Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ БЎЛИМ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИДА ТИББИЙ ЛАБОРАНТНИНГ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ
Болтаев Нодиржон Абдусаломович · Хотамов Беҳзод Мирзакулович (кафедраси катта ўқитувчиси, PhD. Навоий вилоят Бош патолог-анатоми.)
Лучшие интеллектуальные исследования · 2025
Аннотация
Ушбу тезис патологоанатомик бюро ва марказлаштирилган патологоанатомик бўлимдаги лаборантларнинг хизмат вазифаларига бағишланган. Лаборатория ишининг турли жиҳатлари, лаборантнинг патологоанатомик текширувлар, биопсиялар, гистологик тахлиллар ва микроскопик текширув бўйича амалга ошириш керак бўлган вазифаларига тафсилотлар берилган. Лаборантлар ўз ишини аниқ ва самарали бажаришлари учун биология, кимё, микробиология ва санитария-гигиена соҳаларидаги билимларга эга бўлишлари зарур. Тезисдаги таҳлиллар лаборатория ишини тартибга солиш ва сифатини оширишдаги муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтади. Калит сўзлар: Патологоанатомия, лаборант, микроскопия, биопсия, гистология, бактериологик текширув, вирусологик текширув, лаборатория иши, лаборатория назорати. https://scientific-jl.com/luch/ 3 9 1 Часть-41_ Том-21_ Март-2025 Кириш Патологоанатомия соғлиқни сақлашнинг муҳим соҳаларидан бири бўлиб, касалликларни аниқлаш ва ташхис қўйишда катта аҳамиятга эга. Лаборантлар патологоанатомик текширувларнинг самарали ва аниқ ўтказилишида муҳим роль ўйнаши лозим. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1992 йил 4 ноябрдаги №574-бойруғига мувофиқ патологоанатомик бюро ва марказлаштирилган патологоанатомик бўлимдаги лаборантнинг хизмат вазифалари шакллантирилган. Уларнинг вазифалари аниқ ва мураккаб бўлиб, тиббий хизматнинг сифатини оширишга қаратилган. Лаборантнинг патологоанатомик текширишдаги вазифалари Лаборантнинг иши патологоанатомик лабораторияда мураккаб ва мас'улиятли вазифаларни ўз ичига олади. Уларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Мурдалар аутопсиясида ва ҳужжатларни расмийлаштириш: Лаборантлар томонидан мурдаларни ёриш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда врачга ёрдам беради. Бу вазифа текширилаётган аъзо ва тўқималарни тўғри белгилаш ва уларни керакли тарзда йиғишни ўз ичига олади; 2. Бактериологик ва вирусологик текширувлар учун материал олиш: Лаборантлар бактериологик, вирусологик, биокимёвий текширишлар учун наъмуналар (материаллар) олишда врачга ёрдам беради. Бу жараёнда лабораторияга йўлланмаларни тўлдириш ва маълумотларни тўғри расмийлаштириш ҳам муҳим; 3. Микроскопия ва гистология: Лаборантлар микроскопик текширув учун олинган материалларнинг фиксацияланиб (қотирилишини) кузатиб, уларни гистологик усулда бир нечта босқичда тайёрлайди. Унинг вазифаси кесиб олинган материалларни https://scientific-jl.com/luch/ 3 9 2 Часть-41_ Том-21_ Март-2025 тўғри белгилаш ва сўнгра уларни микротом ва бошқа асбоблар билан ишлашдан иборат; 4. Биопсия материалларини ишлаш: Биопсия материалларини қабул қилиш, уларнинг ҳолатини текшириш, белгилаш ва патологоанатомик текшириш учун тайёрлаш лаборантнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. У биопсиядан кейин ўз вақтида хулосаларни ҳозирлаб, клиник бўлимларга тақдим этишга масъул; 5. Микропрепаратлар тайёрлаш ва архивга сақлаш: Лаборант текширишларнинг натижаларини ойначали микропрепаратлар шаклида тайёрлаш ва уларни архивга сақлаш бўйича масъулдир. Шунингдек, архивдан микропрепаратларни олиб бериш ва қайтариш учун назорат олиб бориш лозим. Илмий асослар ва мураккабликлар Патологоанатомик текширишлар ва лаборатория иши нафақат техник кўникмаларни, балки илмий билимларни ҳам талаб қилади. Лаборантнинг иши лаборатория материалларини тўғри тайёрлаш ва сақлаш, аниқ ва халқаро стандартларга мувофиқ гистологик текширувлар ўтказиш, шунингдек, лабораторияда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишни ўз ичига олади. Патологоанатомик лабораториялар, айниқса, ёритилаётган тўқималарнинг ўзгаришларини, хужайраларнинг тузилиш структурасини ва уларнинг физиологик ҳолатини аниқлашда муҳим роль ўйнайди. Бу жараёнда лаборантлар самарали ишлашлари учун генетика, молекуляр биология ва биохимия соҳаларидаги билимларга эга бўлишлари керак. Хулоса Патологоанатомик бюро ва марказлаштирилган патологоанатомик бўлимдаги лаборантлар тиббий текширувларнинг аниқ ва самарали https://scientific-jl.com/luch/ 3 9 3 Часть-41_ Том-21_ Март-2025 ўтказилишини таъминлашда катта аҳамиятга эга. Улар техник ва илмий билимларни бирлаштирган ҳолда ўз вазифаларини бажаради, натижада аниқ ташхис қўйишга ва шифокорларга тўғри ёрдам кўрсатишга хизмат қилади. Лаборантлар ушбу соҳадаги ишларнинг сифатини оширишга ва тиббий хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшадилар. Тавсиялар: 1. Касбий тайёргарлик: Лаборантлар учун мукаммал касбий тайёргарликни ташкил этиш, уларни патологоанатомия соҳасидаги замонавий илмий усуллар ва техника билан таништириш, халқаро стандартларга асосланган тренинглар ўтказиш зарур. 2. Техник асбоблар ва ёрдамчи материаллар: Лабораторияда ишлаш учун зарур бўлган асбобларнинг сифатини ошириш, уларни ўз вақтида янгилаш ва модификация қилиш, шунингдек, лаборатория муҳитини сифатли таъминлаш бўйича чоралар кўриш муҳим. 3. Санитария ва гигиена талабларига риоя қилиш: Лабораторияда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш ва ишчи ходимларнинг ҳам шу талаблар бўйича махсус ўқитиши керак. 4. Текширув натижаларини кузатиш: Лаборантлар биопсия ва патологоана
Доказательный фрагмент
«Ушбу тезис патологоанатомик бюро ва марказлаштирилган патологоанатомик бўлимдаги лаборантларнинг хизмат вазифаларига бағишланган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу тезис патологоанатомик бюро ва марказлаштирилган патологоанатомик бўлимдаги лаборантларнинг хизмат вазифаларига бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Патологоанатомия, лаборант, микроскопия, биопсия, лаборатория иши, Калит сўзлар: Патологоанатомия, бактериологик текширув, гистология, вирусологик текширув, лаборатория назорати.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024