К содержанию
РецензированоRU2023

NAQSHBANDIYA AND HAKIMIYA: COMPARATIVE ANALYSIS

Наврузова Гульчехра Негматовна

ФИЛОСОФИЯ И ЖИЗНЬ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ · 2023

Аннотация

Мақолада Баҳоуддин Нақшбанд, Шоҳ Нақшбанд, Хожаи Бузург номлари билан машҳур Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорий (1318-1389) томонидан асосланган ва бутун жаҳонга машҳур бўлган Нақшбандия таълимоти ва тариқатини шаклланиши ва ривожланишида Ҳаким Термизий номи билан машҳур Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башир (ваф. 235- ҳижрий қамарий (мелодий 898) ёки 269-ҳижрий қамарий (мелодий 909))томонидан асосланган Ҳакимия тариқати таъсири тарихийлик ва мантиқийлик услуби асосида қиёсий таҳлил этилган ва ворисийлик ҳамда янгиланишлар фалсафий тафаккур этилган. Ҳаким Термизий асослаган Ҳакимия тариқатидаги илк маълумотлар Ҳужвирийнинг “Кашф ал-маҳжуб” асари асосида ёритилган. Ҳаким Термизийнинг “Хатм ул-авлиё”, “Манозил ул-ибод мин ал ибода”, “Адоватун-нафс” ва “Баён ул-касб” асарлари асосида валийлик, нафс, қалб ва касбга муносабат масалалари очиб берилган ва бу тушунчаларнинг Нақшбандия таълимотидаги таъсири қиёсий таҳлил этилган. Бу ғояларга Муҳаммад Боқирнинг “Мақомоти Ҳазрат Хожа Нақшбанд” асаридаги Баҳоуддин Нақшбанд вафотидан 3 йил олдин ҳижрий 789 йилда айтилган 22 йилдан бери Ҳаким Термизийга юзланиб, унинг тариқатида бўлганлиги ҳақидаги фикри асос сифатида олинган. Шунингдек Салоҳиддин ибн Муборакнинг “Аннис ут-толибин ва уддат ус-соликин” асарининг биринчи “Валийлик ва валоят” тўғрисидаги бўлимида келтирилган фикрлар фалсафий таҳлил этилган. Баҳоуддин Нақшбанднинг иккинчи шогирди, Нақшбандия таълимотини назарий томондан ривожлантирган Муҳаммад Порсонинг “Рисолаи қудсия” асарида келтирилган Баҳоуддин Нақшбанднинг маърифатга оид сўзлари таҳлил этилган ва валий, тамкин, талвин, бесифатлик каби тушунчалар қиёсий таҳлил этилган. Нақшбандия таълимотидаги валий, нафс, қалб, касбу ҳунарга муносабат ғоялари Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Ахрор Валий, Махдуми Аъзам ва Зиёуддин Кумушхонавий томонидан айтилган ғоялар манбалар асосида исботланган ва фалсафий таҳлил этилган. Нақшбандия ва Ҳакимия таълимотидаги тасаввуфий тушунчаларннинг умумийлик ва хусусийлик томонлари аниқланиб, ҳозирги кун учун аҳамяти очиб берилган.

Доказательный фрагмент

«Мақолада Баҳоуддин Нақшбанд, Шоҳ Нақшбанд, Хожаи Бузург номлари билан машҳур Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорий (1318-1389) томонидан асосланган ва бутун жаҳонга машҳур бўлган Нақшбандия таълимоти ва тариқатини шаклланиши…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Баҳоуддин Нақшбанд, Шоҳ Нақшбанд, Хожаи Бузург номлари билан машҳур Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорий (1318-1389) томонидан асосланган ва бутун жаҳонга машҳур бўлган Нақшбандия таълимоти ва тариқатини шаклланиши… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники