К содержанию
РецензированоRU2018

Анализ уровня использования объектов туристской рекреации в регионах и влияющих на них факторов

Мирзаев Абдуллажон Топилович

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

The article analyzes the factors affecting to the efficiency of the use of these facilities based on the study of the current state of tourist-recreational facilities in the regions of the country. It also provides conclusions, recommendations and suggestions on increasing the efficiency of the use of recreation facilities based on the analysis of the use of recreational objects in the regions. Калит сўзлар: туризм соҳаси, рекреация, рекреацион туризм, , рекреацион туризм объектлари, рекреацион хизматлар, туризм кластери, рекреацион инфратузилма, минтақавий туризм сиёсати. Кириш Мамлакатимиз ҳудудларида миллий туристик корхоналари туристик хизматлар бозорида катта тажриба ва салоҳиятга эга бўлган кучли рақобатчилар билан биргаликда фаолият олиб бормоқда. Шу сабабли, туризм тармоғини ривожлантиришга қаратилган стратегия, мамлакатда туристик ҳудудлар рақобатбардошлигини ошириш ва ривожлантиришга йўналтирилиши лозим. Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик, хавфсизлик, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳа ривожида янги қадам бўлди[1]. Ўзбекистон минтақаларида туристик кластерларнинг шакллантирилиши туристик-рекреацион ресурслардан тўлиқ фойдаланиш замирида янги туристик фирмалар очилишига ва мавжудларининг ишини янада фаоллаштиришга туртки беради ҳамда янги турдаги туристик маҳсулотларнинг яратилишига асос бўлади. Туристик-рекреацион кластер жараён туристик маҳсулотнинг хизматлар бозоридаги ривожланиш фаолиятига таъсир этувчи зарурий омил ҳисобланиши 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил ҳамда бугунги кунда ҳар қандай туристик фирманинг асосий мақсади рақобат шароитида истеъмолчини ўз хизмат турларига жалб қилишни тақозо қилади[6]. Рекреацион туризм фаолиятини ривожлантириш, рекреантларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, рекреацион туризм тизимига кенг қамровли туристларни жалб этиш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилмани жадал ривожлантиришни таъминлаш, кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона ва транспорт хизматларини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисидаги ПФ-5273-сонли фармонини бугунги кунда рекреацион туризм соҳасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг намунаси сифатида кўришимиз мумкин. Фармонда Ўзбекистон Республикасида иш ўринлари яратиш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш, аҳолини даромадлари ва турмуш даражасини ошириш каби энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни яқин истиқболда ҳал қилиш учун кенг салоҳиятга эга бўлган рекреацион туризм соҳасини ривожлантириш борасида изчил чора- тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилган [2]. Ўзбекистонда ҳудудларнинг туристик рақобатбардошлигини оширишга қаратилган янгича назарий ёндашувларни ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж дунё тажрибасини ўрганиб чиқишни талаб этмоқда. Ушбу муаммога оид илмий ишларда ҳудудий рақобатбардошликни ошириш бўйича турли хил назарий қарашлар мавжуд. Бу борада тўпланган назарий ва амалий тажрибаларни таҳлил қиладиган бўлсак, инновацион ёндашувларга асосланган ҳудудий кластерлар ҳудуд рақобатбардошлигини оширишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади [3]. Туристик-рекрецион бизнесга нисбатан кластерли ёндашувдан фойдаланиш қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган: - кластерларни ривожлантириш муаммоларига аналитик тадқиқотлар, унинг тузилиши, стратегик мақсад ва устувор йўналишларини аниқлаш; - инновацияларни алмашиш учун ахборот-коммуникация муҳитини ривожлантириш, манфаатдор ташкилотларни кластер доирасида биргаликдаги фаолиятига жалб қилиш; - кластер иштирокчиларини халқаро бозорларга чиқаришни осонлаштириш учун қўшма маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва дастурларини амалга ошириш; - касб-ҳунар таълими муассасалари ўқув дастурларини тузиш ва ривожлантириш, ходимларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, илмий ва услубий семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш [8]. Туристик кластер - бу ҳудуднинг рекреацион салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида ҳудудий туризм тизимининг рақобатдошлигини таъминлаш мақсадида туристик маҳсулотни шакллантириш ва сотишнинг технологик жараёнида бевосита ва билвосита қатнашувчи ва давлат бошқарув органлари, таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро узвий алоқада бўлган, географик жиҳатдан яқин жойлашган ташкилотлар ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлари мажмуидан иборат очиқ иқтисодий тизимдир [9]. Минтақа - туристик-рекреацион кластерининг асосий омили бўлиб, туризмни инновацион ривожлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайдиган туристик-рекреацион

Доказательный фрагмент

«The article analyzes the factors affecting to the efficiency of the use of these facilities based on the study of the current state of tourist-recreational facilities in the regions of the country.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article analyzes the factors affecting to the efficiency of the use of these facilities based on the study of the current state of tourist-recreational facilities in the regions of the country. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
туризм соҳаси, рекреация, рекреацион туризм, рекреацион, recreational tourism facilities, рекреационный туризм, туризм соҳаси, рекреацион туризм, recreation, рекреацион инфратузилма, минтақавий туризм сиёсати, tourism industry, рекреацион туризм объектлари, индустрия туризма, recreational infrastructure, туризм кластери, tourism cluster, рекреационные услуги, туристический кластер, recreational tourism, объекты рекреационного туризма, recreational services, рекреацион хизматлар, региональная туристическая политика, regional tourism policy, рекреационная инфраструктура
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники