Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР
А.Р.Носиров
Современная трансформация образования · 2025
Аннотация
Мақолада йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларга оид фикр ва мулоҳазалар, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар илгари сурилган. Таянч сўзлар: йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, маъмурий қонунчилик, йўл-транспорт ҳодисаси. Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ички ишлар органларининг ваколатли ходимлари содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонунда назарда тутилган чораларни қўллашлари натижасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга ҳам таъсир этишлари амалда кузатилади. Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишнинг асосий усуллари бири йўлларда ҳаракатланиш соҳасидаги тартиббузарликка қарши курашнинг самарали ташкил этилиши ҳисобланади. Бунда энг аввало йўл ҳаракати иштирокчиларига, хусусан, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг онгига, хулқ-атворига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини билиш жуда муҳим. Йўлларда ҳаракатланиш соҳасидаги айрим ҳайдовчиларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари хилма-хил намоён бўлишига қарамай, уларнинг асосий қисми интизомсизлик натижасида вужудга келади. Амалдаги қонунчилигимиз йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ қоидабузарликлар www.tadqiqotlar.uz 20-to’plam 1-son Iyun 2025 115 Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутади. Шу боис, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, амалдаги қонунчиликка шарҳ бериш, фуқароларга жавобгарлик муқаррарлигини тушунтириш ва бу соҳа билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг маъмурий-ҳуқуқий асослари катта аҳамиятга эга бўлади. Йўлларда транспорт ҳаракати хавфсизлиги ва узвийлигини таъминлаш ички ишлар идоралари таркибига кирувчи йўл-патруль хизмати ходимларининг вазифаларига киради. Бироқ, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлигига оид қоидабузарликларнинг олдини олиш жараёнини ҳуқуқий тартибга солиш бошқа турли даражадаги ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ҳам амалга оширилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан автотранспорт соҳасидаги содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган турли қарор ва фармойишлар тасдиқланмоқда. Уларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш муаммолари ва уларнинг ечими борасидаги масалалар бир қанча қўшимча норматив ҳужжатлар, қарорлар ҳамда кўрсатмалар билан ҳал қилиниши мумкин. Амалдаги қонун ҳужжатлари таҳлили йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари комплекс характерга эга эканлигини кўрсатмоқда. Яъни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш турли ҳуқуқ соҳаларига оид турли даражадаги номатив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинишини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминлашнинг ҳуқуқий асослари яхлит тизим сифтида шаклланмаганлигини ҳам эътироф этиш мумкин. Гап шундаки, турли йилларда ва турли эҳтиёжлар асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг яхлит концепцияси мавжуд эмас. Бу эса, ўз навбатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни самарали ҳуқуқий тартибга солишга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштиришга оид номатив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўплаб коррупциявий омиллар ҳам учрайди. www.tadqiqotlar.uz 20-to’plam 1-son Iyun 2025 116 Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда маъмурий жавобгарликнинг белгиланаши муҳим аҳамият касб этади. Маъмурий жавобгарлик давлатнинг муҳим бошқарув воситаси ҳисобланади. Барча соҳаларда бўлгани каби йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳам маъмурий жавобгарлик императив (қатъий) мазмунга эга бўлиб, давлат томонидан ўрнатилган қоидалар бажарилишининг мажбурий, таъсирчан воситасидир. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ХI бобида транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, бугунги кунда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлик учун айнан ушбу бобдаги жавобгарлик нормалари қўлланилади. Шу билан бирга, кодекснинг 3-бўлимида белгиланган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби билан боғлиқ нормалар ҳам айнан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ нормалар ҳисобланади. Бунда ушбу турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тартиби билан боғлиқ масалалар ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқлаган “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ҳам бевосита МЖтК асосида қабул қилинган бўлиб, ички ишлар органлари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибини белгилаб берган[1]. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
Доказательный фрагмент
«Мақолада йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларга оид фикр ва мулоҳазалар, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича мавжуд муаммолар в…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларга оид фикр ва мулоҳазалар, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича мавжуд муаммолар в… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, йўл-транспорт ҳодисаси., маъмурий қонунчилик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
МонографииK.J.Murodov2026