К содержанию
РецензированоRU2025

РОССИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИДА ТУРКИСТОН ТАРИХИ

Жумаев У.Х.

Современная наука и исследования · 4 · 2025

Аннотация

This article explains the importance of the normative and legal acts adopted by the Russian Empire for the study of the history of Turkestan. Key words: Colonial strategy and practice, Land-tax bodies, tax sections, exploitation, credit, practice and systematization of tax policy, the administration of agriculture and government’s property. Туркистон ўлкаси тарихини ўрганишда қонунчилик ҳужжатларининг ўрни ўзига хос бўлиб, улар ўзининг келиб чиқиши ва хусусиятларига кўра турли-тумандир. Улар орасида меъёрий ҳужжатлар, яъни, Россия империяси ҳукумати томонидан қабул қилинган, Туркистон ўлкаси бошқаруви ва ундаги маъмурий ўзгаришлар билан боғлиқ қонун ва ҳужжатлар тўпламларини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларнинг манбавийлик қиммати шундаки, уларда тадқиқ этилаётган даврга хос Туркистонни маъмурий бошқариш эволюцияси ва маҳаллий халқнинг ҳуқуқий ҳолатини кузатиш мумкин. Петербургдан туриб бошқариладиган Туркистон мустамлакачилик аппарати бундай тўпламларга доимо эҳтиёж сезган. Бунга мисол қилиб “Туркистон ўлкасининг тузилиши ва қишлоқ мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари ҳақидаги кўрсатма”ни 1 , 1892 йилда чоп этилган “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом”ни ва унинг 1906, 1908, 1909 йиллардаги *Жумаев У.Х. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти. 1 Инструкция о правах, обязанностях и круге действий сельских должностных лиц и установлений Туркестанского края. – СПб., 1888. 1 74 0 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ қўшимчаларини, шунингдек, 1911 йилнинг 1 июнига қадар ҳукуматнинг қабул қилган қонун ҳамда фармонларини2 ва бошқаларни келтириш мумкин. Юқорида қайд этилган биринчи ҳуқуқий ҳужжатнинг номи шундан гувоҳлик берадики, бу ҳужжатлар тўплами қонунлар тўпламига кирмаган бўлса-да, бироқ маҳаллий ҳукуматдан уларга риоя қилишини ва тезкор чора-тадбирларни амалга оширишни талаб қилади. Иккинчи ҳуқуқий ҳужжат эса, йигирма йил давомида ўлкада юз берган ўзгаришлар натижасида жорий этилган. Илмий тадқиқотда қўйилган вазифаларни бажаришда бу қонунчилик ҳужжатлари жуда катта аҳамиятга эга бўлганлигини қайд этиш жоиз. Расмий ҳужжатларнинг алоҳида бир гуруҳини мустамлакадаги ҳар бир амалдорнинг хизмат ёки формуляр рўйхатлари ташкил қилади. Унда амалдорнинг исми- шарифи, фамилияси, ёши, диний эътиқоди, ижтимоий табақаси, маълумоти, кўчмас мулкларининг ҳисоби, маоши, унвонлари, Туркистонга келишдан олдин ишлаган хизмат жойи, нима сабабдан ва қаерга кетганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Формуляр рўйхатлар ишончли манбалардан ҳисобланади, чунки уларга мавҳум маълумотлар киритилмаган. Маълумотлар етарли бўлмаган ҳолларда уларни тўлдириш учун маълумотнома нашрларга ҳам мурожаат этилган3. Расмий иш юритишга оид манбаларнинг ажралмас бир қисмига Туркистон маъмурияти маҳкамасининг юқори мансабдаги амалдорлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар ҳам киради4. Ҳисоботлар таҳлили уларнинг барчаси аниқ схема бўйича тузилганлигидан гувоҳлик беради. Уларда халқ хўжалигининг аҳволи ва аҳолининг иқтисодий фаолияти, солиқ ва мажбуриятлар, турмуш-тарзи, соғлиқни сақлаш, маъмурий, суд идоралари ва бошқа маълумотлар ёритилган. Ҳисоботларда одатда хулоса ва таклифлар берилиб, ҳар бир бўлаётган воқеага нисбатан у ёки бу амалдорнинг шахсий фикрлари баён қилинган. Бу эса ҳисоботлар жиддий ва юқори малакали даражада тайёрланганлигидан далолат беради. К. Кауфман ҳисоботи энг мукаммал ва мазмунли ҳужжат бўлиб, унинг фаолиятидаги барча даврни қамраб олади. Ҳисоботдаги маълумотларга кўра, Кауфман мустамлакада ер солиқлари ислоҳотини ўтказишни лойиҳалаштирган. Лойиҳанинг асосини солиқ солиш масаласи ташкил этган бўлса-да, айнан шу соҳада у қониқарсиз деб топилган. Комиссия фикрига кўра, ер солиқларининг оғирлиги аҳолининг энг кам таъминланган, яъни К.П.Кауфман лойиҳаси бўйича ерлари давлат 2 Положение об управлении Туркестанского края, составленное по официальному изданию 1892 г., продолжением 1906, 1908, 1909 гг. узаконениям и распоряжениям правительства до 1 июня 1911 г. – Ташкент, 1912. – 112 с.; Сборник действующих обязательных постановлений Туркестанского генерал- губернатора для населения Туркестанского края и русского населения Бухарского ханства. – Ташкент, 1951. – 52 с. 3 Вирский М.М. Справочная книга и адрес-календарь Самаркандской области за 1895 – 1899 гг. – Самарканд, 1895-1899; Поляков Ф.В. Памятная книжка и адрес-календарь Семиреченской области на 1901 г. – Верный, 1901; Памятная книжка и адрес-календарь Семиреченской области на 1905 г. – Верный, 1905 ва б. 4 Мисол тариқасида: Проект всеподданнейшего отчета генерал-адъютанта К. П. Кауфмана по гражданскому управлению и устройству в областях Туркестанского генерал-губернаторства 7 ноября 1867 – 25 марта 1881 гг. – СПб., 1885. – 503 с. 1 74 1 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ мулки деб топилган ва доимий фойдалани

Доказательный фрагмент

«This article explains the importance of the normative and legal acts adopted by the Russian Empire for the study of the history of Turkestan.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article explains the importance of the normative and legal acts adopted by the Russian Empire for the study of the history of Turkestan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Colonial strategy and practice, Land-tax bodies, tax sections, exploitation, кредитлар, ер-солиқ органлари, ер-солиқ идоралари, эксплутация, Мустамлакачилик стратегияси ва амалиёти, солиқ тизиминининг амалиёти ва тизимлашуви, ғазначилик, Зироатчилик ва давлат мулклари бошқармаси., солиқ участкалари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники