Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Подготовка конкурентоспособных кадров в высших учебных заведениях
ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович · Адизов Бахтиёр Исматович
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
This article describes the priorities for improving and managing the economics specialists, trends in the market of economic education services, and connectedness directly by the system of economic education, as well as goals, objectives and principles of personnel policy in higher education institutions. Калит сўзлар: рақобатбардош кадр, таълим хизматлари, меҳнат бозори, маркетинг, олий таълим хизматлари маркетинги, самарали бошқарув. Кириш Фзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 октябрдаги олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилишда бугунги кундаги олий таълим соҳасидаги бир қатор муаммо ва камчиликларнинг борлиги, яъни, олий таълим муассасалари қабул квоталарининг қамровининг жуда пастлиги (умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига нисбатан 7-9 фоиз), олий таълим муассасаларининг нуфузи, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти халқаро илмий ҳамжамиятда муносиб ўринга эга эмаслиги, олий ўқув юртлари ректорлари ва проректорларини тайинлашда профессор-ўқитувчиларнинг фикри ўрганилмаётганлиги оқибатида янги тайинланган раҳбарнинг жамоа билан ишлаш самарадорлиги етарлича бўлмаётганлиги, тадқиқотларни ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, илмий фаолият натижадорлигини ошириш учун зарур шароитларнинг яратилмаганлиги, таълим жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ишлари талабга жавоб бермаслиги, меҳнат бозоридаги таркибий ўзгаришларга жавоб берадиган, ёшларимизга касб-ҳунар ўргатадиган, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантирадиган тизимнинг йўқлиги таъкидлаб ўтилди *1+. Юқорида қайд этиб ўтилган муаммо ва камчиликларнинг бош 5/2018 (№ 00037) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил сабаби олий таълим муасссасалари фаолиятида самарали бошқарув механизмларини таъминлаш мақсадида марказлашган бошқарувнинг роли катта бўлиши билан бирга, мустақил, замонавий, инновацион маркетинг тадқиқотларини ўтказиш учун тўлиқ тизим яратилмаганлигидан далолат беради. Рақобат муҳитининг кучайиб бориши таълим муассасаларининг, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда масъулияти ва мустақиллигини оширади. Бошқарув қарорларнинг қанчалик самарали бўлиши кўп жиҳатдан муассасадаги бошқарув жараёнини, унинг натижаларини ўз вақтида, ҳар томонлама объектив баҳолаш билан боғлиқ. Бунинг учун эса, замон талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасалари бошқаруви жараёни, унинг самарадорлигини баҳолашда замонавий усул ва услубларни қўллашни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда таълим муассаси ички муҳитида бошқарувнинг турли бўғинларида самарадорликни баҳолашда содда, қулай, эгилувчан услублар етарли бўлмаганлиги учун уларга эҳтиёж мавжуд. Турли характердаги муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолашга каратилган ва энг тўғри қарорга келишни таъминлайдиган кўп мезонли комплекс таҳлил қилиш ва баҳолаш усулларини таълим муассасалари бошқаруви жараёнида самарали қўллаш ўзининг имкониятлари кенглиги ва истиқболлилиги билан ажралиб туради. Таълим тизимида рақобатбардош иқтисодчи кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларини белгилаш ва таълим муассасалари бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш бозор субъектларида қизиқиш уйғотади ва долзарблигини юқорида келтирилган мулоҳазалар асосида ифодалайди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Мамлакатимизда қабул қилинган кадрлар тайёрлаш миллий дастурида иктисодиёт тармоқларини малакали иқтисодчи кадрлар билан таъминлаш устувор масала эканлиги белгилаб қўйилган. “Таълим тўғрисида”ги Қонунда ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да, шунингдек, таълим соҳасидаги бошқа меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларда, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, малакали, замон талабларига жавоб берувчи юқори малакали кичик мутахассис кадрларни ҳамда олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура бўйича олий малакали кадрлар тайёрлаш муҳим омил эканлиги белгилаб қўйилган[2, 3]. Таълим тизимидаги туб ислоҳотлар, ёш мутахассис битирувчиларни ишга жойлаштириш масалалари Т.Н.Роденкова, А.А.Климова, Д.С.Расчетноваларнинг илмий нашрларида ёритилган. Фзбекистонлик иқтисодчи олимлар Қ.Х.Абдураҳмонов, Ш.Р. Холмўминов, Х.П. Абулқосимов, Г.Н. Ахунова, М. Мирзакаримовалар меҳнат бозорининг демографик жараёнлар билан боғлиқлиги, ишсизлик муаммоси, таълим тизими, таълим хизматлари бозори, таълим тизими ва меҳнат бозори ўртасидаги ўзаро интеграция муносабатлари борасида илмий изланишлар олиб борганлар. Мамлакатимизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим тизимлари йўналишлари ва ихтисосликларининг янги классификатори ҳамда кичик мутахассислари ва олий маълумотли мутахассисларга қўйиладиган малакавий талаблар жорий этилди. Фрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари соҳасидаги таълим хизматлари бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши таълим муассасалари ўртасида рақоб
Доказательный фрагмент
«This article describes the priorities for improving and managing the economics specialists, trends in the market of economic education services, and connectedness directly by the system of economic education, as well…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article describes the priorities for improving and managing the economics specialists, trends in the market of economic education services, and connectedness directly by the system of economic education, as well… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- рақобатбардош кадр, таълим хизматлари, меҳнат бозори, рақобатбардош, меҳнат бозори, инновации, investment activity, рақобатбардош битирувчи, innovations, intellectual potential, меҳнат муносабатлари, конкурентоспособный выпускник, competition, competitiveness, трудовые отношения, конкурентоспособность, конкуренция, интеллектуальный потенциал, рақобат, инвестиционная деятельность, рынок труда, labor relations, competitive graduate, интеллектуал салоҳият, инвестицион фаоллик, labor market, инновация
Смежные источники
Авторефераты диссертацийYavmutov Dilshod ShoyimardonkulovichНомер УДК:330.332.1(575.146)2026
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021