажмуини эгаллашни ҳам таъминлайди5. Ўқувчи ўқув материаллари туб моҳиятини, табиат ва жамият тараққиёти қонунларини илмий асосда атрофлича, чуқур тушуниб оладилар. Инглиз тили (бошқа чет тиллар)ни ўрганишда ўқитиладиган барча мавзулар 2 Muqimova S. Ona tili, adabiyot va boshqa fanlar integratsiyalashganda. Til va adabiyot ta’limi.T. 2020-yil. 9-son. ISSN 2010-5584. 3 O‘zbek tilining izohli lug‘ati. 2-jild. O‘zME. T. 2007.2. 16-b. 4 Tairov Sh.,Askarova B.Pedagogik integratsiya ta’limni integrallash toifasi sifatida.Oriental Renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences (E)ISSN:2181-1784 www.oriens.uz SJIF 2023 = 6.131 / ASI Factor = 1.7 3(6), June, 2023 5 Muqumova Surayyo. (2022). Traditions of uzbek mentality in artistic works and their interpretation as linguculturological objects. Open Access Repository, 9(04), 138–141. https://doi.org/10.17605/OSF.IO/NBY2P. https://scientif
Доказательный фрагмент
«Тил таълимида фанлар, соҳалараро интегратсиясига амал қилиш, ўрганилаётган тилнинг амалда қўллаш кўникмасини ривожлантиради.»
Образец извлечения
Демо-превьюТил таълимида фанлар, соҳалараро интегратсиясига амал қилиш, ўрганилаётган тилнинг амалда қўллаш кўникмасини ривожлантиради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Тил таълими, интегратсия, фанлар ёки соҳалараро, нутқ маданияти, янги технологиялар., қиёсий тилшҳунослик, Калит сўзлар: Тил таълими, интегратив ёндашув, фанлар ёки соҳалараро интегратсия, тадқиқот, хорижий тил, фанлараро алоқадорлик, бўлимлараро алоқадорлик, метод
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Современная наука и исследованияNEW RENAISSANCE, HUJJATLARDA AKS ETISHI +22025